Tasdiqlayman” Tarix fakulteti dekani V. Ishquvatov


Download 1.92 Mb.
bet71/71
Sana07.05.2023
Hajmi1.92 Mb.
#1439918
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   71
Bog'liq
25346 Конмплекс. Янги тарих. Н.Э.З. 27.08.2015.

4 балл - «аъло»
3 балл - «яхши»
2 балл - «кониқарли»
1 балл - «қониқарсиз»
2-илова

3-илова
“Блиц – сўров” усули


“Блиц–сўров” усулидан фойдаланишнинг мақсади: Талабаларда мантиқий фикрлаш, фан юзасидан берилган маълумотлар орасидан кераклигини ажрата олиш қобилиятини шакллантириш, ўзгалар фикрини ҳурмат қилиш ва уларга ўз фикрини ўтказа олиш, бошқалар билан ҳамфикр бўла олиш каби кўникмаларни, тарихий жараён кетма–кетлигини аниқлаш орқали шакллантириш.
Ўтказиш технологияси:
Ушбу технология бир неча босқичда ўтказилади:
Ўқитувчи талабаларга ушбу машғулот, бир неча босқичда ўтказилиши ҳақида тушунча беради. Ҳар бир босқичдаги вазифани бажаришга аниқ вақт берилиши ва ундан унумли фойдаланишлари кераклиги ҳақида огоҳлантиради. Тарқатма материаллар тарқатиб, талабаларга уни синчиклаб ўрганиш зарурлигини айтади.
Талабалар дастлаб тарқатма материалдаги “Якка баҳо” бўлимига ўзининг шахсий фикри асосида мантиқий кетма–кетлигини рақамлар билан белгилаб чиқади. Унга 5 минут ажратилади.
Талабаларнинг якка тартибдаги ишлари тугагач, ўқитувчи улардан 3 кишидан иборат кичик гуруҳлар тузишини сўрайди. Улар ҳамфикрликда тарқатма материалдаги “Гуруҳ баҳоси” бўлимига рақамлар билан белгилаб чиқадилар. Унга 5 минут ажратилади.
Барча кичик гуруҳларда ишлар тугагач, ўқитувчи ҳаракатлар кетма-кетлиги бўйича тўғри жавобни беради ва талабалар “Тўғри жавоб” бўлимига рақамларни ёзиб чиқадилар.


XVII АСРДАН - 1870-ЙИЛЛАРИГАЧА ЭРОН


Ўрта асрларда Эрон осиёдаги йирик давлатлардан булиб, урта шаркнинг мухим стратегик ва савдо йулларининг устида жойлашганди. Кейинги вактда четдан келган боскинчиларнинг (XIII-асрда мугуллар ва XIII-аср охирида Салжукийлар ва бошка) Эронни талаш ва босиб олиши, шунингдек унда урта аср охирларидан то XIX-аср охирларигача давом этган узаро феодал урушлар окибатида Эрон анча колок феодал давлатга айланиб колди.
XV-аср охири ва XVI-аср бошларига келиб Эронда Сафовийлар (1459-1506 й) сулоласи хукмронлиги урнатилди. Натижада Эрон бирлашган кучли давлатга айланди. Айникса, Сафовийларнинг кузга куринган шохларидан булган Аббос I (1587-1629 й) даврида Эрон хар томонлама кучайди. Буюк шох булган Аббос даврида Эрон худудлари анчайин кенгайди. Аббос Афгонистон ерларининг бир кисмини хам Эронга кушиб олишга муваффак булди.
1579-1598 йилларда пойтахтни Казвиндан Исфахонга кучиради.
Аммо Аббос I улгач мамлакатда яна таркоклик юз бериб, иктисодий ва сиёсий тушкунлик даври келади. Узаро феодал курашлар кизиб кетди. XVII-аср охирига келиб Сафовийлар сулоласининг инкирози яккол кузга ташланиб колди.
XVIII-аср бошига келиб Сафовий шохлари хукмронлигига карши афгонларниннг Гилзай кабиласи бош кутарди. Бу кураш натижасида (1709-1714 й) Сафовийларнинг охирги шохи Хусайн тахтдан олиб ташланди. Улар уртасида диний курашлар хам авж олди. чунки афгонлар «сунна» мазхабига, эронликлар эса «шиа» мазхабига кирардилар. Мамлакатдаь кетма кет кузголонлар юз берди. Бу курашлар давомида туркман кабиласи афшорлардан орасидан етишиб чиккан талантли харбий бошлик Нодиркули ажралиб чикди.
1730-йили у афгонларга зарба бериб, уларни мамлакатдан хайдаб чикарди. Дастлабки даврда Нодир сафовийлар шахзодаси Тохмаспни хокимиятга куйиб узини унинг кулиман деб юрди. Лекин аста секин Нодир хокимиятни эгаллашга киришди ва 1736-йили Нодиршох номи билан эронга шох булди. Ксика муддат ичида Нодиршох Эроннинг сиёсий-харбий мавкеини тиклади. Яна уни марказлашган давлатга айлантирди. М: 1738-1741 йилларда Хиндистон, Бухоро ва Хоразмга юриш килди. Уни тинимсиз олиб борган урушлари маблаг талаб киларди. Маблаг эса факат соликларни ошириш хисобига келарди. Соликларни хаддан ташкари купайиб кетиши норозиликка сабабчи булди. Окибатда 1747-йили Нодиршох улдирилди. Мамлакатда яна бебошлик бошланди.
Нодиршох хизматида булган афгонлар Ахмаджон Абдали бошчилигида Нодир лагерини талаб Кандахорга кочдилар. Уз кабиласи Абдали (улар дурроний деб узгартирдилар)лар ёрдамида Хирот, Панжоб ва Кашмирни босиб олиб узларини мустакил Афгон давлатини ташкил килдилар.
Зенд кабиласининг бошлиги Каримхон бутун Эронни бирлаштириш учун харакат килди. Аммо бир кисминигина бирлаштира олди.
1751-йилга келиб Эрон майда феодалликларга булиниб кетдики, улар доимо узаро феодал урушлар олиб борардилар. М: Бахтлерлар кабиласи бошлиги Алимардон Исфахонни эгаллагач, зенд кабиласи бошлиги Каримхон билан уруш олиб борди ва 1753-йил Алимардон улди. Кейин Каримхон афгон кабилаласидан Озодхонни ва хожарлардан Мухаммадхасанларни хам улдирди. Узок курашлардан сунг 1760-йили Каримхон Хуросондан ташкари деярли бутунт Эрон худудларини босиб олди. бирок узини шох деб эълон килмади. Давлат марказини Шерозга кучирди.
Бир неча йил сурункасига булган узаро феодал курашлар окибатида Эроннинг кишлок хужалиги ва хунармандчилиги тушкунликка тушиб колганди.
Каримхон Шерозни хар томнлама ривожланган чиройли шахарга айлантиришга харакат килди. Ойна заводи курилди, йирик устахоналар ташкил килди. Эронда ички ва ташки савдони устиришга хисса кушди. Чет эл савдогарларига имтиёзлар берилди. М: 1763-йил Каримхон инлизларга бир катор имтиёзлар берди. Жумладан: истаган шахарда ерга эга булиш, корхоналар куриш ва бошкалар. Инглизлардан ташкари бу вактда Эрон билан Голландлар хам савдо олиб борардилар. Каримхон хукмронлик килган йилларда киска булса хам тинчлик йиллари Эронни иктисодига таъсир килмай колмади.
Эрон вайроналардан кутула бошлади, лекин бу узокка чузилмади.
1779-йили Каримхон улгач, Эрон яна узаро феодал урушлар сахнасига айланди. Куп утмай хокимият учун зендлар ва хожарлар уртасида кураш кучайиб кетди. Бу вактда хожарлар Ога Мухаммад бошчилигида Музандарон ва Астрободда урнашиб колгандилар. Ога Мухаммад каттиккул одам эди. У 15 йилдан ортик Шерозда Каримхоннинг кулида гаровда яшади ва Каримхон улимидан олдин кочиб кетди. Ога Мухаммад зендлар билан курашни давом эттирди. 1785-йилда хожарлар Техрон, Кум, Кошон ва Исохонни босиб олдилар. 1791-йили Озарбайжонни олди. Бу вактда Шерозда зендлар хокими Лутф Алихон хукмронлик киларди. 1791-йил Шероз хокими Хужа Иброхим Лутф Алихонга соткинлик килиб Ога Мухаммад томонга утиб кетди. 1794-йил Ога Мухаммад куп сонли кушин билан Лутф Алихон яширинган Кермонни куршаб оди. Узок камалдан сунг Кермон таслим булди.
Шундай килиб 1794-йил Ога Мухаммад зендалр устидан галаба килди ва Эронда уз хукмронлигини урнатди(Хуросон ва Курдистоннинг бир кисмидан ташкари). 1796-йили у тож кийди. Ога Мухаммад 1794-95 йилларда Закавказега юриш килди. Грузия ёвузларча таланди. 12000минг киши аср килиб Эронга олиб кетилди. Сунг у Хуросонни босиб олди. Ога Мухзаммад Эронда хокимиятни эгаллаб Хожарлар династияси (1796-1922 й) хукмронлигини бошлаб берди. У марказни Исфахондан Техронга кучирди. Ана шу даврдан бошлаб Эронда янги тарих бошланди дейиш мумкин. 1797-йил уз армияси билан яна Арахис дарёсидан утди. Аммо 1797-йил июнда бундан олдини улим жасзосига тайин килинган иккита узининг гуломи тмонидан улдирилди. Хали хаёт вактида Ога мухаммад узининг жияни Фатх Алини тахтга ворис килиб тайинлаганди. Ога Мухаммаднинг улимидан хабар топиши билан Шероздан Техронга келди ва тахтга утирди.
2. Бу вактда Эрон кандай давлат эди.
Юкорида айтиб утилган тинимсиз урушлар, узаро феодал курашлар ва босиб келган кучманчи кабилаларнинг ижтимоий-иктисодий тараккиёт жихатидан ерли ахолидан оркада булганлиги сабабли бир вактлар тараккий килган илгор мамлакатдан Эрон колок аграр-феодал давлатга айланиб колганди.
XVIII-аср охири ва XIX-аср бошида Эронда куйидаги ер эгалиги мавжуд эди:

  1. Холиса – шохга ёки давлатга карашли ерлар.

  2. Хонларга карашли ерлар.

  3. Вакф ерлари.

  4. Арбоб ёки Мильк – хусусий кишиларга тегишли ерлар.

  5. Жамоа ёки умум ерлар – чул, урмон, боткоклик, кир-адирлар кирарди.

  6. Хордималик – майда дехкон ерлари.

Ундан ташкари шох купинча хизмат курсатган хонлар ёки уз якинларига ер хадя киларди. Бундай ерлар суюргол деб аталарди. Демак Эронда асосий ижтимоий синфлар феодал ва дехконлар эди. дехконлар уз хужайинларига бутун хосилнинг 3,1 дан то 3,2 кисмини, баъзан хатто 4,3 кисмини берардилар. Шу билан бирга дехкон хар йили помешчикка жун, ёг, товук, тухум ва бошка нарсалар беришга мажбур эдилар. Солик ва бошка мажбуриятлар одатда бутун кишлокка солинар ва уни кишлок оксоколи йигиб оларди. Дехкон гарчи эркин хисоблансада, расимй жихатдан ерга махкам бириктирилган ва бир феодалдан иккинчисига утишга хакки йук эди. утрок дехконлар билан кучманчилари орасида фарк мавжуд эди. яъни кучманчи дехконларнинг ахволи утрокникидан яхширок эди.
Эрон кишлокларида натуралхужалик хукм сурарди. Дехкончилик уй хунармандчилиги билан кушиб олиб бориларди. Уй хунармандчилигидан ташкари шахарларда хам хунармандчилик тараккий килганди. Шахарлардаги хунармандчилик урта аср цехлар анъаналарини саклаб колганди, яъни хар бир хунармандчилик мутахасислари бир цехга бирлашгандилар. Хунармандлар соликни (пул ёки натура билан) хоким вакилига тулардилар.
XVIII-аср охири ва XIX-аср бошларида Эронда миллий манифактура хам мавжуд булиб, хунармандлар, утрок дехконлар уйда ишлаб чикарган махсулотлар (ип, шойи, ҳерст, гиламлар, темир ва мис асбоблар) бутун мамлакатни таъминлаш билан чет элга хам чикариларди (Россия ва Гарбий Европа). Савдогарлар шахарларда бирлашиб гильдиялар ташкил килишганди. Мамлакат ичкарисида хам божлар белгиланганди: Рештдан то Бендер-Буширга боргунча 14 та жойда бож тулаш керак эди. Ундан ташкари савдогарларга карокчилар хам хавф соларди.
XVIII-аср охири XIX-аср бошларидаь Эронда ташки савдо иккинчи даражага тушиб колганди.
Эроннинг асосий тузуми феодал монархияси булиб, олий хукмрон шох хисобланарди. Уни баъзи уринларда шахан-шох деб хам аташарди. Мамлакатда асосий ишни шохнинг вазир Садр Аъзам бажарарди. Ога Мухаммад даврида бош вазир булган Хожа Иброхим Фатх Али даврида хам бош вазир булди. Шу сабабли унинг таъсири кучли эди. Унинг нихоятда кучайиб кетишидан курккан Фатх Али 1808-йилда уни хазинани талон-тарож килганликда айблаб камокка олди. куп утмай у улади (уни кузи уйилиб, тили кесилади). Мамлакатда Садр Аъзамдан ташкари яна учта вазир буларди (мустовфиул мамолик-молия ишлари буйича; мунши ал мамолик-шох идорасининг вазири ва шу билан бирга чет эллар билан алок киларди; харбий ишлар вазири). Шунингднк яна бир канча сарой мансаблари эшик огаси, фаррошлар бошлиги, авомлар бошлиги, отбокарлар бошлиги ва бошкалар бор эди.
XIX-аср бошида Эрон 30 та маъмурий вилоят ва про винцияларга булинарди. Озарбайжон, Хуросон, Форс ва Кермон провинциялар хисобланарди. Вилоятни губернаторлар, провинцияларни генерал-губернаторлар идора килардилар. Генерал-губернаторлар хукуки ва ваколати губернаторларга нисбатан кенгрок эди. мухим провинциялар ва вилоятларга хокимликка шахзодалар ёки шохнинг якин кариндошлари куйиларди. Энг бой ва мухим провинция Озарбайжонга шохнинг вориси тайинланарди. Фатх Али Хон Озарбайжонни узининг катта угли Аббос Мирзага берганди. Хоким-губернаторлар узларининг провинцияларида деярли мустакил хисобланардилар. Давлатнинг сиёсий хаётида ислом дини вакиллари катта ахамият касб этардилар. Феодалларнинг зулми ислом дини билан окланарди.
Эронда икки хил суд мавжуд эди:

  1. Урф суди (одат-дунёвий суд).

  2. Шариат суди (кози, судя – мухтожия).

Маориф ва таълим ишлари диндорлар кулида эди. юкори погонадаги рухонийлар вакф ерларига эгалик килганликлари учун Эрон иктисодида мухим мавкега эга эдилар.паст погонадаги рухонийлар вакф ерларидан олинадиган даромаддан махрум эдилар. XVIII-аср охири XIX-аср бошларида Эроннинг иктисодий сиёсий ва ижтимоий ахволи кискача шундай эди.
3.Узининг бунчалик колок булиб колишига карамай бой булган Эрон шу вактгача на карам ва на ярим карам мамлакатга айлантирилмаганди. Чет давлатларнинг манфаати Эронда факат савдо билан чегараланганди. Эроннинг кулай географик жойда жойлашганлиги ва айникса Хитой ва Хинддистонга олиб борадиган савдо тйуллари устида жойлашганлиги Европа мамлакатларини кизиктириб куйди. XVIII-аср охирида Эроннинг иктисодий жихатдан тушкунликка тушиши чет давлатларнинг бу давлатга кириб келишини осонлаштирди.
Худди шу вактда Наполеон Боанпарт Хиндистонни босиб олиш режасини тузаётганди. Бу режани у Эрон оркали амалга оширмокчи эди. Худди шу масала юзасидан Наполеон 1797-йили Эрон шохи хузурига узининг икки элчисини юборади. Аммо садр-ал-аъзим Хужа Иброхим уларни кайтариб юборди. Айни вактда инглизлар хам урта Шаркдаги бу давлатни узининг мустамлакачилик куролига айлантиришни ният килиб, харакат бошлагандилар. 1800-йили Англия Эронга уз вакили капитан Мальколмни юборди. У турли хийла ва найранглар билан шохни савдо битими тузишга кундирди.
Бу битимга муврофик шох куйидаги шартларни уз буйнига олди:
1) Агар Афгонистон хокими Хиндистонга хужум килса унга карши уз кушинларини юбориш;
2) Французларни Эронга куймаслик.
Англия эса агар кимдир Эронга хужум килса унга ёрдам беришни вада килди. Савдо сохасида эса Эронда хинд ва инглиз савдогарлари бож туламай савдо килишлари мумкин эди.
XIX-аср бошларига келиб Эрон билан Россия муносабатлари кескинлашиб кетди. Биринчи булиб Эрон шохи Ога Мухаммад Грузияга бостириб кириб ун талагач, Грузия шохи Россияга ёрдам сураб мурожаат килди. Натижада 1801-йили Россия Грузияни узига кушиб олди. бу Эрон – Россия муносабатларини ёмонлашишига олиб келди. Грузия эса Эронни куликка солиш хавфидан ва Туркия султонинг дук пуисаларидан кутулади.
Эроннинг Россия билан келишмовчилигидан Англия ва Россия фойдаланишга харакат килдилар.
1804-йили Франция шохга Россияга карши харбий битим тузишни таклиф килди. Лекин Англиянинг ёрдамига ишонган шох буни рад этди. 1804-йили Россия кушинлари Ганжни эгаллаши билан Россия – Эрон уруши бошланиб кетди. Шох Англияга ёрдам сураб мурожаат килди.
1805-йили Англия ва Россия Францияга карши иттифок тузди. Шу сабабли Англия Эронга ёрдам беролмади. Бундан фойдаланган Франция 1806-йилда Эронга вакили Жоберни юборди. Жобер шохга Наполеон Грузияни кайтариб олишга ёрдам беради деб вада килди. Аммо шартнома тузишга улгурмасданок Эрондан жунаб кетди (чунки разведкага келганди).
Бу орада Россия анча ерларни босиб олди. Шекин, Ширвон ва Корабогхонликлар уз хохишлари билан Россияга кушилдилар. 1806-йилда Россия Дербент, Боку, Салиан, Мугон ва бошка шахарларни босиб олди.
Эрон шохи уз вакили Ризахонни Наполеонга юборди. Натижада 1807-йили 4-майда Финкенштейнда Эрон – Франция битими имзоланди (химоя ва хужум битими). Шох Англия билан муносабатини узиш, унга уруш эълон килиш, Хиндистонга кушин юбориш, Эрон оркали Франция кушинларини Хиндистонга утказиш, Форс култигидаги портларни очиб бериш мажбуриятларини олади. Франция эса Россияни Грузияни Эронга кайтариб беришга кундириш, Эронга кайтиб армиясини курол-ярог билан таминлаш ва Эрон кушинларини кайта тузиш учун мутахасис юборишни вада килди. 1807-йили Эронга Гордон бошчилигидаги катта армия келди.
Бирок тусатдан ахвол бутунлай узгариб колди. 1807-йил 7-июлда Франция билан Россия уртаида Тилзить сулхи тузилди. Бу битимни Эронликлар Франциянинг узларига нисбатан хоинлиги деб билдилар.
Бу орада руслар кетма кет галабага эришдилар. 1808-йил ноябрда Нахичеванни эгалладилар ва Ереванни камал килдилар. 1809-йил февралда Гардон бошлик Француз миссияси Эронни ташлаб чикиб кетди. Улар кетиши билан (1809-йили мартда) инглизлар вакили Жонс келди ва Эрон – Англия битими тузилди. Бу битимга кура Эрон Франция ва бошка Англияга душман давлатлар билан алокани узишни, Англия эса Эронга хар йили 160000 туман субсидия тулаб туриш мажбуриятини олди (уруш тамом булгунга кадар).
1810-йили Эронга яна Малкольм келди. У узи билан пушкалар ва бир неча харбий маслахатчиларни олиб келди. 1812-йил Эрон рус кушинлари томонидан тамомила маглубиятга учратилди. Шундан сунг сулх борасида музокаралар бошланди. 1913-йил 12-октябрда Гулистон деган жойда шартнома имзоланди. Бунга мувофик Россияга Корабог, Ганж, Ширвон, Дербент, Шекин, Боку Кубин хонликлари утди. Грузия ва Догистон хам Россияга кушилди. Эрон Каспий денгизида флот ушлашдан махрум булди. Рус савдогарлари Эронда бемалол савдо килиш хукукини олдилар. Бу шартнома Англия боскинчилигига анча зарба берди. Эронда Россия таъсирини усишидан курккан Англия хам Эрон билан битим тузишга интилди. 1814-йил 15-ноябрда Техронда Эрон – Англия шартномаси имзоланди. Бу шартнома 1809-йилги битим асосида тузилди. Англия Эронга йилига иккиюзминг туман субсидия беришга, Гулистон битимидаги чегараларни кайта куриб чикишга ёрдам беришни, Эроннинг ички ишларига аралашмасликни ваъда килди.
Бу битимни тузишдан Англиянинг максади Эрон билан Россия уртасида яна уруш келтириб чикариш эди. эрон шохи Закавказье ерларини кулдан кетишига хеч хам рози булмади. Куп утмай у Гулистон битимини куриб чикишни сураб Абулхасанни юборди. Аммо Абулхасан 1817-йил курук кул билан кайтиб келди. Александр I Эронга уз вакили генерал Ермоловни юборишни ваъда килди. Шу йили Ермолов Эронга келди. Аммо Англдия томонидан Россияга карши урушга кундирилган Эрон шохи у билан музокара олиб боришга кунмади.
Айни вактда Фатх Али шохнинг угли Аббос Мирзо армияни кайта тузишга киришди. Бунинг натижасида Эрон – Туркия урушида яккол куринди. 1821-йил Эрон билан Туркия уртасида уруш бошланди. Сабаб чегара жанжали ва Маккага кетаётган Фатх Али шохнинг хотинини Турклар томонидан тинтув килиниши булди. 1822-йили Аббос Мирзо Эрон, Озарбайжоннинг атррофидаги ерлар, Бонзид шохлари билан бирга Сулаймон, Киркук, Мосул ва бошка ерларни босиб олди. турк султони музокара бошлашга мажбур булди. 1823-йил мартда Эрзерумда Эрон билан Туркия уртасидаги тинчлик битими имзоланди. Аббос Мирзо босиб олган ерларини кайтариб берди. Бир-бирини ички ишларига аралашмаслик, чегараларни бузмаслик хакида келишиб олинди. Туркия хажга кетаётган эронликларга тегмасликка ваъда берди. Бундай тез битим тузишига сабаб, Россия билан уруш бошланиш хавфи турганда Туркия билан муносабатни кескинлаштиришни истамаслиги эди. мамлакат ичида Россияга карши ташвикот ишлари авж олди. Англия хам Эронни кутуртирди. Нихоят, 1826-йил 23-июнда Англия томонидан кутуртирилган Эроннинг юкори табака рухонийлари Россияга газот эълон килдилар ва июль ойида Эрон армияси русларга тусатдан хужум бошлади. Дастлаб эсанкираб колган рус армияси чекинишга мажбур булди. Аббос Мирзо Линкарон, Салиан, Ширвон, Ганж ва бошка шахарларни эгаллашга мувоффак булди. Бирок оардан бироз вакт утгач узларини унглаб олган рус кушинлари сентябрда Шимхор ва Ганж ёнида Эрон армиясига зарба берди.
Аббос Мирзо кушини саросимага тушиб Аракс дарёсидан утиб кочдилар. Инглизлар ёрдамида Аббос Мирзо томонидан тузилган армия деярли таркаб кетди. 1827-йил бошида Паскевич бошчилигидаги рус армияси Ереванни камал килди. Октябрда Ереван олинди. Арман ва Озарбайжон халклари русларга ёрдам бердилар. Руслар жанубий Озарбайжонни эгаллагач Аббос Мирзо музокара бошлашга мажбур булди. Натижада 1828-йил 10-февралда Туркманчой кишлогида битим имзоланди. Бу битим 1813-йилда тузилган Гулистон битими урнига тузилди. Эрон билан Россия чегараси Аракс дарёси деб белгиланди. Россияга Ереван ва Нахичеван хонликлари утди. Эрон каспий денгизида флот ушлашдан махрум булди. Бу уруш билан Россия ва Эрон уртасидаги урушлар тугади деса хам булади. 1828-йил кузда Эронга А. Грибоедов бошчилигидаги рус миссияси келди.
Россияга товон тулашни бахона килиб Эрон шохи соликларни кескин ошириб юборди. 2-3 йил кейинги соликларни хам ундира бошлади. Бу эса Эрон халкини Россияга нисбатан нафратини оширарди. Албатта бунда Англиянинг хам хизмати бор эди. Грибоедов бу ахволни куриб императорга хат ёзди. Аммо Николай I шартнома шартларини бажаришни талаб килди. 1829-йил январда Грибоедовдан шох Мирзо Ёкуб ва Оллоёрхон (Эрон – Рус урушига кадар у Садр Али эди) харамидан кочган икки аёл мурожаат килишди. Улар арманлар эди. Эрон одати буйича уларни химоя килиш мумкин эмасди. Шуни била туриб Грибоедов уларни уз химоясига олди. бу эса инглизлар ва Оллоёрхон учун очик хужумга утишга имкон булди. Масжидларда рус элчиси конун ва одатларни бузмокда деган шовкинлар бошланди. 1829-йил 11-февралда Оллоёрхон бошлик бир гурух рухонийлар рус элчихонасига бостириб кирдилар. Грибоедов ва унинг барча ходимлари кийнок азобида улдирилди. Факат секретар Мальцовгина яширинишга муваффак булди. Шох бу хакда илгаритдан огохлантирилганди. Лекин хеч кандай чора тадбир курмади. Николай I эса Грибоедовнинг улимидан ич-ичидан хурсанд эди. Эрон шохи Петербургга Хусрав Мирзони совга саломлар билан юбориб кечирим суради. Бу Николай Iга шу кадар ёкдики у товон пулининг 2 млнидан воз кечди.
Туркманчой шартномаси бйича русларга берилган имтиёзлар бошка Европа давлатларининг хаввасини келтирарди. Улар хам шундай имтиёзларга эришиш харакатига тушилб колдилар. Бу даврда Англия айникса актив фаолоият бошлади. Энди Эрон инглизларни факат стратегик плацдарм сифатидагина эмас, балки дастлабки савдо манбаи ва хом ашё базаси сифатида хам кизиктира бошлади. Анйи вактда Англия ва Эрон уртасида Хирот масаласида келишмовчиликлар келиб чикди.
Россия билан урушда маглубиятга учраган шох энди чегарадош Афгонистоннинг Хирот шахрини босиб олиб уз обрусини тикламокчи булди. 1833-йил Эрон кушини Аббос Мирзонинг угли Мухаммалд бошчилигида Хиротни камал килади. Бирок 1833-йил октябрда Машхадда Аббос Мирзо улади. Ундан хабар топган Мухаммад Техронга боради. Чунки Аббос Мирзо тахт вориси эди. Шох Фатх Али эса огир бетоб эди. Техронга келиши билан шох Мухаммадни тахт вориси деб эълон килади ва Озарбайжонга хоким килиб юборади. 1834-йил октябрда Фатх Али шох улади. Тахт учун кураш бошланади. Узок курашлардан сунг 1837-йил Мухаммад тахтга чикади. Бунда унга ингилзлар катта ёрдам берадилар. Мухаммад (1837-1848 й) 1837-йил яна Хиротга кушин тортади. Унга руслар ёрдам беради.
Афгонистонни шу жумладан Хиротни босиб олиш илинжида юрган инглизлар 1834-йилда уруш бошлаш билан дук килиб Эронни Хирот камалини тухтатишга мажбур килдилар. Аммо Эрон кушинини бир кисмини Хиротда ушлаб колганлиги сабабли Англия Эрон билан дипломатик алокаларни узди.
1838-йил ноябрда Эрон билан Англия уртасида музокара бошланди. 1839-йил Эрон шохи Англияга Хусайн хонни юборди. Пальмерстоун билан унинг уртасида музокара бошланди. Англия Эрондан куйидагиларни талаб килди:

  1. Эрон кушинини колган кисмини Хиротдаги Чортан истехкомидан олиб чикиб кетишини.

  2. Инглизларга экстериториал хукукини берадиган савдо битимини тузиш.

1841-йил октябрда Эрон билан Англия уртасида дипломатик муносабатлар урнатилиб савдо битими имзоланди. Бунга мувофик инглизлар экстериториал хукукка эга булишди ва Англия шохни уларни талабларини бажаришга мажбур килди. 1845-йил бундай имтиёзлар Франция, сунгра Австрия ва бошка давлатларга берилди. 1856-йил Эрон АКШ билан хам тенг булмаган битим имзолашга мажбур булди. Бу шартнома расмий равишда дустлик ва савдо хакида деб аталди. АКШ хам шохни экстериториал хукук беришга мажбур килди. Шундай килиб аста-секин АКШ хам Эронда мустамлакачилик сиёсатини бошлади. Эрон билан АКШ ва гарбий Европа давлатлари уртасидаги асоратли шартномалар, хамда Эронда капитуляция (таслим булиш) режимини урнатилиши мамлакатда чет эл таъсирини усишига олиб келди.
XIX-аср 30-йилларидан бошлаб Англиянинг Эронга киритаётган тукимачилик моллари Эронга киритилаётган барча молларнинг 90% ни ташкил килди. Аста-секин Эорн савдогарлари ташки савдодан сикиб чикарилди. Чет эл капиталининг кириб келиши Эрон хунармандчилиги ва уй саноатчилигини хонавайрон килди. Чунки улар ракобатга дош бера олмадилар. Чет эл моллари Эронникидан 2-3 баравар арзон эди. Шох хукумати ва вилоят хокимлари махаллий молларни химоя килиш урнига чет эл моллари учун кенг йул очиб бердилар.
Чет эл капиталининг куплаб кириб келиши дехконларнинг ахволига хам таъсир килди. Феодалларнинг пулга булган эхтиёжи ортиб, соликларни пул билан тулашни талаб килдилар. Бу эса уз навбатида дехконларни хонавайрон булишига олиб келди. Мамлакатнинг турли бурчакларида очарчилик юз берди. Улат, вабо каби касалликлар тез-тез таркала бошлади. Купелаб дехконлар уй-жойларини ташлаб шахарларга кучиб кета бошладилар. Шундай килиб Эрондаги мазкур ахволда нафакат дехконлар, хунармандлар ва шахар ахолиси, балки рухонийларнинг ва савдогарларнинг бир кисмининг хам норозилигига сабаб булди. Бу эса мамлакатда борган сари норозилик харакатларининг усишига олиб келди.
XIX-асрнинг 40-йиллари охирига келиб Эроннинг турли бурчакларидан вилоят ва шахарларида кузголон хамда исёнлар авж олди. М: 1848-йили шахар камбагаллари ва хунармандаларининг чикишлари Зенжон, Исфахон, Тавриз, Иезд ва бошка шахарларда юз берди. Бу чикишларда рахбарликни диний секта ва мазхаблар уз буйнига олди. Ана шундайлардан бири Шайхитлар мазхаби эди. Уни асосчиси шайх Ахмад Ахсоий (1752-1827 й) эди. XIX-аср бошларида Ахсоий шайхитларни таргиб килувчи ваъзлардан фарк килувчи ваъзни таргиб кила бошлади. У бир неча йиллардан бери Насаф ва Карбалода яшарди. Уни Фатх Али шох Эронга таклиф килганди. У Эроннинг турли ерларида ваъз айтиб юрди. М: Техрон, Кермоншох, Иезд ва бошка ерларда. Ахмад Ахсом улгач унинг урнига Сайид Козим утирди. Уларнинг таълимоти куйидагича эди: Али ва ундан кейинги ун биринчи имом худо томонидан яратилган, охирги ун иккинчи имом Мохдий 260 й.х. (873-874 й) – бу дунёдан гойиб булган ва дунёда адолатни урнатиш, нохакликни тугатиш учун факат киёмат койим куни хозир булади. Одамлар доимо у кишининг маслахатларига мухтож. Шу сабабли одамларни имом билан боглаб турувчи воситачи ёки эшик керак. Бундай воситачини халк танлаши керак. Бундай воситачи узини «Боб» (эшик) деб атайди. Шахидлар 4 нарсага ишонишни талаб киладилар:

  1. Худога.

  2. Пайгамбарларга.

  3. Имомга.

  4. Имом билан халк уртасидаги воситачи – бобга ишонч.

Бу билан шахидлар бобларнинг пайдо булишини изохлаб берадилар. 1844-йил Сайид Козимнинг шогирдларидан булган Али Мухаммад узини боб деб эълон килади. У 1820-йилда Шерозда ип-газламалар билан савдо килувчи майда савдогар оиласида дунёга келади. Ёшлигида отасидан айрилиб амакиси Мирзо Алининг кулида тарбия топади. 18 ёшга тулгач Шероздан Бендер-Буширга келиб узи мустакил беш йил савдо билан шуулланади. Нажиф ва Карбалога хаж килиб, уша ерда 30 йил давомида Сайид Козимнинг маърузасини тинглади. Сайид Козим 1843-йил улгач узини боб деб эълон килди. Али Мухаммад 1847-йил узини «баён» деган китобини ёзди. Бу китобда у узининг дунёкарашини намоён килди. Унинг фикрича бутун олам ва у билан бирга булган кишилик жамияти аста-секин ривожланишда. Хар бир кейинги давр олдингисидан фарк килади ва ундан устун туради. Хар бир давр узининг тартиб коидалари ва конунларига эга янги давр келиши билан эски конун ва тартиблар узгаради.
Худо хар бир даврга уз пайгамбари ва унга кушиб янги мукаддас китобини хам юборади. Худди шу сигнгари Боб билан унинг мукаддас китоби Баён пайдо булди. Узининг китобида Али Мухаммад барча кишилар тенглигини, шу жумладан аёлларнинг тенглигини хам эътироф этган; вакти келиб унинг таълимоти бутун дунёга таркалаши, хозирча эса Эроннинг бешта вилоятида (Озарбайжон, Мозандарон, Форс Ироги, Форс ва Хуросон) таркалганлигини баён килди. Боб савдогарлар манфаатини кузловчи бир канча талабларни илгари сурди. Куриниб турибдики боб тарфдорлари оддий халк оммаси, дехкон ва хунармандларнинг манфаатини химоя килишдан анча йирок эди. Бобийлар таргиботи икки даврга булинади: биринчи даври 1848-йилнингярмигача булган даврни уз ичига олиб, улар шох, сарой ахли, баъзи бир хоким ва уламоларни уз тарафларига огдиришга харакат килдилар. Аммо бу тоифа уларнинг бу таргиботига уларни хибсга олиш билан жавоб берадилар. Али Мухаммаднинг узи эса 1847-йил хибсга олиниб, Маку истехкомига сунгра эса Чехрик (Урмия кули гарбида) истехкомига ташладилар.
Шундан сунг бобийлар кенг халк оммасига мурожаат килдилар. Аста-секин мавжуд тузумдан норози халк уларнинг атрофига йигила бошлади.
Айни вактда бобийларнингичидан халкка якин булган кишилар етишиб чикди. Буларнинг каторида дехкон оиласидан чиккан Мухаммад Али Барфуршни курсатиш мумкин. Али Борфурш бобийлар таълимотини бир канча демократик элементлар билан бойитди. Жумладан: феодал мажбуриятлар ва соликлардан озод килиш; хусусий мулкчиликни йук килиш; хотин кизларнинг тенглиги ва бошкалар. Энди бобийлар маркази Бедашт кишлоги (Шохрух шахрининг шаркида)га кучди.1848-йил урталарида бу ерда Мухаммад Али Барфурший, бобийлар ичида машхур таргиботчи аёл Хурратла-Айн (кузларнинг ёруги) ва бошкалар йигилди. Улар турли шахар ва кишлокларга ёйилиб кенг халк оммасини кузголонга чорлай бошладилар.
Мухаммад Али Барфурший уз шогирдлари билан Мозандарон вилоятидаги Барфуруш (хозирги Бобил) шахрига келиб таргиботни кайтадан бошладилар.
1848-йил сентябрда Мухаммад шох улади. Техронда ва вилоятларда октябрда яги шох келгунга кадар хукмрон доиралар орасида эсанкирашлар юз бера бошлади. Худди шу вактдан фойдаланиб бобийлар очик кураш бошладилар. Хуросон, Исфахон, Шероз, Кермон ва Иездда кузголон кутарилди. Барфуршда 700 та куролланган кузголончилар харакат бошладилар. Махаллий отрядлар билан тукнашувда енгилгач, Барфуршдан 20 км узокликдаги урмон ичида жойлашган Шайх Табарси мозорига жойлашдилар. Кузголончилар бу ерда истехком куришга киришиб, ахоли уртасида таргиботни кучайтирб юбордилар. Бобийлар рахбари Мухаммад Али Барфурший ва Мулла Хусайн Башруйи бу ерда хусусий мулкчиликни бекор килиш, яъни адолат салтанатини тиклаш каби ишлдарни амалга оширдилар. Умумий козондан овкатландилар.
Техрон, Мозандарондаги кузголонлардан хабардор булган Назриддин шохнинг вазири Мирза Тогихон Мозандарон хонларига уз кучлари билан кузголонни бостиришни буюрди. Аммо кундан кунга сафи ортаётган бобийларга хонларнинг кучлари бас кела олмади.
1848-йил охирида бобийларга карши Техрондан шохнинг амакиси Махдин Кулмирза бошчилигида кушин юборилди. Аммо бобийлар уларга карши кечаси хужум килиб уларни енгдилар. Шох саройи вахимага тушди. Шайх Бабарийга 7000 кишилик кушин юборишди. Бобийлар истехкоми камал килинди. Рухонийлар бобийларга карши «жиход» урушини бошладилар. Камал узок давом этганлиги сабабли бобийлар кушинининг кишлоклар билан алокаси узилиб колди. Аста-секин озик-овкат тугай бошлади. Натижада кузголончилар ичидан очлик туфайли шох томонга утувчилар сони купайди. 1849-йил май ойида кузголончилар каршилик килишни тухтатди. Махди Кули Мирза кулига куърон олиб кузголончилар хаётини саклаб колишга суз берди. Аммо кузголончилар куролларини яширгач уларни кириб ташладилар. Мозандаронда бобийлар кузголони енгилгач бошка ерларда бобийлар фаолияти авж олди.
Боб камаб куйилган Чехрик истехкомига Эрон кишлокларидан ташкари турли ерлардан (Хаттоки Туркия ва Хиндистондан) зиёрат килгани турли одамлар келди.
Техронда хам бобийлар сони тез уса бошлади. 1850-йил февралда Техронда бобийларнинг яширин ташкилоти кулга олинди. Улар Мозандарондаги киргин эвазига шохни ва унинг оила аъзоларини улдириб хокимиятни кулга олмокчи эдилар. Ташкилотнинг 40 та аъзоси кулаг олиниб, уларнинг 7 таси шахар майдонида катл этилди.
Орадан куп утмай 1850-йил майда бобийлар Зенжонда кузголон кутардилар. Уларга Мухаммад Али Зенжоний рахбарлик килди. Кузголончилар шахарнинг каттагина кисмини эгаллаб олиб, камокдаги бобийларни озод килди. Кузголончиларнинг асосий кисми дехкон ва хунармандлар эди. Мухаммад Алининг энг якин ёрдамчилари савдогар Абдулло, темирчи Козим ва нонвой Абдуллалар эди.
Кузголонда аёллар хам актив катнашди.майнинг охирларида Зенжонга шох кушинлари кела бошлади. Уларнинг дастлабки хужумлари кайтарилди. 1850-йилда Зенжондан ташкари Иездда хам Яхё Даробий бошчилигдаги кузголон кутарилди ва бу кузголон тезда бостирилди.
1850-йил июнда Намрезда (Форс вилояти) хам кузголон бошланди. Бундай турли ерларда кузголон кутарилаётганлиги сабабли бош вазир Мирза Тогихон шохдан Бобни улдиришни суради. Натижада, 1850-йил июлда шохнинг фармони билан боб Тавризда отиб улдирилди. Бобни улдирилиши кузголонларни тухтатиб кола олмади. Зенжонда бобийлар харакатини давом эттирди. Уларга карши шох 30000 минг кушин юборди. Улар артиллерия ёрдамида шахарни бомбардимон килдилар. Факат декабрдагина шох армияси Зенжондаги кузголонни бостиришга муваффак булди. Гарчи 1851-йил бошида Зенжон бобийлар кузголонини яна бошлаган булсаларда муваффакиятга эриша олмадилар.
Шох армияси Найриздаги кузголонни хам бостирди. Хамма ерда шох армияси уларни алдаш йулидан фойдаланди. М: Найризда Яхё Дароби билан хаётини саклаб коламиз, хеч каднай зарар етказмаймиз деб уларни истехкомидан чикариб олиб кириб юбордилар. Яхё хам улди. Унга карши бобийлар Найризда иккинчи марта кузголон кутардилар. Узок вакт кузголончилар тогларда каршилик курсатди. Шох бутун кучини шу ерга ташлаб охирит кузголонни бостирди. Кузголончилар ёвузларча кирилди. Бу кузголон бобийларнинг охирги екузголони эди. бундан кейин бобийлар террор йулига утиб кетдилар. Улар Насриддин шохга суикасд уюштирдилар, аммо шох енгил ярадор булди. Буни уюштирганлар кулга олинди. Шундан сунг мамлакатнинг турли бурчакларидаги бобийлар кувгин остига олинди. Барча кулга олинганларга нисбатан улим жазоси кулланди.
ХIX асирнинг иккинчи ярмига келиб чет эл капиталини кириб келиши ва уни мамлакатининг иктисодий ижтимоий хаётига таъсири янада кучайди. Эрон савдогарларидан анчагина кисми чет эл давлатларининг воситчисига айландилар, яъни компрадорларга айландилар. Уларга чет эл давлатларининг кучаишига карши кураш ватанинг мустакиллигини химоя килиш умуман ёт эди. Улар чет эл капитали ёрдамида бойликнигина уйлар эдилар.
Худди шу вактда боб шогирдларидан бири Бахбулла бу кампрадорларнинграхбари сифатида юзага чикди. У революция ва революцион кучларга умуман карши эди. Бахбулла унинг тарафдорлари шох тарафдоарлари ва хонликлар билан хеч кандай якинликлари йук эди.
Хукумат ичидаги узокни курувчи кишилар мавжуд ахволни узгартириш кераклигини тушуниб етдилар. Бунинг учун реформа утказиш керак деб чикдилар. Бундай ислохоларнинг ташаббускори Насриддин шохнинг вазири Мирза Тогихон булди. У бир махаллда куролли кучлар кумондони булгани учун Амири Низом номини олганди. У малакатда марказий хокимиятни мустахкамлаш, армияни кайта куриш ва молия тизимини кайта куриб чикишни уйларди. Тогихон хазинани талон-тарож килувчилар, порахурлар, хокимларнинг узбошимчалиги ва рухонийларнинг давлат ишларига таъсир утказишларига карши курашди. Ислохотлар натижасида анчагина шахзодалар вилоятлардан оладиган даромадларидан махрум булдилар. У Эрон саноатини хар тарфлама ривожланишини чет эл давлатлари айникса Англиянинг Эронни ички ишларига аралашишига карши курашди.
Мирза Тогихон сиёсатига юкори табакадаги рухонийлар, феодал амалдорлари ва инглизлар карши булиб колдилар. Оппозиция бошида шохнинг онаси ва рухонийлар бошлиги турди. Улар шохни уз томонларига огдириб олишга интилдилар. Дастлаб шох Мирза Тогихонни кувватлади. Аммо кейинчалик юкоридаги таъсирлар натижасида унга карши булди ва 1850-йил охирида уни бош вазирликдан озод килди ва Кошонга юборди. 1852-йил январда шохнинг буйруги билан янги бош вазир инглизлар тарафдори Мирза Огохон Нурий булди. Бобийлар кузголонининг енгилиши ва Мирза Тогихон ислохотларини муваффакиятсизликка учраши Эронни янада кучсизлантирди ва унга чет эл таъчсирини усишига олиб келди. Мамлакатда феодал амалдорларнинг таъсири янада усди. Улар факат халк оммасига карши эмас хукмрон доиралар ичида Эронда ислохот утказишни уйлаб юрганларга хам кураш олиб бордилар.
Чет эл давлатлари ичида айникса Англия билан Россия таъсири кучайди. Шу билан бирга Англия ва Россия уртасидаги карама-каршиликлар кучайди. Бунга мисол килиб Крим урушини олсак булади. 1853-56 йиллар Англия бу урушдан фойдаланиб Туркияни узига буйсундириб Кора денгиз хавзасини назорат килиш ва Россиянинг Закавказье, Кавказ ва Каспий орти територияларидан сикиб чикармокчи булдилар. 1854-йили Эрон – Крим урушида бетараф эканлигин эълон килди. 1856-йили октябрда Эрон кушини Хиротни эгаллади ва 1-ноябрда эса Англия Эронга уруш эълон килди. 4-декабрда инглизлар Харгн оролини камал килдилар. 10-декабрда Бушир портини босиб олдилар. 1857-йил февралда инглиз кушинлари Буширдан Боразжонга юриш килдилар. 1857-йил мартда Хуррам шох портини эгалладилар. Лекни бу вактда бошланган кузголон инглизларни чучитиб юборди ва улар сулх тузишга шошилдилар. 1857-йил 4-мартда Парижда Англия билан Эрон уртасидаги сулх битими имзоланди. Шартлари:

  1. Эрон Хиротдан уз кушинларин олиб чикиб кетади ва бошка хеч качон Хиротга куз олайтирмайди.

  2. Афгонистон ва Хирот мустакиллигини тан олади ва бордию бу ерда кандайдир келишмовчилик юз берса Англияни хабардор килади.

Англия уз навбатида харбий харакатларни тухтатиш ва кушинларни чакириб олишаг суз берди. Бу урушдан сунг Эронда Англиянинг таъсири янада усди. Шундай килиб XIX-асрнинг иккинчи ярмида Эроннинг чет эл давлатларидан карамлиги янада ошди. Эрон ярим карам давлатга айлана бошлади.
Download 1.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling