Tasdiqlayman” Tarix fakulteti dekani V. Ishquvatov
XVII АСРДАН – 1870 ЙИЛЛАРИГАЧА РОССИЯ
Download 1.92 Mb.
|
25346 Конмплекс. Янги тарих. Н.Э.З. 27.08.2015.
XVII АСРДАН – 1870 ЙИЛЛАРИГАЧА РОССИЯ
XIX аср охирларида юз берган жаҳон аграр инқирози Россиянинг қишлоқ хўжалигига қаттиқ таъсир қилган бўлсада, давлатнинг халқ хужалиги 80-90-йилларда анча илгарилаб кетди. Ер кўп бўлган чека ўлкаларда экин майдонлари ўзлаштирилди. қишлоқ хўжалиги техникаси секин бўлсада ҳар холда яхшиланиб борди. Йирик саноат турларидан оғир саноат тез ривожланди. Темир йўлларнинг узунлиги ошиб борди. Саноат ўзгариши тугалланиб, чет эл капитали мамлакат ичига жуда тез равишда кўплаб кириб кела бошлади. Натижада ишлаб чиқаиш борган сари концентрациялашиб борди. 80-йиллардаёқ саноатда биринчи монополистик бирлашмалар пайдо бўлди, ишчилар сони ҳам ўсди. 80-90-йиллар даври иқтисодий жиҳатдан тамомила бир хил эмас эди. Бу даврни икки босқичга бўлиш мумкин: 1881-1892-йилларни ўз ичига олдаи. Бу йилларда қишлоқ хўжалиги жаҳон аграр инқирозидан ката зарар кўрган эди. қишлоқлар қашшоқлашиб, оқибатда 1891-1892-йиллардаги очарчилик юз берди. Саноат жуда секин ўсди. Темир йўл қурилиши кескин равишда қисқариб кетди. Саноатнинг секин ўсишига қарамай, оғир саноат 80-йилларда жуда тез ўсди. Масалан: Донецк ҳавзаси билан Кривой Рог ўртасида темир йўл алоқаси ўрнатилди. Бу эса саноатда синдикат типидаги биринчи бирлашмаларни ҳосил қилди. 1893-1900-йиллар даври Россия тарихида ғоят катта саноат юксалиши даври бўлди. Айниқса оғир саноат, темир йўл қурилиши тезланиши. 90-йилларнинг ўрталарида ғалла нархининг пасайиши тўхтади. Бу даврда банк капиталнинг ўрни жуда ошиб кетди ва банк саноат билан қўшила бошлади. 80-90-йилларда Россия қишлоқ хўжалиги тараққиётининг иккита ҳусусияти бор эди. қишлоқ хўжалигининг капиталистик ривожланиши прусча йўлидан бораётган эди. Бу йилларда Дуне бозорида ғалла нархининг пасайиб бориши Россия қишлоқ хўжалигига шундай таъсир кўрсатган эдики, бунинг орқасида 80-90-йиллардаги қишлоқ хўжалигида унинг олдинги йигирма йил ичидаги ҳолатидан ажратиб турадиган ходисарар юз берди. Дунё бозорида ғалла нархининг пасайиши 70-йилларнинг иккинчи ярмида бошланиб, то 90-йилларнинг ўрталаригача давом этди. Йигирма йил ичида ғалла нархи тахминан икки баробар пасайди. /алладан бошқа қишлоқ хўжалиги товарларининг нархи кам миқдорда пасайган эди. Россияда ғалла нархи дунё бозоридаги аҳволга мувофиқ пасайиб борди, фақат хосил жуда камайиб кетган йилларгина бундан мустасно. Океан орқасида етиштирилган арзон ғалла Европа бозорларига йилдан-йилга кўпроқ кириб келарди. Бу вақтларда АқШда, қисман Канадада, Аргентина ва Австралияда жуда кенг чўллар ўзлаштирилиб, экинзорларга айлантирилган эди. Бу янги экин майдонларида Европадаги сингари ката ренталар солинган эмасди. Янги экин майдонларига ишлов беришда от-улов билан ишлатиладиган қишлоқ хўжалиги машиналаридан кенг фойдаланилганлиги туфайли ҳам маҳсулот ишлаб чиқариш арзон тушарди. Россиядаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг четга экспорт қилиниши ўсди. Аммо ўсиш сўрати аввалгидан кўра бироз пастроқ бўлди. Иккинчи томондан бу даврда Россиядан четга чиқариладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига, яъни ғалла, зиғир, каноп, мойли донларга ва олдинлари кам чиқарилган моллар, жумладан тухум, сарёғ ва кунжара қўшилди. Аммо бу товарларни четга чиқариш тез ўсиб борсада, улар қиммати жиҳатдан 1896-1900 йиллар ичида, яъни беш йилда чиқарилиадиган ғалла қийматининг 1/6 қисмини ташкил қиларди. Демак, ғалла аввалгидек четга сотиладиган асосий маҳсулот бўлиб қолаверди. Четга чиқарилган ғалла ваз иғирнинг миқдори
80-90 йилларда транпортнинг ривожланиши 80-йилларда ва 90-йилларнинг бошларида темир йўл қурилиши бундан аввалги даврга қараганда кескин равишда қисқариб кетди. 1877-78-йиллардаги уруш натижасида халқ хўжалиги ҳамда давлат бюджети оғир аҳволга тушиб қолган эди ва бу нарса темир йўл қурилишининг қисқариб кетишига сабаб бўлган эди. 80-90 йилларда темир йўл қурилиши қишлоқ хўжалиги бозорининг манфаатларига аввалги даврдагига нисбатан камроқ бўйсинарди. /аллакорлик туманларида қурилган темир йўллар қишлоқ хўжалигининг эҳтиёжлари учун ката аҳамиятга эга эди. 90-йиллар бошида Челябинскгача олиб кетилган Самара-Златоуст темир йўли Заволжье ва жанубий Урал чўлларини кесиб ўтган эди. Тихоряк-Новороссийск темир йўли Кубань ғалласини қора денгизга олиб келиш учун қулайлик туғдирган эди. 80-йилларнинг биринчи ярмида Донецк ҳавзаси билан Кривой Рог темир руда туманининг темир йўл билан боғланиши, шунингдек Донецк ҳавзасининг ўзида бир неча жойда темир йўл излари ётқизилиши ката аҳамиятга эга эди. Ҳалқаро вазият давлатнинг ғарбий томонида стратегия жиҳатдан муҳим бўлган темир йўллар қурилишини тақазо қиларди. Бундан ташқари 80-йилларда Ўрта Осиёда ҳам ҳарбий мақсадларни кўзлаб темир йўл қурила бошланди. Бу қурилиш Турманистонни ишғол қилган қўшин билан Кавказ ўртасидаги алоқани осонлаштириш мақсадида Каспий денгизи қирғоғидан бошланди. Кавказда 70-йилларда Тифлис билан Поте ўртасида қурилган темир йўл Бокугача олиб борилди ва бу йўл бошқа тармоқ орқали Кавказ ортини қора денгиздаги муҳим портига айланган Батуми билан боғлади. Шундай қилиб, темир йўл қора денгиздан тортиб то Каспий денгизигача бутун Кавказ ортини кесиб ўтди. Аммо ҳали бу вақтда Кавказ орти темир йўли орқали Россия билан боғланмаган эди. Ҳусусий жамиятлар томонидан қурилган темир йўллар ёмон аҳволда бўлганлиги ҳукуматни темир йўл масаласида тутган сиёсатидан қайтишга мажбур этди. Ҳукумат бунгача бутун темир йўл ишларини тамомила темир йўл компаниялари ихтиёрига бериб қўйган эди. 80-йилларнинг бошларида ҳукумат темир йўлларни хусусий капитал кучи билангина эмас, балки хазина ҳисобидан ҳам қуриш зарур деб топди. Натижада, 1881-йилда бутун темир йўл тармоқларининг 4% хазина қўлида бўлган бўлса, 90-йилларнинг бошларида 1/3 ҳиссасидан кўпроғи, ХХ аср бошида эса 2/3 қисмидан кўпроғи давлатга қаришли бўлди. Бундан ташқарии 80-йилларда хусусий темир йўллар хўжалиги давлат назорати остига олинди. Юк ва йўловчи ташиш жадвалини давлат белгилайдиган бўллди. 1885-йилда «Россия темир йўлларининг умумий устави» нашр этилди. Натижада темир йўллардан фойдаланиш бир мунча яхшиланди. Саноат юксалишидаги темир йўл қурилиши Россияда бунгача мистли кўрилмаган даражада кенгайиб кетди. 1893-1900 йилларда ҳар йили ўрта ҳисобда 2,5 минг чақиримдан ортиқ темир йўллар қурилиб ишга туширилди. Шу тариқа 90-йиллардаги саноат юксалишигача бўлган темир йўл тармоқларининг узунлиги икки баробар ошди. 1892-йилнинг охирида мамлакатдаги барча темир йўлларнинг узунлиги 29 минг чақирига яқин эди. ХХ аср бошидаги рус темир йўл тармоқларининг қиймати давлатдаги барча завод ва фабрикаларнинг капиталидан тахминан икки баробар кўп эди. 90-йилларда ғарбий губернияларда стратегик аҳамиятга эга бўлган темир йўллар қурилиши кўпатирилди, чунки Германия ва Австрия-Венгрия билан бўлган муносабатлардаги зиддиятлар кучайиб бормоқда эди. 90-йиллардаги темир йўл қурилиши Россиянинг ишлаб чиқарувчи кучларини ривожлантиришда ғоят ката аҳамиятга эга бўлди. Бу қурилиш саноатнинг ўсишига, айниқса жануб ва Уралда оғир саноатнинг ривожига ва шарқ ҳамда жанубий-шарқ чўлларида товар, деҳқончилигини тараққий этишига ёрдам берди. Мамлакатнинг айрим қисмларида иқтисодий алоқаларни кучайишига, хусусан Ўрта Осиё ва Кавказ ортини Россия капиталистик хўжали системасига қўшишга ёрдам берди. 80-90 йилларда саноатнинг ривожланиши 80-йилларнинг бошларида саноатнинг етакчи тармоқларидаги мануфактуранинг асосий қисми фабрикаларга айланган эди. 80-90 йилларда майда саноат ишлаб чиқариш туманларининг жойлашишида жиддий ўзгаришлар бўлмади. 80-90 йилларда Россиядаги йирик саноатнинг ривожланиши бир-бирига тенг бўлмаган икки даврга бўлинади: 80-йиллар ва 90-йилларнинг бошлари 1893-1900 йиллар Биринчи даврда бошланган аграр инқироз ички бозорнинг янада ўсиб боришига зарар келтирди. Бу вақтда саноат секин ўсиб борди. 70- йиллар охирида саноатнинг жонланиши жиддий юксалиш даражасига етмасдан, 1882-1886 йиллардаги узоқ муддатга чўзилган депрессия (турғунлик)га учради. 1887-1889-йиллар ичида қисқа муддатли ривожлиниш Яна 1891-1992 йиллардаги турғунликка ўтди. Бу вақтда қора тупроқли минтақанинг кўп қисмида юз берган очарчилик турғунликни янада кучайтирди. Тахминий ҳисобларга кўра Россиянинг бутун йирик саноати, шу жумладан нон-заводи саноати ҳам 1880-йилда 1 млрд. 214 миллион сўмлик маҳсулот берган бўлса, 1890-йилда 1 млрд. 656 миллион сўмлик маҳсулот берди. Яъни 10 йил ичида йирик саноат маҳсулоти 36% га ошди. Аммо 80-йилларда оғир саноатнинг асосий тармоқлари умуман бутун саноатга нисбатан анча тез ўсди. Донецк ҳавзасидан кўмир қазиб чиқариш икки баробардан зиёд ошди. Масалан: 1880-йилда 86 миллион пуд кўмир қазиб чиқарилган бўлса, 1892-йилда 218 миллион пуд кўмир қазиб чиқарилди. қора металлургия соҳасида ҳам худи шундай эди. Чўян эритиш 26 миллион пуддан 64 миллион пудга етказилди. 1880 йилда Россияда эритилган чўян бутун дунёда эритилган чўяннинг атига 2,5%ни ташкил қиларди. 1890-йилда россиянинг ҳиссаси 3,4% га етди. Эритилган чўян миқдори жиҳатдан Россия Бельгиядан ўтиб, дунёда еттинчи ўринни эгаллади. 1893 йилда бошланган кучли саноат юксалиши шу ўн йилнинг охиригача давом этди. Бу юксалиш мамлакат ичидаги капитал жамғармаларининг ўсиши Айниқса ҳукуматнинг темир йўл қурилишига ғоят ката маблақ сарфлаши ҳамда чет Эл капиталиниг кўп миқдорда оқиб кириши натижасида юз берди. 90 йиллардаги саноат юксалиши оғир саноатнинг бутун асосий тармоқларида, айниқса оғир индустрияда юз берди. Юксалиш йилларидаги ишлаб чиқаришнинг ўсиш тартиби
Россия қисқа вақт ичида (1898-1901 йилларда) нефть чиқаришда АқШдан ўзиб кетиб дунёда биринчи ўринни эгаллади. Юксалиш йилларида чўян эритиш уч баробар оҳди. Бунга асосан Россиянинг жанубда металл эритишнинг беш баробарга етгани сабаб бўлди. Жануб 1895 йилдаёқ Уралдан ўзиб кетди. 1900 йилда эса жануба эритилган чўян Уралда эритилган чўяндан қарийб икки баробар ортиқ эди. Темир йўл изларини асосан жанубдаги корхоналар тайёрлаб берар, қолқан қисмларни Урал ишдаб чиқарар эди. Саноат юксалиши йилларида Россиянинг бутун Дуне қора металлургиясидаги салмоғи анча ўсди. Чунончи: 1990 йилда чўян эритишда Россиянинг ҳиссаси 7,1% ни ташкил этди. Металл эритишда Россия дунёда тўртинчи ўринни эгаллади. Бу эса Франциядан утиб кетиб, Германиядан кейинги ўринни эгаллашига сабаб бўлди. Аммо Россияда жон бошига металл истеъмол қилиш Германияга қараганда беш баробар кам эди. Саноат юксалиши йилларида машинасозлик жуда ривожланди. Темир йўллар қурилишининг тезлашиши кўплаб паровоз ва вагонлар ясаб чиқаришни талаб қиларди. Шу сабабли шу соҳага йўналган Янги-янги заводлар қурилди. Украинанинг Харьков ва Луганск шаҳарларида паровоз ясайдиган заводлар, Болтиқ бўйида, Москва ёнида, Украина ва Уралда вагонлар ясайдиган 8та завод қурилди. 1900-йилда транспорт машиносозлиги (жумладан кемасозлик ҳам) ишлаб чиқарган маҳсулотнинг қиймати бир йил ичида Россиянинг бутун машинасозлиги ишлаб чиқарган маҳсулоти қийматининг ярмига тенг эди. 90 йилларда қишлоқ хўжалиги машинасозлиги олға қадам ташлади. Оддий машиналар мамлакат ичида ишлаб чиқарилса, ката ҳажмли машиналар чет давлатлардан келтириларди. Петербург ҳамон машинасозлик маркази бўлиб қолаверди. 90 йилларда истеъмол буюмлари ишлаб чиқариш оғир саноатда кўра секинроқ суръатда ўсди. Шунга қарамай бу соҳа ҳам анча тараққий этди. 1892 йили бутун дунё ип газлама дугларининг (йигирувчилар) 4,4%и Россияда (Польшани ҳам қўшганда) эди. 1899 йилда эса 6 %га етди. 90 йилларнинг охирларида Россия ўзида бор дугларнинг сони жиҳатдан Германия ва Франция билан тенглашди. Аммо ишлаб чиқариш ҳажми жиҳатдан Россия улардан ўтиб кетган эди. Чунки Германия билан Франциядаги фабрикаларда бир смена иш бўлар, Россияда жуда кўп фабрикаларда эса кечаси ҳам иш тўхтамас эди. 90-йиллардаги юксалиш даврида йирик саноат маҳсулоти салкам икки баробар ошди. Бу вақтда саноати жуда тез тараққий этаётган Германия ҳамда АқШга қараганда Россиянинг саноати анча тезроқ ўсиб борди. 90 йиллардаги саноат юксалиши даври Россия тарихида унинг халқ хўжалигига чет эл капитали энг кўп сарф қилинган давр бўлди. Бунинг сабаби шуки, бу вақтда ғарбий Европада ортиқча капитал кўп бўлиб, Россияда олинган фойда даражаси эса ғарбдагига қараганда анча кўп эди. 1891 йилдаги протекционистик тариф ҳам, Россия-Франция иттифоқи ҳам чет эл капиталини кириб келишини тезлаштирди. Чет эл капитали асосан оғир саноатга, Айниқса жанубнинг кўмир ва металлургия саноатига, нефть саноатига ва машинасозликка сарф қилинди. Бу тармоқдаги йирик корхоналарнинг кўпчилиги чел эл капиталининг назорати остида эди. Шундай қилиб, чет эл капитали Россия халқ хўжалигининг энг муҳим тармоқларини ишғол қилди. 90 йиллардаги саноат юксалиши Россия саноати тарихида ғоят ката роль ўйнади. Донецк ҳавзаси, Боку, Болтиқ бўйи каби саноат марказлари анча мустаҳкамланди. Бу даврда Россия халғқ хўжалигига солинган чет эл капитали деярли тўрт баробар ошди. ХХ аср бошига келиб, мавжуд тахминий маълумотларга қараганда жуда ката сўмма-911 миллион сўмга етди. Чет эл капиталини айниқса Франция билан Бельгия ката миқдорда киритди. Герман ва инглиз капиталистлари ҳам анчагина маблағ сарфладилар. Россия минерал ёқилғи билан ишлайдиган ва мамлакатнинг металлга бўлган талабини тўла қондира оладиган металлургия саноати вужудга келтирилди. Саноат ва транспорт зарур бўлган минерал ёқилғи базаси ҳам шу даврда яратилди. 1900-йилда саноатда ишлатиладиган ёқилғининг деярли тўртдан уч қисмини минерал ёқилғи ташкил этарди. Россияда ишланган саноат маҳсулотларидан бир қисми Осиёдаги қўшни мамлакатларга ҳам экспорт қилинарди. 1900-йилда кон саноати металлургия ва металлсозлик саноатининг маҳсулоти Россиянинг йирик саноати ишлаб чиқарадиган умумий маҳсулотнинг учдан бир қисмини ташкил этарди. Аммо саноатнинг истеъмол буюмлари ишлаб чиқарадиган тармоқлари ҳали ҳам биринчи ўринни ишғол қилиб келарди. XIX асрнинг охирига бориб, бутун саноатдаги ишлаб чиқаришни механизациялаш анча ўсган эди. Агар 1878-1898 йилларда механизация даражаси бита ишчига 0,009 от кучидан тўғри келган бўлса, 1891- йилда 0,27 от кучи, 1900-йилда эса 0,65 от кучидан тўғр келарди. Россия ХХ аср бошларида йирик саноатни энергия билан таъминлаш жиҳатдан Франция билан бир хил даражада туриб, Германиядан бир оз, Англия ва АқШдан сезиларли даражада орқада қолмоқда эди. 70-йилларда қанд саноатида қанд-лавлаги ширасини эски пресслаш услубини янги диффузия усули сиқиб чиқарди ва 90 йилларда эски усул бутунлай ишлатилмайдиган бўлди. қАнд лавлаги ширасини олишни янги усулига ўтилиши бошқа технологик жараёнларнининг яхшиланиши билан биргаликда олиб борилди. Натижада эса лавлагидан қАнд олиш бир ярим баробар ошди. Саноатнинг бошқа бир қанча тармоқларида ҳам техниканинг тараққий этиши ишчиларни меҳнат унумдорлигини оширди. Меҳнат унумдорлиги Айниқса 90-йилларда тез ошиб борди. Бу эса корхона эгаларининг фойда олишини тезлаштирди. Ҳар бир капиталистик мамлакатлар сингари Россия саноатида ҳам ишлаб чиқаришнинг концентрациялашиш жараёни юз берди. Бу жараён айниқса ип газлама соҳасида ва жанубдаги қора металлургия каби технологияси яхши ривожланган корхоналарда изчиллик билан юз бермоқда эди. Россия ишлаб чиқаришнинг концентрацияси жиҳатдан саноати тараққий этган мамлакатлардан ҳам ўтиб кетди. Бироқ бу жараён ишлаб чиқариш турли тармоқларида бир тарзда кечмади. Ип газлама саноатида ишлаб чиқариш комбинатлари тез таркиб топди ва йигириш ва тўқиш, читга гул босиш ишлари битти корхонага бирлашган бу комбинатларда минглаб ишчилар ишларди. Машинасозликда корхоналарнинг йириклашишига машиналарнинг айрим ҳилларини рус бозорининг талаби камайиб кетгани сабаб бўлди. Бу эса завод эгаларининг турли хил машиналар ва қисман металлдан ишланадиган бошқа буюмлар ишлаб чиқаришига мажбур этди. Ҳилма-ҳил машина ва буюмларни фақат йирик корхоналаргина ишлаб чиқара оларди. Транспорт машинасозлиги соҳасидаги йирик заводлар ҳукуматнинг ёрдам тариқасида берадиган маблағларидан фойдаланарди. Жануб металлургия заводлари чет эл акция капиталига қурилган эди. Улар бирданига катта-катта заводлар қурардилар, чунки бундай заводлар техника-иқтисодий жиҳатдан қулай ва фойдали эди. Бу корхоналар рельслар ишлаб чиқариш учун ҳукуматдан буюртма олар эди. Ишлаб чиқариш концентрациясининг ўсиши корхоналарнинг акцияли формасини жуда ҳам ривожланишига сабаб бўлди, чунки уларни ишга солиш учун капитал етишмай қолган эди. 1878-йилда саноатнинг озиқғовқат, тўқимачилик, кон-завод ва металлсозлик тармоқларининг ҳаммасида акцияли капитал 244 миллион сўмни ташкил қиларди. 1990 йилга бориб акцияли капитал 1 миллиард 176 миллион сўмга етди. Яъни қарийб беш баробар ошди. Бутун йирик саноатдаги капиталнинг асосий қисми ва ишчиларнинг ҳам кўпчилиги акцияли корхоналарда эди. Россиядаги корхона эгаларининг синдикат типидаги биринчи битимлари 80-йилларнинг бошида пайдо бўлди. Рельслар ишлаб чиқариш битими, 1882-йилда, мих ишлаб чиқариш битми 1886-йилда тузилди. Бундан ташқари 1884-1887 йилда рельс бириктиргичлари ишлаб чиқариш ва виадук - кўприклар қуриш тўғрисида битимлар тузилди. қанд ва нефть саноатидаги синдикатлар анча кучли эди. қанд синикати 1887-йилда тузилиб, 1892-1893 йилларда бутун қанд заводиларинг 92%ни ўз ичига оларди. Сидикатнинг ташкил бўлиши бирданига қанднинг нархини анча ошириб юборди. Лекин бу синдикат 1895-йида тарқалиб кетди. 1893-йилда Боку нефть саноатчиларининг чет эл бозорларидаги нархни ошириш мақсадида керосин экспорт қилувчи саноатчиларнинг кўпчилигини ўзига бирлаштирган синдикат тузилди. Ички бозорда нефть маҳсулотларининг нархи ошди. Синдикат ичидаги африм фирмалар ўртасидаги кураш, унинг 1897-йилда тарқалиб кетишига сабаб бўлди. Шундай қилиб, ҳали 80-90 йилларда синдикатлар кўп эмас эди. Монополиялар ўз тараққиётининг дастлабки босқичида эдилар. Туркияга қарши урушда рус армиясини ғалабаси чор Россиясининг бошқа буюк давлатлар билан муносабатларини кескинлаштириб юборди. Россия-Туркия урушидан кейин Туркияда Англия таъсирининг кучайиши Россиянинг қора денгиз соҳили ва ҳусусан Кавказнинг ҳавфсизлигига таҳдид солди. Англия Берлин конгрессида буғозларнинг ҳарбий кемалар учун ёпиқ бўлиш тамолига риоя қилишдан бош тортгач, буғозларда ва қора денгизда Англия флотининг бўлиши мумкин деб қараларди. Франциянинг ҳукмрондоиралари 70-йилларнинг охирларида мустамлакалар босиб олиш сиёсатини кучайтириш йўлига ўтиб, Англия билан Германияга тилёғламалик қилиб турди. Австрия-Венгрия Россияга нисбатан очиқдан-очиқ душманлик ҳолатида турди. Австрия юқори доираларинг иқтисодий манфаатлари Австрия-Венгрия ҳукуматининг Болқонда Россия таъсирига қарши кураш олиб боришга ундар эди. Болқон масаласи юзасидан Россия-Австрия зиддиятлари келгусида Россия билан жанжалниэмас, балки уруш ҳаракатини ҳам келиб чиқиши эҳтимолини кўрсатарди. Австрия-Венгриянинг Болқондаги сиёсатини Германия қўллаб -қувватлади. Берлин конрессидан кейин, Австрия билан Германия бир-бирига яқинлашди. Россия билан муносабатлар ёмонлашиб борди. 1878-йилда Бисмарк Россияга қарши қаратилган бир қанча тадбирларни кўрди. Болқонда янги чегараларни аниқлаш Берлин конгресси томонидан Бисмаркнинг кўрсатмаси билан Россияга қарши позицияда турди. Астрахандаги ўлат эпидемияси баҳонаси билан Россиядан Германияга чорва молларини келтириш 1879-йилда таъқиқланди. Айни вақтда жуда қаттиқ «газета уруши» қизиб кетган эди. Бу ҳол Россия ва Германия матбуотининг бир-бирига ҳужум қилишида кўринди. Бисмарк Россия-Германия ва Россия-Австрия муносабатларини сунъий равишда кескинлаштириб, немис газеталарида гуё Россия Австрия-Венгрия ва Германияга ҳавф солмоқда деган иғво мақолаларни чоп этишни буюрди. Яна Россия билан Франция ўртасида иттифоқчи бўлииш тўғрисида гуё музокаралар олиб бориляпти деган овозлар тарқатиб, Австрия-Венгрия билан битим тузиш учун замин яратди. Бу битим унга Европада Германияни мавқеини мустаҳкамлаш ва кейинги босқинчилик ишларига тайёргарлик кўриш учун зарур эди. 1879-ёил октябрда Германия билан Австрия-Венгрия ўртасида Россия ва Францияга қарши иттифоқчи бўлиш тўғрисида битим тузилди. Бу битим гарчи маҳфий бўлса ҳам, Петербург бундай битим борлигини гумон қиларди. Чор Россияси дипломатик жиҳатдан яккаланиб қолди. 1882 йил «Учлар иттифоқи» деган келишув тузилди. Германия ва Австрия-Венгрияга учунчи давлат Италия қўшилди. Бу иттиўоқ агрессив характерида эди. 1879 йил ўрталарида кексайиб қолган Горчаков Россия ташқи сиёсатига раҳбарлик қилишдан четга чиқди. Лекин у 1882 йилгача номигагина ташқи ишлар вазири бўлиб қолаверди. Ташқи ишлар вазирлигига Н.К. Грис бошчилик қилди. Грис Россиянинг Германия билан яқинлаштириш тарафдори эди. 1879 йил сентябрда Россия билан Германия ўртасида нормал муносабатларни тиклаш учун Берлинга Сабуров вакил сифатида юборилди. Сабуроа ўша вақтда Россия-Германия муносабатларида Грис қарашлари тарафдори эди. У кўп ўтмай Германия пойтахтида Россия элчиси этиб тайинланган. Бисмарк унинг асосий мақсадини, яъни Австрия-Венгриябилан битим тузишни амалга ошириб олгач, Россия таклифига ҳайриҳоҳлик билдириб, учимператор иттифоқини тиклиш фикрини илгари сурди. 1881 йил 18 июнда Россия, Германия ва Австрия-Венгрия ўртасида шартнома тузилди. Янги шартнома уч императорнинг консереьтатив пактидан иборат бўлган аввалги иттифоқидан (1873 йил) фарқ қилиб, бартарафлик тўғрисидаги битим эди. Бу шартномага мувофиқ Россия Германия ва Австрия-Венгрия, башарти шартнома қатнашчиларидан бири тўртинчи буюк бир давлат билан уруш ҳолатида бўлса, дўстона бартарафликка риоя қилиши керак эди. Бу Россия, Германия-Франция урушида, Германия ва Австрия-Венгрия эса Англия-Россия урушида бетарафликка риоя қилиши керак деган маънони билдирар эди. Шартнома қатнашчилариниг уччаласидан бири Туркияга қарши урушганда ҳам бартарафлик сақланиши лозим эди. Лекин бундай шерик давлатлар ўртасида бу урушнинг натижалари тўғрисида олдиндан келишиб олиши шарт қилиб қўйилган эди. Шартонма тузаётган томонлар Болқон ярим оролида бир-бириларининг манфаатларини ҳурмат қили шва ўзаро розилигисиз Туркиянинг Европадаги ерларида ҳудудий ўзгаришлар қилишига йўл қўймаслик мажбуриятини олдилар. Бундан ташқарии Германия, Австрия-Венгрия барча мамлакатларнинг ҳарбий кемалари учун қора денгиз бўғозлари ёпиқ бўлиши тўғрисидаги Россия фикрига қўшилдилар. Россия- Австрия-Венгрия-Германия шартномасига кўра, Австрия-Венгрия билан Россиянинг Болқондаги таъсир доиралари чегараси белгиланди. Босния ва Герцеговиная ва Македония - Австрия-Венгрия таъсири доирасига, Болгария князлиги ва Берлин конгресси томонтдан Туркия қўл остида қолдирилган жанубий Болгария (Шарқий Руминия) Россия таъсир доирасига кирди. 1881 йилги бу шартнома чор Россияси учун фойдали эдики, уруш чиққан тақдирда, Германия ва Австрия-Венгриянинг дўстона бартарафлигини кафолатлаб ҳамда Англия флотиинг қора денгизда пайдо бўлиш хавфини анча камайтирарди. Россиянинг асосий ва энг хавфли душмани бўлган Англияга қарши курашиш учун Россияга қулай ҳалқаро вазия яратиб берган эди ва бу шартнома уч йилга тузилиб, 1884 йилда Яна шунча муддатга узайтирилган эди. XIX асрнинг сўнги ўттиз йили давомида дунёни тақсимлаб олиш учун кураш кескинлашганлиги, жумладан ўрта Осиё масаласида Англия-Россия муносабатларида кўринадки, Англиянинг мустамлакачилик экспансияси билан муқаррар суратда тўнашиши керак эди. Англия ўзининг мустамлака ерларини кенгайтириш учун Афғонистонни таянч нуқтага айлантирмоқчи бўлиб, 1878 йилдаги Англия-Афғонистон уруши натижасида Афғонистон устидан ўз протекториятини ўрнатди. Айни вақтда чор ҳукумати Туркманистонни босиб олишга киришди. Англиянинг зўри билан 1884 йил ёзида инглиз офицерлари бошчилигида афғон қўшинлари отряди Туркманистон ерларига бостириб кирди ва Пенлин воҳасини ишғол қилди. 1885 йил 8 март куни Тошкўприк ёнида (Кушкадан шимолроқда) русларнинг отряди афғон қўшинлари билан тўқнашди ва афғонларни енгди. Бу эса Россия-Афғонистон муносабатларини ёмонлашишига сабаб бўлди. Чор ҳукумати қора денгиз соҳилини Англия флотининг ҳужумидан хатарсиз қилишга интилиб, Германия ва Австрия-Венгрия ҳукуматларига уч император шартларига мувофиқ равишда, буғозларнинг ёпиқ бўлишига риоя қилиш зарурлиги тўғрисида Туркия султонлигини огоҳлантиришни тайинлади. Бисмарк бу таклифни маъқул кўрди. Буюк давлатларнинг биргаликдаги ҳаракати Туркия давлатининг таъсир қилди. Натижада Туркия султони Англия ҳарбий кемалариниг қора денгизга ўтказмаслигини Англияга билдирибгина қолмай, ҳатто Дарданеллни мутаҳкамлай бошлади. Англия ён беришга ва Педин воҳасини Россия мулки деб тан олишга мажбур бўлди. 1885 йил 29 августда Лондонда Англия-Россия битими тузилиб, у Эрон, Афғонистон чегарасидан то Амударёгача Россия билан Афғонистон ўртасидаги чегарани умумий суратда белгилаб берди. Бу қарор 1887 йил 10 июлда Петербургда имзолнди. МАЪРУЗА МАШҒУЛОТЛАРИНИНГ ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯСИ 1.1. Таълим бериш технологиясининг модели
Download 1.92 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling