Таsdiqlayman” Оbodonlashtirish boshqarmasi boshligi Sh. B. Ruziyev
Download 32.05 Kb.
|
Вазифалар таксимоти (2)
ҲИСОБЧИ – иш ҳақи ва улар билан боғлиқ бўлган ҳисоб-китобларни амалга ошириш, белгиланган муддатларда ҳисоботларни тайёрлаш ва тегишли ташкилотларга топшириш, ишончномалар ёзиб тайёрлаш ва олиб келинган моддий бойликларни кирим қилиш, ишчи-ходимларга берилган иш қуроллари ва иш кийимлари муддати бўйича ҳисоб-китобларни юритиш, етказилган зарарларни қоплашни ташкил этиш, товар, моддий бойликлар бўйича ҳисоботлар тайёрлаш ва уларни топшириш, пудратчи ташкилотлар билан шартнома тузиш учун зарур ҳужжатларни тайёрлаш, бухгалтерия учётини тўғри ташкил қилиш, амалдаги йўриқнома ва қоидаларга амал қилиш, моддий жавобгар шахслардан ҳисоботларни белгиланган тартибда ва санада қабул қилиш ҳамда барча ўзига тегишли ишлар бўйича Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғига ва бош ҳисобчига ўз вақтида ҳисобот бериб бориш, ваколати доирасида бошқа ишларни бажаради.
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ва шаҳар ҳокимининг қарор ва фармойишларини, раҳбарият томонидан берилган буйруқ ва топшириқларни ўз вақтида бажаради ва ички меҳнат тартиб қоидаларига қатъий риоя қилади. БОШ ХИСОБЧИ – ташкилот раҳбари тасдиқлаши учун харажат-сметаларини ва уларга илова қилинадиган ҳисоб-китобларни тузиш, шунингдек, харажатлар-сметаларини (илова ҳисоб-китоблари билан бирга) сақланишини таъминлаш тасдиқлаш ва ижросини назорат қилиш, статистика ҳисоботларини ўз вақтида тегишли ташкилотларга тақдим этади. Шунингдек, - Ободонлаштириш ишларини ривожлантириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича таклифлар киритиш, чет эл инвестицияларини жалб этиш бўйича бизнес режаларини тузиш, штатлар жадвалини тузиш ва уни тасдиқлаш, ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланишни назорат қилиш ва унинг ижросини таҳлил қилиш; - Штатлардан унумли фойдаланиш, қўшимча штатлар бўйича таклифлар киритиш, янги участкалар ташкил этиш, хўжалик ҳисобидаги бригадаларини ташкил этиш бўйича таклифлар киритиш ҳамда барча ўзига тегишли ишлар бўйича Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғига ўз вақтида ҳисобот бериб бориш; - Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ва шаҳар ҳокимининг қарор ва фармойишларини, раҳбарият томонидан берилган буйруқ ва топшириқларни ўз вақтида бажаради ва ички меҳнат тартиб қоидаларига қатъий риоя қилади. Download 32.05 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling