Mavzuni mustahkamlash uchun savollar:
1. Manbashunoslik fani qachon shakllangan ?
2. Eng qadimgi zamon tarixchilari voqea, hodisalarni qanday bayon qilgan ?
3. О ‘rta asr tarixchilarining manbaga mimosa bad qanday bo’lgan ?
4. О’zbekiston tarixiga oid qo ‘lyozma asarlar qaysi kataloglarda tavsifga olingan? 5. Qaysi o'zbek manbashunoslaruni bilasiz?
Golussariy
Абри баҳор – муқова ичи ва ҳошияларни безаш учун фойдаланилган баҳор булути каби рангларни эслатувчи сув юзида яратилиб, қоғозга кўчирилган безак.
Автограф - тарихий асарнинг муаллифнинг ўзи томонидан ёзилганига айтилади.
Аннотация – ёзма манба ёки асар мазмуни ва таркибининг ихчам баёни.
Археография- ўрта аср ёзма манбаларини қидириб топиш, уларни биринчи бор тавсифга олиш ва улар тўғрисида маълумотни нашр этиш.
Асар номи – муаллиф томнидан асарга берилган ном.
Асарнинг бошланиши ва охиридаги жумла.
Асарнинг мукаммаллиги – ўрта аср қўлёзма матнининг нусхадаги тўлиқлиги.
Асл нусха – тарихий манбаларнинг аслиятига айтилади.
Асосий араб ёзувлари – куфий, насх, сулс, тавқеъ, райҳони, таълиқ, настаълиқ.
Битик – асосан қаттиқ жисмларга ёзилган китобга айтилади.
Битма - қўлёзма китоб.
Бирламчи манба - деб бўлиб ўтган воқеа, ҳодиса тўғрисида маълумотга эга моддий ва маънавий ёдгорликликнинг асосийсига айтилади.
Боб – арабча эшик дегани, ўрта аср қўлёзмаларида асар бир қисми.
Варақлар сони – ёзма манбалар матни мавжуд варақлар.
Вассол – қўлёзма китобларни таъмирловчи уста.
Гириҳ – геометрик нақш.
Давлат рамзлари – байроқ, герб, мадҳия.
Давлат суверенитети – давлатнинг сиёсий эркинлиги.
Дафтар- қўлёзма асар томи, жилди.
Дебоча – тарихий асар бошланишидаги муаллифнинг мақсади баён этилган қисми.
Деҳқон – ўрта асрда ўрта ҳол хўжалик юрутувчи шахс.
Ёзма ёдгорлик – ўрта асрларда яратилган қўлёзма китоб.
Жадвал – қўлёзма китоб матни ва ҳошияни ажратиш учун тортилган рангли чизиқлар.
Жадвалкаш- ўрта сарлар қўлёзма китобларни матни ва ҳошияси ўртасидаги рангли чизиқларни чизиб, безовчи уста.
Жилд – арабча тери, чарм маъносини билдириб, ёзма манба йирик қисми, томини билдиради.
Жузв – қўлёзма китобнинг муқовага тикиш учун букланган энг кичик қисми.
Зарварақ – қўлёзма китобнинг биринчи ва иккинчи варағи орасидаги қўшалоқ нақш.
Илмий академик нашр – илмий жамоатчиликка мўлжалланган, манбаларга иқтибослар кўрсатилган нашр.
Do'stlaringiz bilan baham: |