1. Урушнинг келиб чиқишига сабаб бўлган ижтимоий ва сиёсий жараёнлар (Урушнинг сабаблари)
Уруш воқеалари Пруссия бошчилигида Германия давлатининг бирлашувига олиб келгани сабабли «Франция - Пруссия» ўрнига «Франция – Германия уруши» атамасини ишлатдик.
Франция ва Германия ўртасида 1870-1871 йилларда бўлиб ўтган уруш Европа ва жаҳон тарихининг янги даврига дебоча бўлди. Одатда тарихчилар бу урушнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиб, янги тарихнинг иккинчи босқичи – империалистик даврнинг бошланиши деб баҳо беришади.
Аввало, Франция – Германия уруши ҳар иккала давлат ўртасида зиддиятлар туфайли содир бўлди. Шимолий Германия иттифоқи атрофида тўпланган Герман давлатлари бирлашиш ниятида эди. Улар орасида Баден, Бовария, Вюртемберг, Гессен-Дармштадт – жами бўлиб тўртта мулк (Германия мулклари ланд–«ер» дейилган). Франция билан иқтисодий жиҳатдан боғлиқ бўлганлари сабабли Шимолий Иттифоққа бирлашишни истамас эдилар. Бунинг устига ушбу тўрт мулкда Франциядаги каби христиан динининг католик мазҳаби етакчи эди.
Герман давлатлари ичида Пруссия айниқса Франциянинг Европадаги таъсири кучайишига қарши эди. Франция эса ўз навбатида Германиянинг бирлашуви Европада кучлар нисбатига таъсир қилишидан чўчир эди. Лекин 1860 йиллар охирида Герман давлатларининг Шимолий Иттифоқи тузилди. Бу босқичга Франциянинг ҳар қанча ҳалақит беришга уринишлари бекор кетди. Эндиликда эса Франция ушбу Иттифоқнинг кучайишига, айниқса Иттифоқнинг энг кучли шериги Пруссиянинг мавқеи мустаҳкамланишига қарши кураш олиб борди. Аммо айни шу пайтда Шимолий Герман иттифоқига қушилган мулкларда зўр бериб Францияга қарши ҳарбий тайёргарлик тарғиб қилинди. Бу Францияга ҳужум қилиш демак эди. Шимолий Иттифоқ Герман давлатлари ўртасида тузилган ўзаро ҳарбий ёрдам ҳақидага битим муддати (1871 йилда бу муддат тугаши керак эди) амал қилиб турганидан фойдаланиб Францияга қарши уруш бошлашга ҳаракат қилди.
Рейхстаг орқали армия сонини кўпайтириш, унинг таъминотини яхшилаш ҳақида қонун қабул қилинди. Германия аҳолисининг 1%ига тенг миқдорда армия тузишга қарор қилинди.
Do'stlaringiz bilan baham: |