Таsdiqlayman” Оbodonlashtirish boshqarmasi boshligi Sh. B. Ruziyev
Download 32.05 Kb.
|
Вазифалар таксимоти (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- ИНФРАТУЗИЛМА ОБЪЕКТЛАРИ ВА АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ БЎЛИМИ БОШЛИҒИ
ХУДУДЛАРНИ СУПУРУВЧИ – ўзига бириктирилган худудни доимий равишда супуриб тозалаш, худудни тоза сақлаш, худуднин тоза-нотозалигини доимий равишда текшириб бориш ва фаррошлар бригадирига бу хақда доимий хисобот бериб бориш, худуддаги тозалик бўйича муаммолар хақида фаррошлар бригадирига ўз вақтида хабар бериш ташкилотнтнг ички тартиб қоидаларига асосан қонуний берилган топшириқларни бажаради ва ички мехнат тартиб қоидаларига қатъий риоя қилади.
ИНФРАТУЗИЛМА ОБЪЕКТЛАРИ ВА АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ БЎЛИМИ БОШЛИҒИ – шахар йўл-кўприк хўжалигини (кўчалар, йўлаклар қатнов қисмининг йўл қопламаси, бекат кўтармалари, ер ости ўтиш жойлари, кўприклар, транспорт чорраҳалари ва йўл ўтказгичлар, ён бордюрлар, сув чиқариб юбориш тармоқлари ва бошқа сунъий иншоотлар) сақлаш, мукаммал ва жорий таъмирлаш автомобиль йўлларини сақлаш, мукаммал ва жорий таъмирлаш, дренаж хўжалигини (вертикал ва горизонтал қудуқлар, очиқ ва ёпиқ коллекторлар, сунъий ҳавзалар, ер ости ва ёмғир сувларини ҳайдайдиган насос станциялари) ва фаввораларни сақлаш, мукаммал, жорий таъмирлаш ва улардан фойдаланиш бўйича бошқа ишлар, электр энергиясини тежаш мақсадида замонавий асбоб-ускуналар ва технологияларни жорий этган ҳолда йўллар ва кўчаларнинг ташқи ёритиш тармоқларини сақлаш, мукаммал ва жорий таъмирлаш ҳамда улардан фойдаланиш бўйича бошқа ишлар. Ободонлаштириш бошқармасига қарашли барча автотранспорт воситаларининг доимий равишда ишлаб туришини назорат қилиш, тўғри ва самарали фойдаланиш бўйича таклифлар киритиш, шаҳарсозлик ҳамда санитария нормалари ва қоидаларига мувофиқ ободонлаштириш объектларини сақлаш ва улардан фойдаланиш бўйича таклифлар киритиш ва санитария коидаларига хамда бошқа меъёрий қоидаларга мувофиқ ободонлаштириш объектларини санитария жихатдан тозалаш, ободонлаштириш объектларини техник холатини кўздан кечириш ва бахолаш, камчиликлар ва хисобдан чиқариш далолатномасини хамда мукаммал ва жорий таъмирлашни манзилли рўйхатларини тузиш, лойиха смета хужжатларини тайёрлаш ва бу ишларни бажариш учун танлов асосида пудратчи ташкилотларни жалб этиш, шартномалар тузиш ва унинг ижросини назорат килиш, сунъий иншоатларда ишларни олиб боришга техник рухсатнома бериш ва бошқа техник назоратларни амалга ошириш хамда барча ўзига тегишли ишлар бўйича ободонлаштириш бошқармаси бошлиғига ўз вақтида хисобот бериб боради. Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ва шахар хокими қарор ва фармоишларини рахбарият томонидан берилган буйрук ва топшириқларни ўз вақтида бажаради ва ички мехнат тартиб қоидаларига қатъий риоя қилади. Download 32.05 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling