Tasdiqlayman” Tarix fakulteti dekani V. Ishquvatov


XVII АСРДАН - 1870-ЙИЛЛАРИГАЧА ҲИНДИСТОН


Download 1.92 Mb.
bet66/71
Sana07.05.2023
Hajmi1.92 Mb.
#1439918
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   71
Bog'liq
25346 Конмплекс. Янги тарих. Н.Э.З. 27.08.2015.

XVII АСРДАН - 1870-ЙИЛЛАРИГАЧА ҲИНДИСТОН

Режа:
1. Буюк Мугил империясининг емирилиши ва инкирози.


2. Хиндистонни Англия томонидан мустамлакага айлантирилиши.
3. Англиянинг Хиндистондаги мустамлакачилик сиёсати.
4. Хинд халкининг 1857-1859 йиллардаги миллий озодлик кузголони.

Хиндистон Осиёнинг энг йирик мамлакатлридан бири булиб у узининг кадимий маданияти ва ипак газламалари билан жахон маданияти хамда бозорига катта таъсир курсатган.


XVII-асрда бу ерга баъзи маълумотларга караганда 100 млн. ва яна бир бошка маълумотларга караганда 150 млн. ахоли яшаган. Улар турли хил халклардан ташкил топган. Шимолий Хиндистонда Бенгал, Хинд, Бехор, Панжоб ва Ражасдхан тилида; марказий кисмида - Мирата, Телего хамда жанубий Хиндистонда - Томил, Каннара, Малая ва бошка халклар яшаган. Бутун ахолининг 4/3 кисми хиндуслар ва 4/1 кисми мусулмонлар булган. Мусулмонлар асосан шимолий Хиндистоннинг гарбида ва шаркий Бенгалияда яшарди. Хиндус ва мусулмонлардан ташкари жоинизм, синкхизм тарафдорлари ва Малибар киргокларида христианлар яшарди.
XVII- аср урталарида Хиндистон териториясининг купчилигида ( шимолий Хиндистон, Белужистоннинг шарки ва Афгонистоннинг бир кисми.) мугил империяси кулида эди. Бу империянинг асосчиси Бобур Мирзо булиб, у 1504-йил Осиёдан чикиб ( Шайбонийхон билан булган урушда енгилгач.) Афгон ва Эронийлардан кушин туплаб 1526-йилда Дехлини олган эди. Бу даврда Хиндистон хар томонлама гуллаб яшнади. Айникса Бобурнинг набираси Акбар (1556-1605 йиллар) даврида империя хар томонлама ривожланди ва мустахкамланди. Хиндистонда хозирги вактда куринган нафис саънат намуналари ана шу Акбар ва унинг угли даврида юзага келди.
Мугил империясининг машхур шохларидан бири Аврангизеб (1658-1707 йиллар) даврида мугил империяси янада кенгайди. Аврангизеб 1685-йилда Бижапур султонлигини, 1687-йилда Голкандни кушиб олди. натижада XVIII-аср бошларига келганда мугил империяси бутун Хиндистонни эгаллади.
Мугил империяси Хиндистоннинг ижтимоий-иктисодий муносабатларига хеч кандай узгартириш киритмади. Бу даврда Хиндистон кандай давлат эди? Хиндистода феодал муносабатларни асосини ташкил киладиган ер давлат мулки хисобланар эди. Давлат эса бутун феодал синфни узида акс эттирар эди. Дехконлар феодал рентаси оркали экспулатация килинар эди. Давлат мулки хисобланган ер расмий жихатдан айрим кишлок жамоалари кулида эди. Рента солик хар бир жамоадан олинар эди. Экиладиган ер жамоа ичида оилаларга булиниб берилар эди. Чуллар, урмонлар, яйловлар жамоанинг улуш ери хисобланар эди. Дехкон оилалари дехкончиликдан ташкари хунармандчилик билан хам шугулланар эдилар. Жамоадаги мансаблар наслдан наслга мерос колар эди.
Хулоса килганда Хиндистонда аграр муносабатлар куйидагича эди:
1. Ерга давлат эгалиги.
2.Дехконларни рента солик формасидан экспулатация килинарди.
3.Кишлок жамоаси Хиндистонда феодал муносабатларнинг асоси хисобланар эди.
4. Мугиллар империяси даврида бу мавжуд коидаларга бироз янгилик киритди, яъни давлат ери хисобига жагир ва жагирдорлар усди.
5.Бу ерлар меросий эди. Жагир ерлари эгалари давлат учун кушин саклаши кеак эди. Феодал Хиндистонда шахарлар жуда тез тараккий килар эди. Бу шахарлар феодаллар томонидан курилгшанлиги сабали уларга карашли эди.
Хиндистонда юкорида келтирилган диний ажримларидан ташкари хиндуслар ичида табака (каста) айирмалари мавжуд эди. Энг юкори табака брахманлар, энг куйи табака эса дахлсизлар эди. XVII-асрга келиб Хиндистонда кишлок хужалиги мутахасислаша бошлади. Масалан: Лахорда шакаркамиш, Гужарат ва Мультанда пахта экила бошланди. XVII-асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб феодал муносабатларда кризис юз берди. Мол алмашиниши, савдонинг усиб пул хукмронлиги кучайиши, хинд кишлокларига судхур, савдо капиталининг кириб келиши миллионлаб дехконларнинг хонавайрон булишига, кишлок хужалигининг пасайиб кетишига олиб келди. Феодал хукмдорлар савдо ишига берилиб кетдилар.
Мугил империясининг сунгги хукмдори Аврангазеб мусулмонларга катта илтифот билдириб, уларни хинд судхурларидан олган карзларини бекор килди. Мусулмонларга хинд ибодатхоналари, ерлари ва бойликларини эгаллаб олишга рухсат берди.
Аврангизеб хиндларга карши булган сиёсати факат иктисодий жихатдангина эмас, уларни сиёсий жихатдан камситиши хам куринди. Унинг бундай сиёсати халк норозилигига сабаб булди. Масалан: Панжобда антифеодал харакатлар сикхизм байроги остида кутарилди. Сикхизм XVI-асрда Гуру Нанак (1469-1538 й.) томонидан ташкил килиниб ( сикх-укувчи, Гуру-укитувчи.), улар халкни худо олдидаги тенглигини ташвикот килардилар.
Уларнинг учинчи Гуруси Гованд Сингх (1675-1708 й.) даврида антифеодал харакат кучайди. Анча пайтгача бу харакатни бостира олмадилар. Орадан анча вакт утгач сикхлар яна бош кутардилар ва охири 1764-йил мустакил Панжоб давлатини туздилар.
Айни вактда Мугил хукмронлигига карши хам кузголон бошланди. Уни маратхлар бошкарди. Чунки уларнинг энг яхши ерлари мусулмонларга жагир сифатида булиб берилган эди. Маратхлар харакатига таникли харбий саркарда , юкори феодаллар ичидан чиккан Шивадж (1627-1680 й.) бошкарди. У кучли армия тузиб 1674-йил махаратранинг мустакил хокими сифатида тож кийди. Унинг давлати кучли давлатлардан бирига айланди. Аммо Шивадже улгач маратхлар орасида узаро феодал урушлар бошланди. Бундан фойдаланган мугил империяси хокимлари 1689-йилда Шивадженинг угли Сахунни Дехлига олиб кетишди.1707-йили Саху кайтиб келади ва давлат тепасига чикади. 1725-йили у Пуна шахрини уз давлатининг пойтахти килиб белгилади. Маратхлар давлати йирик феодалларнинг ер эгалигига асосланган булиб, бу давлатда дехконларнинг ахволи огир эди.
Бу даврга келиб Хиндистон феодал инкироз туфайли анча кучсизланган эди.Узлуксиз давом этган узаро урушлар ва кузголонлар натижасида шахарлар хонавайрон була бошлади. Туман ва вилоятлар бир-биридан ажралиб чикаётганди. Шундай бир пайтда 1739-йили Эрон шохи Нодир Панжобни эгаллаб Дехлига караб юра бошлади. Мугиллар унга Синд, Пешовар ва Кобулни бергач, у катта бойлик олиб ортга кайтиб кетди. Нодир улгач унинг давлати урнида мустакил Афгон давлати ташкил топди. Афгон давлатининг хокими Ахмадшох Дурроний кушни ерларни босб олишга киришди. Киска вакт ичида Панжоб, Кашмир хамда Хинд дарёси билан Дехли уртасидаги ерлани уз хукмронлиги остига утказдилар. Лекин куп утмай бу ерда уларга карши халк харакати бошланди. Панжобда яна сикхлар бош кутардилар. Маратхларнинг кучли харакати бошланди. Ахмадшох Хиндистонда хукмронлик урната олмаслигига кузи етгач Афгонистонга кайтиб кетди.
2. Худди шу ерда Хиндистонга Европа давлатлари кириб кела бошлади. Маълумки 1640-йили Англияда буржуа революцияси галаба килгач у ерд тез темплар билан капитализм тараккий килди. Бу эса ундан мустамлакаларни босиб олишини талаб киларди. Хиндистондаги сиёсий вазият уларнинг кириб келиши учун шароит яратиб куйганди. Англияч билан бир вактда Франция хам кириб келди. 1740-йили Франция Хиндистонда махаллий ахоли ичидан сипохилар армиясини тузди. Англия билан Франция уртасида Хиндистон учун кураш бошланди. Иккала давлат уртасидаги курашни "етти йиллик уруш" хал килиб берди. Энди Хиндистон учун курашни Англиянинг бир узи давом эттирарди.
Англия уз максадини амалга оширишида Ост-Индия савдо компаниясидан унумли фойдаланди. Ост-Индия компанияси 1600-йилда тузилган булиб XVII-асрда Хиндистонга кириб келди. Бу компания уз фаолиятини 1612-йил Сурат шахрида бошлади. 1628-йили Бомбейни олди. 1640-йил Мадрасда урнашиб олди. 1690-йил Калькуттани курди. Шу тарика Ост-Индия компанияси уз худудини кенгайтириб олди. XVIII-аср бошига келиб Англия уз худудини янаям кенгайтиришга карор килди. Англияни Хиндистоннинг Бенгалия вилояти кизиктирар эди. Бу вактда унинг ёш ноиби Сирож уд-Давла ( у1756-йил тахтга утирганди.) Англиянинг тобора бу вилоятга кизикиши кучаяётганини куриб уларга карши уруш бошлади ва Калькуттани босиб олди. Мадрасдан тезда харбий эскадра етиб келиб уларни хайдаб солди. Инглиз кушинларига Роберт Клайв бошчилик киларди. Сирож уд-Давлани душмани булган Мир Жафар билан тил бириктирди. Клайв Мир Жафарга Бенгалияга хоким килиб тайинлашга ваъда берди. Мир Жафар инглизларга етган зарарларни коплашни ваъда килди. Клайвнинг кушини 3-минг нафар булиб, Ноибни 18-минг отлик ва 50-минг пиёда кушини бор эди.
Сирож уд-Давла Билан Клайв кушинлари уртасида 1757-йил 23-июньда Плессда тукнашиш юз берди. Бу жангда Мир Жафар Ноибнинг кушинларига рахбарлик килди ва керак булган вактда кушинларни ишга солмади. Бу билан инглизларга ёрдам берди. Сирож уд-Давла енгилди. Мир Жафар ноиб булди. Лекин асосий хужайин Ост-Индия компанияси эди. Бенгалия пойтахти Муришобод талон-тарож килинди. 1760-йил янги губернатор Вансенбрат Мир Жафарни олиб ташлаб урнига уни куёвини ноиб килди. Бунинг учун губернатор 200 минг фунт хадя олди. Бу хадянинг огирлиги хам халк гарданига тушди. Омманинг ахволи огирлашди. Норозиликлар яна кучая бошлади, айни вактда эса буерда инглизларнинг назорати кучая борди. Аста секин савдо-сотик хам улар кулига ута борди. Ноибликни сотиб олган Миркосим узим якка хукмронлик киламан деб адашган эди. У хам энди инглизлардан норози була бошлади. 1763-йил Патнада кузголон бошланди. Миркосим уз кушини билан уларга кушилди. Уларга вилоятдаги барча хунармандлар, савдогарлар ва дехконлар кушилди. Аммо булар канча харакат килмасин 1764-йили Буксор ёнидаги жангда тор-мор килинди. Мир Жафар Клайв томонидан ноиб килиб тайинланди. 1767-йили Р. Клайв йигилган соликлардан бойиб Англияга жунаб кетди. Урнига Хастингс келди.
1774-йилга келиб инглизлар Бенгалияда тула хукмрон булдилар. Энди инглизлар Хиндистоннинг жанубини олиш учун харакат бошладилар.
XVIII-асрнинг иккинчи ярмида Хиндистоннинг жанубида Маисор давлати мухим роль уйнарди. Асосий экспорт киладиган махсулотлари темир булаклари ва аёлларнинг зеб-зийнат буюмлари эди. 1763-йили харбий кумондон Хайдар Али давлатни уз кулига олди (1760-1782). Асосан рожа хокимият бошлиги булса хам, лекин бутун хукмронлик Хайдар Али кулида эди. У тезлик билан армияни кайта курди. Европадан офицерларни чакириб уларни ургатди. Айникса отликларга ахамият берди. У бир канча уруш килиб анча худудларни узига кушиб олди. 1764-йили Хайдар Али Маратхлар билан кечган урушда енгилди. Бирок пул билан кутулди. Хайдар Али билан Маратхлар уртасида узок вакт уруш давом этди.
1770-йилда Маратхлар Хайдар Алига карши хужумга утди. Маратхларнинг инглизлар билан келишуви мавжуд эди. Шу сабабли инглизлар Маратхларга ёрдам берди. Хайдар Али Маратхлардан енгилгач (1771-72 йилларда) у 7,5 млн. рупий тулаб улардан кутулди. 1774-йил Мратхлар пешвоси (Мадхио Рао) улганидан фойдаланиб инглизлар Маратхларнинг ерларини олишга интилди. 1776-йили инглиз кушинлари Маратхларнинг ерларига кириб келдилар ва кучли каршиликка учрадилар. Инглизлар пешво билан келишув тузишга мажбур булдилар. Пешво 1,2 млн. рупий тулади. Узокни кура билган хинд феодаллари инглизларга карши бирлашув кераклигини тушуниб етдилар. Инглизлар Синдни ураб олдилар , лекин, Синдлар кучлирок булиб чикдилар. Инглизлар Синдларга мустакиллик беришни ваъда килиб улар билан сулх туздилар. Синдлар бунга ишониб уларнинг кушинини Бомбейга куйиб юбордилар. Инглизлар Синддан чикиб кетгач сулхни тан олмадилар.
Бирлашган хинд феодаллари инглизларга карши Французларни ёрдамга чакирдилар. Бирлашганлар орасида Хайдар Али хам бор эди. 1780-йил Хайдар Али катта кушин билан хужум бошлади. Унга угли Тину Султон ёрдам берди. Улар галаба кила бошладилар. Буни курган инглизлар хийла йулига ута бошладилар. Улар Хайдар Алининг иттифокчиси Губур Низомни йулдан урдилар. Э. Кут бошчилигида Бенгалиядан кушин юборилди. 1760-йил Порто-Ново жангида Кут Хайдар Али кушинлари устидан галаба козонди. Бундан хайиккан иттифокчилар ортга чекиндилар. Синдлар эса 1782-йилда инглизлар билан сулх туздилар. Натижада уруш килиш учун Хайдар Алининг узи колди. 1782-йил 7-декабрида Хайдар Али улиб, унинг урнига Тину Султон колди. У анча талантли кумондон эди. У бир канча ерларни кайтариб олди.
1783- йили Англия билан Франция битим тузди. Хар томондан сикувда колган Тину Султон 1784-йил 11-мартда Банголур битимини тузди. Бу битимнинг вактинчалик эканини икки томон хам яхши тушунар эди. 1790-йили маратхлар ёрдамига суяниб инглизлар Маисорга хужум бошлади. Узок каршиликдан сунг Тину 1792-йил сулх тузди. Аммо 1799-йил инглизалр яна хужум килдилар ва узок артилерия отишмаларидан сунг маисорни маркази Серигопатамни эгалладилар. Тину урушда халок булди. Шундай килиб Маисор инглизларга утди. Энди инглизлар олмаган иккита давлат колди. Сингхлар Панжобда ва Маратхлар Махараштрада.
XIX-асрга бошига келиб Маратх князлари уртасида келишмовчилик кучайди. Уларнинг ичида кучлиси Гвалиор ва Индор князликлари эди. Уларнинг хар иккисининг давлатида хам феодал инкироз бошланганди. Гвалиор ва Индор князлари уртасида узаро уруш бошланди. Гвалиор князи Индор князидан енгилди. Гвалиор князи инглизларга кочди ва улар билан 1802-йили асоратли шартнома тузди.
Айни вактда инглиз губернатори Уэлсли иккинчи урушга тайёрланди. 1803-йил 10 минг кушин билан уруш бошлади. 1803-ийл 30-декабрда Синдлар сулх тузишга мажбур булди. Бунга асосан Синд ахолиси Ганга ва Жамна атрофидаги ерларидан махрум булди. Уруш 1803-1805 йилларда давом этди.
Аста-секин марказий Хиндистон рахбарлари Ост-Инд компаниясининг вассалига айландилар. 1817-йил янги уруш натижасида. Мартхлар охиригача инглизларга карам булди. 1826-йил Асамни, 1843-йил Синдни олдилар. Энди факат Панжоб колди.
XVIII асрнинг иккинчи ярмида Панжобда 12 сикх князлиги булиб, буларда савдогалар хукмронлик килардилар. Уларнинг умумий мажлиси сарбоб-холса булиб, у бир йилда икки марта йигилиб барча масалалар шу мажлисда куриларди. 1765-1799 йиллар Панжоб тарихи сардорлар уртасидаги узаро курашлар билан банд булди. Бу урушларда 1799-йил Рамжит Сингх галаба килди. У махараж титулини олди. Лахор марказ булди . шундай килиб XIX асрнинг бошларида Панжоб бирлашиб булди.
1805-йил Рамжит Сингх сикхларнинг диний марказини хам олди. Уни дехконлар ва шахар ахолиси куллаб кувватладилар. Панжобда 60 мингли армия тузилди. Куп жойлар олинди. Инглизлар Рамжит Сингхдан куркиб у билан вактинчалик яхши алока килдилар. 1839-йил Рамжит Сингх улгач, яна узаро феодал курашлар авж олди. Феоджал реакцияга карши армия кузгалди. Хар бир кушинда беш кишидан иборат « Панчаята » (сайлов комитети) тузилди. Улар уз навбатида гарнизон панчаяталари билан бирлашди. Панжоб феодаллари бу панчаяталардан чучиб инглизлар билан келишиш йулига утдилар. Инглизлар бир отрядга хужум килиши ва шу билан уруш бошланиб кетиши мулжалланди.
Шу режа асосида 1845-йил декабрь ойида харакат бошланди. Соткинлардан фойдаланган инглизлар 1846-йилда сикхларни маглубиятга учратдилар. Натижада Панжобни бир кисми инглизлар ерига кушилиб олинди. 1848-йилда Панжобда кузголон бошланди. Унга айрим феодаллар хам кушилди. Афгон амири уларга ёрдам юборди. Яна уруш бошланди. Жалианвал ёнидаги жангда 1849-йил январда инглизлар маглубиятга учради. Аммо кейинчалик Панжоб Англия мустамлакасига айлантирилди. Шундай килиб 1849-йил инглизлар бутун Хиндистонни эгаллаб олдилар.
3.Англия хукмрон доиралари Хиндистонни босиб олиш билан бир пайтда унда мустамлакачилик сиёсатини урнатишга харакат килди. Узок вакт давомида хукмрон доираларнинг куроли вазифсини бажариб келган Ост-Инд компанияси эндигина уз вазифасини бажариб булди. Энди Хиндистонни идрора килишга Англия парламенти киришди. 1773-йил да чиккан актга биноан эндиликда генерал губернаторни компания эмас, Англия кироли сайларди. Сайланган киши албатта компанияга аъзо булиши шарт эмасди. Лекин назорат килиш хамон компания директорлари кенгаши кулида эди. Уни компания аъзолари тайинларди. 1813-йил Англияда парламент Ост-Инд компаниясининг савдо монополиясини бекор килди. 1833-йил Ост-Инд компанияси сифатида тугатилди.
Англия мустамлака аппаратининг мухим элементини сипох армияси ташкил киларди. Шу армия ёрдамида инглизлар Хиндистонни босиб олдилар шулар ёрдамида энди мамлакатни сиртмокка тута бошладилар. 1830-йил уларнинг сони 223,5 минг нафарни ташкил киларди. Уруш тугагач улар полиция ролини бажаради. Сипохлар ойлиги 7 рупия, уруш вакти 10 рупия маош олардилар.
Хиндларни эзишда суд системаси хам катта роль уйнарди. XIX аср бошида учта олий суд мавжуд эди. Энг олий суд Калькуттада булиб, инглизлар факат шунга буйсунарди. Хиндистонни идора килиш асосан харбий ва граждан амалдорлари кулида булиб, улар факат инглизлар буларди.
Куйи маъмурий аппаратлар хиндлар кулида эди. Аста-секин солик ва полиция аппаратлари кенгайтирилди. Илгари солик йигувчиларга инглизлардан коллектор(таксимловчи)лар тайинланарди. Энди бу коллекторларга яна округ судялигини хам кушиб бердилар. Эндиликда унинг узи солик туламаганларни жавобгарликка тортар эди. Борган сари кишлок жамоалари тугатилиб, заминдорлар давлат амалдорларига айлана бошладилар.
XVIII аср охирларида ва XIX асрнинг биринчи ярмида инглизлар Хиндистонда катор аграр ислохотлар утказдилар. Бу ислохотлардан уларнинг максади оладиган фойдани янада ошириб, Хиндистонни Англиянинг хом ашё базасига айлантириш ва мамлакат ичида мустахкам ижтимоий таянчга эга булиш эди.
Инглизлар турли районларда янги ер солик системасини жорий киладилар:
1.1793-йилда Бенгалия, Бихор ва Ориссада «доимий заминдорлик» жорий килиш тугрисида конун чикарилди. Бу конунга кура илгари солик йигиб юрган заминдор, энди солик йигиб юрган ерларнинг эгаси деб эълон килиниди. Жамоаларнинг хукуки бекор килинди. Заминдор белгиланган вактда инглизларга соликларни етказиши шарт эди. Бордию кечикса унинг ерлари бошкага сотиларди. Заминдорлар оркали инглизлар мустахкам ижтимоий таянч хосил килдилар.
2.Хиндистоннинг жанубида ( Мадрас ва Бомбей) дастлаб доимий заминдорлик жорий килинган эди. Аммо уни кабул килмадилар. У ерда кишлок жамоалари анчагина кучли эдилар. Шу сабабли бу ерларга 1793-йили «Раиотвари» (арендага олувчи) системаси жорий килинди. Раиотварлар айрим дехкон хужалигига колдирилган ерлар булиб, улар муддатсиз ижарага олиш хукукига эга эдилар. Раиотвари системасига кура илгари умум ерлар хисобланган чуллар, яйловлар ва урмонлар давлат кулига утди. Дехконлар текинга мол бокиш хукукидан махрум булдилар.
Дехкон раиотвар ерларидан рента солик тулаши керак булиб, бу дехкон олган соликнинг купчилик кисмини ташкил киларди.
Раиотвар системаси инлизлар жорий килган солик системасининг энг реакциони булиб, у дехконлар ахволини жуда огирлаштирди. Дехкон ерни сотишга хакки йук эди. Натижада дехкон карз ва етишмовчиликдан кутула олмасди.
3.1822-йилда инглизлар марказий Хиндистон ерларига муваккат заминдорлик (муазавор) системасини жорий килди. Бу система доимий заминдорлик системасига ухшаб кетарди. Муваккат деб аталишига сабаб, соликлар хар 20-30 йилда кайта куриб чикиларди. Ундан ташкари доимий заминдорларда заминдор ер эгаси булса, муваккат заминдорликда урта ва майда феодал булиши мумкин эди.
Панжобда инглизлар кишлок жамоасини тан олишга мажбур булдилар. Куриб турибсизки инглизларнинг аграр сиёсати нихоятда реакцион характерга эга эди. У феодал формасини йук килиб заминдорлик формасини яратди. Халк ва мамлакат ахолиси ахволи янада огирлашди, тез-тез очарчиликлар юз берди.
Англиянинг Хиндистондаги мустамлакачилик методлари Англиядаги капитализмнинг тараккиётига караб узгарди. Асосан бу методни иккига булишимиз мумкин:
1-боскич. Дастлабки капитал жамгариш даври деб характерланиб, бу давр инглизларнинг Хиндистонга кириб келишидан бошланиб то Ост-Инд компанисининг бекор килиниши (1813й) давргача давом этади. Бу давр билан биз сизлар билан танишдик.
2-боскич. Хиндистонни аста-секин мол бозорлари ва хом ашё манбаига хамда аграр хом ашё кушимчаисига айлантирилиши даври билан характерланади. Биз энди ана шу давр хакида гаплашамиз.
Маълумки Англияда капитализмнинг яна хам ривожланиши йирик фабрика ишлаб чикаришнинг галбасини олиб келди. Энди ишлаб чикариш машина асосига утди.
Инглиз моллари тинимсиз Хиндистонга окиб кела бошлади.
Агар мустамлака зулмининг бир боскиячида чет эл ажнабийларининг фаолияти хонавайрон килиш билан чегараланган булса, энди ахвол анча узгарди. Бу даврда Англия уз манфаатлари йулида яратувчанлик ишини бошлашга мажбур булди, гарчи бу яратувчанлик унинг амалга оширган харобалари орасида куринмай колган булса хам. Бу яратувчанлик Хиндистонни мол ва хом ашё бозорларига айлантириш билан боглик. Англя Хиндистонда алока воситалари, сугориш иншоотлари, алока йулларини тиклаш ва кайта куриш, темир йул, хамда шахталар куриш каби ишларни амалга ошириш билан боглик булди.
XIX асрнинг иккинчи ва учинчи унликларида хинд газламари инглизлар томонидан дунё бозоридан сикиб чикара бошлади. Хинд газламаларини экспорт килиш деярли бутунлай тухтаганлиги оркасидан XIX асрнинг 30-йилларига келиб Хиндистоннинг йирик тукимачилик марказлари (Дакка, Муршиобод, Сурат, Ахмадобод ва бошкалар) хонавайрон булди. Ангиляда хинд моллари учун юкори бож газлама учун 10 фоизи, шойи учун 20 фоизи ва шерст учун 30 фоизи белгиланди.
XIX асрнинг 30-40 йилларида Хиндистонга Англиядан ип, газлама ва металл буюмлар кириб кела бошлади. Инглиз моллари учун 3,5 фоиз бож белгиланди. Хиндистонга инглиз молларининг кириб келиши бу ердаги шахарлар ва хунармандчилик кишлокларида ишлаб чикаришни камайишига олиб келди. Кулда тукиш бутун мамлакатда емирила бошлади.
XIX асрнинг иккинчи чорагида инглиз капитали хинд хунармандларини хонавайрон килиш билан чегараланмай уларни узига буйсундирди ва узи учун ишлашга мажбур килди. Мамлакат мол бозорига айлантирилиши натижасида махаллий хунармандчилик ишларида ва милионлаб хинд хунармандлари хонавайрон булди. Энди Хиндистондан асосан кишлок хужалик махсулотлари олиб кетила бошланди. XIX асрнинг 50-йилларига келиб бу икки баробар ортди. Асосан Хиндистондан афюн, индиго, шакар камиши, пахта ва бошка махсулотлар олиб кетилди. Бошка мустамалакалар сингари Хиндистонда плантация хужаликлари кенг ёйилмади. Бу ерда асосан майда дехкон хужаликлари сакланиб колди.
Хинд халклари азалдан узларининг ажойиб маданияти ва нихоятда киматбахо ёдгорликлари билан машхур эди. Уларнинг ичида саводли булиш кенг ёйилганди. Инглизлар уларнинг маданияти ва анъаналарини йук килишга харакат килди. Миллий мактаблар ёпилди. Маданиятларини эса тан олмадилар. Машхур инглиз тарихчиси Маколай (у XIX асрнинг 30-йилларида Хидистон генерал губернаторлигида маориф булимини бошкарарди) сурбетларча шундай деганди: « Инглизлар китобининг бир полкаси Хиндистон ва Арабистондаги барча адабиётлардан кимматрок туради» .
1835-йил Маколай Хиндистонда маориф сохасида ислохот утказади. Бир неча урта мактаблар очилиб бунда бой хинд оиласидан чиккан болалар укирди. Кейинчалик Калькутта, Бомбей ва Мадрасда университетлар очилиб, бу ерда Англиядан келган профессорлар дарс берарди. Ахолининг купчилик кисми элементар маълумот олишдан махрум килинди. Шунча огир экспулатация ва зулмларга карамасдан хинд халки уз миллий маданиятини саклаб колди.
Энди Хиндистон маданияти Европа маданияти билан якинлашди. Хинд халки бошка халклар билан маданий алокалар урнатди. Масалан: рус музиканти, театр арбоби ва олим Г.С. Лебедевь 12 йил Хиндистонда яшаб Калькуттада биринчи театр ташкил килди ва биринчи Бенгал тили грамматикасини ёзди. XIX аср бошида Хиндистонда кузга куринган хинд файласуфи ва жамият арбоби Рам Мохан Рай (1772-1833) яшади. уБенгалияда машхур брахман иоласида тугилган. 4 ёшидан бошлаб Араб ва Форс тилларини урганди кейинчалик мусулмонфалсафаси билан шугулланди. Бир неча йил шахарма-шахар кезиб халкнинг яшаш ахволи билан таниҳди. У шундай деб ёзади: «Мен узимнинг дарбадарлик йилларимда турли ерларда булдиим, асосан Хиндистон чегарасида ва унинг атрофида, окибатда инглизлар хокимиятига карши менда кучли нафрат уйгонди». Шунга карамасдан у инглизлар билан алокада булди ва уларга хизмат килди. 1814-йили у хизматдан кетди ва Калькуттага кеклиб илмий, хамда ижтимоий фанлар билан шугулланди. 1815-йил у «Арья Сабха» (арийлар жамияти)ни тузди. Бу жамиятнинг купгина аъзолари савдогарлар эди. Рам Мохан Рой диний фалсафий система ишлаб чикди. М: Каста масаласида: сати (тул колган хотинларни ёкиш, янги тугилган кизларни улдириш ва бошкалар).
1817-йил Рой Калькуттада хиндлар учун замонавий мактаб очди. 1828-йил эса «Брахмоса маж» деган брахманлар жамиятини ташкил этдию. Мохан Рой Бенгал адабиёти тараккиётида мухим роль уйнайди. Уни Бенгал прозасининг асосчиси деб хисоблайдилар. 1830-йил Англияга кетади ва уша ерда 1833-йил улади. Унинг энг катта камчилиги маорифни ривожлантириш учун курашар экан инглизларга карши курашмади.
XIX асрнингг 30-40 йилларидан бошлаб Бенгалияда, кейинчалик Бомбейда савдогарлар хинд амалдорларининг куйи кисми ва помешчикларнинг бир кисми орасида буржуа гоялари уса бошлади. Бунда гарбий буржуазия гояларининг таъсири булди.
Инглизлар гарчи хиндлар орасида илмни таркатишга норози булса хам, лекин юкори табака вакиллари учун бир неча укув юртлари очишга мажбур булдилар. М: 1871-йил Калькуттада, Мадрасда, 1791-йил Банорасда санскрит коллежи. 1823-йил савод чикариш буйича бош комитет тузилди.
Юкорида айтиб утганимиздек узок курашлардан сунг Англия 1849-йил мартида нихоят Панжобни босиб олди. Шундай килиб Англия Панжобни босиб олиши билан бутун Хиндистонни босиб олди ва бутун мамлакатни уз кул остига бирлаштирди. Лекин сиёсий нуктаи назардан Хиндистонда бир неча кнъязларни саклаб колди. Уларнинг тепасида махаллий феодаллар турарди. Улар васаллик мавкеида булсаларда уз мустакилликларига эга эдилар.
XIX асрнинг урталарига келиб Англия курдики Хиндистондан оладиган фойдани бироз булса хам орттириш мумкин, яъни кнъязларни хукукларини чеклаб куйиш, кнъязларни мустакил идора килишиларини бекор килиш мумкин. М: 1856-йил ёмон идора килинаётганлигини важ килиб йирик Ауд кнъязлиги тугатилди. Инглизларнинг бу сиёсати уоларга булган норозиликни ошишига олиб келди. Шу асосда инглизлар узлари учун мол бозори ва хом ашё манбаини кенгайтирдилар. Айникса генерал губернатор Дальхузий даврида (1848-56й) Хиндистонда зулм, бойлик орттириш учун кураш кучайди. Пахтани олиб чикиб кетиш борган сари ортди. 1813-йил 4,1 минг тонна булса, 1833-йилга келиб 14,5 минг тоннага етди. Дон экиладиган ерларнинг урнига техник усимликлар (пахта, шака камиш ва бошкалар) экиладиган булди. Бу эса Хиндистонда тез-тез очарчиликлар булиб туришига олиб келди. М: XIX асрнинг биринчи ярмида очарчилик 24 марта юз берди. Улганлар сони хам ошди (1800-25 йиллар 25 млн киши булса, 1825-50 йиллар 4 млнга етди).
Хиндистоннинг мол бозори ва хом ашё манбаига айлантирилиши савдогар ва хунармандлар ахволига таъсир килмай колмади. Куплаб Англиядан арзон фабрика молларининг кириб келиши хинд хунармандларининг касодга учрашига олиб келди. Бозорни молга тулиши эса, хинд феодалларининг кулларга булган эхтиёжини оширди. Улар дехконлардан соликларни пул билан тулашни талаб килдилар. Хамма дехконлар молларини бозорга олиб чикканлиги сабабли бозорда моллар арзон булиб кетди ва дехконлар соликни тулашга курби етмай колди. Улар энди оч колмаслик учун иш кидиришга мажбур булди.
Шундай килиб жамоачиларнинг хонавайрон булиши ва майда ер эгаларининг кашшоклашиши уларнинг инглиз ларга карши норозиликларини кучайишига олиб келди. Айни вактда хинд армиясида хам ахвол яхши эмасди. Бу вактда армиянинг сони 280 минг булиб, булардан 45,5 минг нафари инглиз солдат ва офицерлари эди. Армия уч кисмга булинганди : Бенгалия, Бомбей ва Мадрас. Энг купи Бенгалияда яъни Калькуттада эди. 50-йилларнинг бошига келиб армияга янги тартиб ва коидалар жорий килинди. Шу вактгача сипох каерда булмасин буш вактларида оиласига бориб карашиши мумкин эди. Энди эса сипох каерда хизмат килса шу ердан чикишга хакки йук эди. Айникса Бенгал армиясида улардан хеч каерга чикмайман деган касам олинарди. Ундан ташкари армияда диний, иркий айирмалар авж олди. Инглизлар кимда ким христианликни кабул килса мансабини оширамиз деб ваъда берди. Бу армия орасида норозиликка сабаб булди. Бунга яна кушимча килиш керакки инглизлар куролларини икки хил мой билан мойлар эдилар (сигир ва чучка, маълумки хиндлар сигирни мукаддас хисоблаб унинг хеч нарсасини истеъмол килмайдилар, мусулмонлар эса чучка ёгидан хазар килишарди). Инглизларнинг бу киликлари хам армия ичида норозилик кучайишига сабаб булди, хамда Хиндистонда кузголон учун замин яратди. Шундай килиб кузголон учун куйидаги нарсалар замин яратиб берди:
1.Инглизларнинг бутун Хиндистонни узларининг мустамлакасига айлантириб хинд халкининг бирлаштириши ва инглизларнинг мустамлакачилик сиёсати.
2.Англиянинг кнъязликларга нисбатан тутган сиёсати.
3.Инглизлар томнидан сипохларни тузиши ва уларга карши олиб борган сиёсати.
4.Маълум микдордаги хинд табакасининг европача таълим олиши Хиндистонда аста-секин ижтимоий кучлар (буржуазия ва хали жуда буш булса хам ишчилар синфининг шаклланиши)ни пайдо булиши.
5.XVIIIасрда Валеулла шох Дехлийни (1762-йил улган) рахбарлигида мусулмонларни бирлаштириб «Вахобийлар» жамиятини ташкил килиши. Хинд вахобийлари билан араб ваххобийлари фарк килади. Арабларда вахобийлар асосчиси Мухаммад ибн Абул Вахоб (1787-йили улган).
Валеулла шох бутун бойликлар бир киши кулида тупланмай барча халклар орасида тенг булиниши керак деб чикди. Айникса Бомбей ва Бенгалияда.
XIX аср давомида вахобийлар харакати гоявий жихатдан шаклланган харакат булиб, улар кузголонни бошлашда катта роль уйнаганлар.
Хинд халкининг инглизларга карши миллий озодлик кузголони 1857-йил 16-майда Мирут шахрида бошланди. Кузголонга куйидаги вокеа сабаб булди: Мирутда жойлашган 3-отлик полки солдатлари инглизларга карши узларининг норозиликларини намойиш килдилар. Бунга жавобан кумондонлик бу полкни судга тбериб каттик жазолашга карор килдилар. 9-майда уларнинг вакиллари камокка олинди. Бу кузголонни бошлаш учун сигнал булди. Бенгал армиясининг 3-отлик ва 11-20 пиёда полклари атрофдаги кишлок ахолиси билан бирликда кузголди. Кузголон 9-дан 10-майга утар кечаси бошланди. Кузголончилар аввал 1200 хинд махбусини озод килдилар. Кечаси Мирутдан чикиб Дехли томонга юрдилар. Дехлигача булган ерларни озод килиб, 11-майда Дехлига етиб келдилар. Дехли инглизалр томонидан жуда яхши мустахкамланганди. Улар Калькутта томонидан келишди. Эшик ёпик эди. Кузголончиларга шахар ахолиси ёрдам берди. Дарвоза очилди. Дехли ахолиси хам кузголди. Дехли кузголончилар кулига утди. Улар буюк мугил мпериясининг охирги вориси Баходиршох саройига келишди. Уни Хиндистонни хукмдори деб эълон килишди. Дехлининг олиниши катта ахамиятга эга булди. Кузголон Дехлидан Канпур ва Лакхауга кучди. Канпурда кузголонни тайёрлашда охирги пешво Бажи Рао II-нинг асраб олган угли Нана Сохиб мухим роль уйнайди. У бошка кнъязлар билан музокаралар олиб борди. Унингт энг якин ёрдамчиси кейинчалик Канпур кузголониниг йирик рахбарларидан бирига айланган Азимуллахон булди. Нана Сохиб сипохлар рахбарлари билан музокаралар олиб борди. 1857-йил 4-июньда кечаси отлик полки кутарилди. Унга тезда пиёдалар кушилдилар. Какнпур кузголонининг бошиданок унда кенг халк оммаси катнашди. Инглиз истехкомларини камал килиш огирлиги дехкон ва шахар хунармандларига тушди. 7-июньда мусулмонлар кутарилди. Июнни охирида Канпур кулга олиниб Нана Сохиб узини пешво деб эълон килди ва Дехли султонлиги вассали сифатида идора кила бошлади. Полкларда каттик тартиб урнатилди. Сипохлар Нана Сохиб хукмронлигини чеклаб кампурда революцион тартиб урнатишга харакат килдилар. Тезда солдатлар билан халк бир томонда, феодаллар билан зодагонлар иккинчи томонда туриб улар уртасида карама каршилик кучайди. Инглизлар эса Канпур истехкомини камал килишда давом этдилар. Канпурдаги кузголончилар ахволи кундан кун огирлашиб борарди. Озик-овкат,куро-ярог етмасди. Сипохларга вактида маош туланмасди. Рахбарлар орасида бирлик йук эди. Хинд армиясининг маневрлари буш эди. Шу сабабли улар Канпурни олгач мудофаани бушаштирб юбордилар.
1857-йил 12-июлда Канпурт якинидаги Фотехпурда инглиз кушини билан кузголончилар уртасида кучли жанг булди. Нана Сохиб асосий кучлар билан Канпурда колди. Иккинчи жанг шахар девори остида 15-июлда булди. 16-июлда охирги жанг булиб, бунда 5 мино кузголончи катнашди. Инглизлар канпурга киришга муваффак булдилар. Шахар инглизлар кулига утди. Уларнинг бу ердаги ёвузликларини айтиб хам, ёзиб хам булмайди. Нана Сохиб Битурга чекинди. Бу ерда узок вакт партизан харакатлари давом этди. Аммо кузголончилар уртасида бирлик йук эди.
Канпур енгилгач кузголон маркази Аудга кучди. Биринчи кундан бу ерда дехконларнинг партизан харкатлари авж олди.
Бу ердаги кузголонга сабаб 1856-йилда Ауд кнъязлигининг бекор укиниши булди. Ауддаги норозилик Мирутдан илгари бошланган эди. Бу ердаги кузголоннинг энг катта рахбарларидан бири Мулла Ахмад шох эди. У айникса Файзободда машхур эди. Вайни вактда Лакнаухдаги кузголон хам авж олди.
Бу ерда сипохларнинг кузголони 20-майда бошланди. Бирок бу ерлдаги кузголончиларнинг якка рахбари йук эканлиги ва пассив мудофаа тактикаси уз ишини курсатди. Канпурни эгаллаган инглиз кушинлари лакхнаурга караб юрдилар. Улар хар бир кишлок учун курашдилар. 1857-йил августда бирлашган сипохлар, дехкон ва партизан отрядалари Хевлок бошчилимгидаги инглиз кушинларини Ауддан хайдадилар. Партизан харакати айникса авж олди.
Бу харакатлар инглизаларни шошириб куйди. Бу кузголон хинд халкининг инглизларга карши кутарилган 1-энг йирик миллий озодлик кузголони эди. Кузголонни сипохлар бошлаб берган булсалар хам асосий харакатланувчи кучлар дехконлар, хунармандлар ва шахар ахолиси эди. Кузголонда феодал элементлар хам иштирок этди. Аммо уларнинг максади халк максадидан узок эди. Юкорида биз Дехлини эгаллаб олгандан сунг колдириб кетган эдик яна Дехлига кайтамиз. Биринчи кунданок Дехли кузголлоннинг марказига айланган эди бу ерга Панжобдан инглиз кушинлари юборилганди. Дехлини камал килиш бошланди. Июлнинг бошида Дехлига Рахелкандан харбий отряд ва вахобийлар келдилар. Уларнинг бирлашган кучларига Бахтхон бошчилик килди. Бирнчи кунданок Бахтхон Баходиршохни феодал куршовидан озод килишга интилди. У кузголончиларнинг халк хокимиятини ташкил килди, унинг юкори органи кузголончилар кенгаши эди. Кенгаш аъзоларининг купчилиги вахобийлар эди. Кегашга Дехлидаги хар бир сипохилар полкидан 5 кишидан кушилди. Кенгаш Дехли таъсирини бошка районларга таркатишаг уринди. Лекин июлга келиб Баходир шохнинг сипохларга ойлик тулашга пули колмади. Кузголончиларнинг ахволи яна шунинг учун огирлашдики, шохнинг якинларидан айримлари тугридан-тугри соткинлик йулига утди. Шунга карамай кузголончилар курол-ярог ишлаб чикарадиган устахоналар ташкил килдилар. Август ойи бошидаги кузголонларда куплаб кузголончилар кирилиб кетдилар. Кузголончилар лагери ичида узаро урушлар купайиб кетди. Сипохлар билан шох атрофидаги кишилар уртасида зиддият кучайиб кетди. Шох тарафдорлари инглизлар билан яширин алока боглавдилар.
Узок давом этган куршов кцузголончиларни холдан тойдирди. Унинг устига инглизларга Панжобдан ёрдам келди. Кузголончилар 4 ой давомида 14-июндан 20-сентябрга кадар кахрамонларча дехлини химоя килдилар. Охири инглизларнинг техника ва артилерияси кучлилик килиб Дехли таслим булди. Дехли кузголонинг характерли белгиларидан бири инглизларга карши курашда янги давлат органининг куртаги, яъни кузголончилар кенгашинингпайдо булиши булди. Дехли кузголони бир канча камчиликларга эга эди: феодалларнинг соткинлиги, сипохлар полкининг ягона кумондони йуклиги, армия ичида интизомнинг бушлиги ва бошкалар. Инглизлар Дехли кузголонининг ахамиятини, яъни Денхли Хиндистондаги кузголонларнинг символи эканлигини тушуниб бутун кучни шу ерга ташлашди. Дехлининг енгилиши кузголончилар кучини анча синдирди. Дехли таслим булгач миллий озодлик курашининг асосий учоги Ауд булди. Бу вактда Ауд кузголончилар кулида эди. 1857-йил 9-ноябрда инглиз кушинингт янги кумондони Кепбелл Аудга караб юрди. Ауддаги кузголончиларнинг рахбари Ахмад шох бу даврда жуда купр иш курсатди. Бу ерда партизан урушлари хам анча кучли эди. Бирок куп утмай кузголончилар орасида келишмовчилик бошланди. Йирик феодаллар билан Ахмад шох уртасида жанжал бошланди. Ахмад шох камаб куйилди. Бу орада инглизлар бор кучини Ауднга ташлади. Ауддаги кузголончилар жуда куркок эди. Улардан бирортаси хам тугри пистирма ва резервга эга эмасди. Хар бири уз уруги бошлигига буйсуниб бошкага кулок солмасди. 1858-йил бахорида инглизлар кучини туплаб мпарт ойида хужумга утди.
Иккинчи мартда жанг бошланиб 21-мартгача давом этдию. Кузголон ёвузларча бостирилди. Купчилик кузголончилар ахмад шох бошчилигида Аудни атрофида курашни лдавом эттирди. Партизан харакатлари марказий Хиндистонга ёйилди. Бу ерда партизан отрядларига талантли кумондон Тантиа Топи бошчилик килди. Бу даврда уруш асосан Жиханси князлиги ерларида борди. Бу князликни княгиняси Лакшми Баи, эри Жиханси князлигининг хокими Гангадхар Рао улгач хоким булиб колган эди. 1857-йили Жиханси князлиги бекор килинди. Лакшми Баига 5 млн рупий нафака тайинлаб шахардаги саройи колдирилган булса хам у уз атрофига норози халкни йигиб кураш бошлади. Лакшми Баининг гайрати , ботирлиги одамларни курашга чорлади. Князлигидаги жангда енгилгач у узок вакт Тантия Топи билан партизанлар харакатида катнашди. У 1858-йил 17-июнда жангда халок булди. Унинг куркмас сиймоси, номи хинд халки орасида узок вакт сакланиб колди. У хакилда жуда куплаб афсоналар тукилди. Князларнинг соткинлиги окибатида Ахмад шох, куп утмай 1859-йи апрелида Тантия Топи хам кулга олинди. 1859-йил сентябрига келиб миллий озодлик харакати тугади. Бу кадам инглиз каршилигини олиб ташлаш учун ташланган биринчи йирик кадам эди. Сипохларнинг иштирок этганлиги мухим ахамиятга эга. Кузголоннинг характерли белгиларидан бири унда диний айирамнинг булмаганлиги эди. Кузголон Хиндистондаги мустамлакачилик зулмини анча пасайтирди ва Ост-Инд компаниясини охиргача тугатишни тезлаштирди.
1858-йил 2-августида Англия парламенти Хиндистонни яхширок идоар килиш тугрсидаги деген конун кабул килди. Бу конунга асосан Хиндистонни идоар килиш, Англия парламенти ва хукумати назорати остига утди. Директорлар кенгаши вазифаси хиндистон иши буйича министрга топширилди. 1861-64 йилларда армия кайтадан тузилди. 60-йиларда шунингдек суд хамда бошка маъмурий сохаларда ислохот утказилди. Дехконлар норозилигини бироз булса хам пасайтириш максадида 1869-йили доимий аренда хакида конун ва бошка актлар кабул килинди. Шу билан бирга инглизлар кузголонни бостиргач Хиндистонни охиригача хом ашё базасига айлантирдилар.
Кузголондан сунг инглизлар хинд феодал помешчиклари билан алокани яхшилашга интилдилар. Энди хиндлардан давлат хизматига тайинлай бошладилар князликларга нисбатан хам сиёсатини узгартирдилар.


МАЪРУЗА МАШҒУЛОТЛАРИНИНГ ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯСИ

1.1. Таълим бериш технологиясининг модели






Download 1.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling