Tasdiqlayman” Tarix fakulteti dekani V. Ishquvatov
Download 1.92 Mb.
|
25346 Конмплекс. Янги тарих. Н.Э.З. 27.08.2015.
1871-1918 ЙИЛЛАРДА ФРАНЦИЯ
Тарихда бир қанча цивилизация ўчоқлари шаклланган ва ривож топиб, инсониятнинг умумий тараққиётида ўрин эгаллаган. Шундай ижтимоий, иқтисодий, маданий жараёнларнинг мажмуини ўз атрофида бирлаштирган цивилизация ўчоқларидан қадимги Мисрни, Месопатамияни, Ўрта Ер денгизи ҳавзаси қирғоқларида юзага келган Шарқ (Олд Осиё)ни, Онадўли ярим оролидаги Кичик Осиё цивилизациясини, Ўрта ва Марказий Осиёни, Ҳиндистон ва Узоқ Шарқ цивилизация манзилларини кўрсатиш мумкин. Цивилизация мазкур географик хусусиятлардан ташқари хронологик-даврий, яъни замонлар ўзгариши билан боғлиқ ҳолда сифат хусусиятларига ҳам эга. Айни шу туфайли қадимги Юнон ва Рим цивилизациясини кейинги цивилизация босқичларига ўхшатиб бўлмайди. Шу тарзда маданий жараёнларнинг турли даврдаги ялпи кўринишлари маҳаллий цивилизация кўринишларини ташкил этиб келган. Жумладан, шу каби цивилизация ўчоқлари IX-XIII аср бошларида Ўрта Осиёда, XIV-XV асрларда Темурийлар салтанати заминида, XV-XVI асрлардан бошлаб Европа мамлакатларини бирлаштирган кўринишда намоён бўлди. Бу маълумотларни мавзуимиз масалалари олдидан келтиришимиз бежиз эмас. Гап шундаки, бугун ўзбек тарихчилигида жаҳоннинг илғор тарихнавислиги методологик мактаблари қатори тарихга цивилизацион ёндошув тамойиллари қарор топмоқда. Биз танлаган мавзу эса 1869-1871 йиллардаги Европа билан боғлиқ бўлиб, Шимолий Атлантика цивилизация ўчоғида (Европа ва АҚШ) жиддий сифат ўзгаришларининг бошланғич нуқтаси ҳақида фикр юритади. Бинобарин, 1870 йилдан бошлаб, бир неча юз йил давом этган иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, маънавий муносабатларда чуқур бурилиш рўй берди. Масалан, Россия каби нисбатан қолоқ мамалкатда саноатлашув бошланди. Англиянинг жаҳон мустамлака тизимидаги етакчилик мавқеи камайди. Германиянинг юзлаб майда мулклари бирлаша бошлади. Узоқ Шарқда, Япония милитаристик давлатга айлана бошлади, АҚШнинг жаҳоний таъсири кучая бошлади. Европа «Эски дунёси» «Старўй свет» тубдан янгилана бошлади. Бу каби чуқур сифат ўзгаришлари дунё ҳамжамиятининг эволюцион тараққиётининг ҳосиласи эди. Саноат ишлаб чиқаришнинг кенг кўламли муваффақиятлари ижтимоий-иқтисодий муҳитни, жамиятнинг моддий бойликлари тақсимланишига, халқларнинг ижтимоий таркиби (қатламлари) ўртасидаги муносабатларга ҳам таъсир кўрсатди. Янги ижтимоий-иқтисодий вазият ғоявий-сиёсий, маънавий ҳаётга ҳам таъсир кўрсатди. Улкан салоҳиятга эга давлатлар аро муносабатлар ҳам ўзгарди. Капитал жамғариш деб аталган эски замонлар ортда қолиб маблағ ва сармояларни ишлаб чиқаришга солиш, уларни кўпроқ марказлаштириш (концентрациялаш), саноат ва қишлоқ хўжалигида, илмий изланишлар ва ақл потенциали ўртасида рақобат якка қўлларда улкан бойлик ҳамда ишлаб чиқариш кучларининг тўпланишига – монополиялашган иқтисодий муносабатларга олиб келди. Молия капитали монополиялари эса жаҳоннинг турли мамлакатлари да ишлаб чиқариш жара(нларини ишга тушириб фойда кўриш имконини яратди. Энди айни бир мамлакат ўз ҳудудларида маҳсулот ишлаб чиқариб уни транспорт харажатлари билан таъминлаши, сотиб пул олиш, савдо айланмаларини бошқариши ва ҳоқазо учун ортиқча ташвишга хожат қолмади. Капитал ёрдамида жаҳоннинг барча қисмларда таъсир минтақа ларига эга бўлиши учун кураш бир неча йирик давлатлар ташқи сиёсатининг бош масаласига айланди. Бизниг мавзумиз - «Фрация-Пруссия уруши» воқеаларини юқорида баён эшитилган методологик асосларда талқин этиш, яъни бу мавзу воқеаларини жаҳон ҳақлари эволюцияси, Европанинг капитал муносабатлари даври цивилизацияси натижаси сифатида қараб чиқишни талаб қилади. Бу эса тарихга цивилизацион қараш бўлиб, илгари шу мавзуни «синфий кураш», жамиятнинг қуйи қатламлари ва бадавлат синфлари ўртасидаги келиштириббўлмайдиган зиддиятлар нуқтаи назаридан қараб баҳолашдан кескин фарқ қилади.Зеро, «синфий кураш» ғояси тарихининг бир киррасини акс эттирарва жамият Хаётида туб ўзгаришларга саба бўлган бозор муносабатлари, пул- маблағларни оқилона ишлаб чмқаришга жойлаштириш , илмий-техник салоҳиятни ўстирган ақлий, тафакурий жараёнларни ҳисобга олиш каби ўта муҳим масалаларга эътибор бериш имконини бермас эди. Шулардан келиб чиқиб, Франция-Пруссия уруши воқёаларини ҳам цивилизацион нуқтаи назардан ўргатишнинг янги услубий асосларини ишлаб чиқиш ўта долзарб масаладир. 3. «Франция-Пруссия уруши» мавзусини ўтиш ўз олдига қўйидаги вазифаларни қўяди: а). Франция ва Пруссия ўртасидаги зиддиятли мунособатларнинг бош сабаби Атлантика океаниниг шимолий чеккаларидаги мамлакатларда янги усулдаги саноатлашган цивилизация, сармоядорлик муносабатлари ишлаб чиқариш ва моддий бойликларни тақсимлашдаги ижтимоий , бозорлик рақобати, мустамлака муносабатлари ўрамида пайдо бўлган вазиятнинг мураккаб тугунларини ечишга уриниш эканини тушунтириб бериш. б). Франция–Пруссия уруши Герман мулклари (Пруссия етакчилигида) бирлаша бошлаши ва янги саноат юксалиши учун хомашё захираларини қўлга киритиш учун кураш эканлигини таҳлил тиш; в). Франция-Пруссия уруши герман милитаризми (ҳарбий кучлари) ёрдамида немис шовинизми (улуғмиллатчилик ғоялари) га хизмат қилганини кўрсатиш. г). Сармоядорлик ва саноат ишлаб чиқариш, дунё бозори учун курашда Германиянинг мавқеи ўсиб бориши Европада ва дунёда янги типдаги вахшиёна зўравонлик тизмилари юзага келаётганидан далолат эканини тушунтириш; д). Франция-Пруссия урушини Герман давлатчилигининг янги босқичида бирлашиш жараёнида ўзидан дарак берувчи босқинчилик сиёсатининг намунаси сифатида талқин этиш; е). Франция-Пруссия уруши ҳар қандай миллий шовинизмнинг ички сиёсат ва ташқи муносабатлар учун зарарли эканига бир мисол эканини кўрсатиш. 4. Франция-Пруссия (Германия) ўртасидаги 1870-1871 йилда бўлиб ўтган уруш тарихий жараёнларнинг асрий натижаси, янги даврнинг илк нишонаси эди. Янги шаклланиб бораётган давр эса саноатлашув, техник тараққиёт, ишлаб чиқаришнинг марказлашуви ва концентрациялашуви, монополиялашув, молия капиталининг эркин бозор орқали, мустамлакалар орқали ташқарига чиқиш, хомашё ресурслари ичига ва яқинига жойлаштирилиб арзон сарфлар ҳисобига ўта катта бойликларнинг айрим шахс ва уларнинг шерик гуруҳлари қўлида тўпланиши кабилар билан тавсифланади. Бу каби масалалар рақобат дунёсида турли зиддиятлар, ҳарбий тўқнашувлар келтириб чиқаради. Сармоядорларнинг маблағлари эвазига уларнинг манфаатларини ҳимоя қилувчи давлат сиёсати платформалариишлаб чиқилади. Давлатлараро муносабатларда эса қитъаларда, минтақаларда, жаҳонда етакчи позциялар учун кураш кучаяди. Ана шундай мураккаб муносабатлар занжирида Франция-Пруссия (Германия) уруши воқеаси ўзига хос рамзий маъно касб этди ва сифат жиҳатдан биргина Европа тараққиётининг эмас, балки бутун жаҳон тараққиётининг ўзига хос даврини бошлаб берди. Шуларни эътиборга олиб, дарсни ташкил этиш, унинг услубий асосларини пухта ўйламоқ лозим. Дарс мавзуси ўқув дастурининг 2 соатига мўлжалланган. Уни ташкил этиш ва олиб боришда иш турларининг турли хилидан фойдаланиш мумкин. Аввало, ўқувчиларга Франция-Пруссия уруши, унинг арафасида Европа ва бутун жаҳондаги тарихий вазият, урушнинг туб сабаблари, унга баҳона бўлган омиллар сўнгра уруш ҳаракатларининг тафсилотлари, тарафдорларнинг ҳарбий салоҳияти, ғоявий асослари, герман ёш милитаризмнинг ўз таъсирини ёйишга бўлган иродаси, Франция томонининг ички сиёсий вазиятидаги салбий ҳолатлар, маънавий парокандалик, урушда Франция томонининг мағлубиятлари, битимнинг Германия мақсадларига мувофиқлиги ва бошқалар баён этилади. Дарснинг ахборот қисми шундан кейин муҳокама ва таҳлилнинг янги босқичига ўтади. Ундан кластер, интерактив янги усуллар ишга солинади. Download 1.92 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling