Мирзо Улуғбек номидаги
Ўзбекистон Миллий Университети,
“Жаҳон тарихи” кафедраси доценти Р.Турсунов
Низомий номидаги ТДПУ “Тарих” кафедраси профессори Э.З.Нуриддинов томонидан “Янги тарих” ва “Энг янги тарих” фанларидан яратилган ўқув комплексга
Т А Қ Р И З
“Тарих” кафедраси профессори Э.З.Нуриддинов “Жаҳон тарихи” фанинг мутаҳасиси сифатида “Янги” ва “Энг янги тарих” фанларидан ўқув комплекс яратган. Ушбу комплекс тўла равишда Тарих факультетининг ўқув режаси асоси тайёрланган. Уларнинг ичида “Жаҳон тарихи”га тегишли бўлган - Қадимги дунё тарихи, Ўрта асрлар тарихи, Янги тарих ва Энг янги тарих фанларини қамраб олувичи намунавий дастур келтирилган.
Шунингдек, ўқув комплекс ичига баҳолаш мезонлари, календар ишчи режа, оралиқ назорат саволлари ва якуний назорат саволлари киритилган. Энг диқатга сазовар томони шундаки, ҳар иккала ўқув комплексда тегишли фанларнинг ишчи режасига асосан ўқитиладиган мавзулар бўйича технологик хариталар келтирилган, дарснинг олиб борилиш методлари акс эттирилган. Шу билан бирга ҳар бир мавзуга ойид бўлган янги маълумотлар киритилган.
“Янги тарих” фанига тегишли ўқув комплекс ХVII асирдан 1918 йилга қадар бўлган даврни ўз ичига олаган. Унда, жаҳон миқёсида ва айрим йирик давлатларда сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, маданий ва илм фан сохаларида содир бўлган муҳим воқеалар қамраб олинган.
“Энг янги тарих” фани эса 1918 йилдан 2013 йилга қадар бўлган энг муҳим воқеаларни ўз ичига олган. Айниқса ушбу фан бўйича таёрланган ўқув комплексда талабалар диқатини жалб этадиган кўплаб янги маълумотлар ҳамда адабиётлар келтирилган.
Юқоридаги фикрлардан келиб чиққан ҳолда шуни айтиш лозимки, проф. Э.З.Нуриддинов томонидан “Янги” ва “Энг янги тарих” фанларидан тақриз учун тақдим этилган ўқув комплекс, бугунги кунда олий таълим тизими олдига қўйилган асосий талабларга жавоб беради ва шу боис уларни ўқув жараёнида фойдаланиш ўчун тавсия қилса бўлади.
Низомий номидаги ТДПУ
“Тарих ва ижтимоий фанлар ўқитиш
Do'stlaringiz bilan baham: |