Ташқи қорин чурралари асорати


Download 30.56 Kb.
bet4/6
Sana24.12.2022
Hajmi30.56 Kb.
#1058973
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
НАЗАРИЙ ҚИСМ

Тўғирланмайдиган чурра (hernia irreponibilis) чурра қопчаси ва унинг ичидаги аъзоларнинг бир бири билан битишишидан хосил бўлади. қорин ташқи чурраларининг тўғирланмайдиган сақламалари тўлиқ ёки қисман, вақтинчалик ёки доимий бўлиши мумкин.Чурра қопчасига тушган ичак қовузлоғлари ва чарвининг жарохатланиши улардаги қон айланиши ва лимфа айланишининг бузулишига олиб келади бунда фибриноз ажралма хосил бўлиб, кейинчалик қаттиқ ва кўламли битишмага олиб келади.
Тўғирланмайдиган чурраларни объектив кўрганда шу жойида турли консистентцияга эга бўлган ўсмасимон ùосила аниқланади. Бунда беморни ётгизганда хам, қорин преси бўшашганида хам, чурра қорин бўшлиғига туғирланмайди. Баъзан эса чурра қисман тўғирланиши, кучайган пайтда эса бироз катталашиши хам мумкин, аммо бу ерда чурра дарвозаси аниқланмайди. Перкуссия қилинганда тимпанит ёки буғиқлик, босиб кўрилганда эса оғриқ аниқланади.
Беморлар тўғирланмайдган чурраларда асосан чурра сохасидаги оғриққа, ошқозон-ичак тизимидаги бузулишларга давомий қабзиятга иш фаолиятининг сусайишига шикоят қиладилар. Оғриқ, қусиш ва ичнинг дам бўлиши баъзи холларда хуружсимон кечади. Кам холларда тўғриланмайдиган чурралар белгиларсиз кечади.
Тўғриланмайдиган киндик чуррасини урахус, киндик кистаси, киндик ўсмаси, липома, аститик суюқликнинг йиғилиши киндик терисининг яллиғланишлари билан дифференцация қилинади.
Урахус (киндик-сийдик пуфаги оқмаси) – нуқсон булиб, бу сийдик пуфаги найчаси орасининг ёпилмай қолишидир. Меёрда эса бу найча бола туғилган пайтида облитерацияга учраган бўлади. Бунда сийдик хиди келиши ва сийдикнинг киндикдан ажралиши кузатилади. Кўп холларда урахус орасидаги яллиғланиши унинг ўтказувчанлигини бузулишига олиб келади ва ундан йиринг ажрала бошлайди, киндик атрофидаги тери қизаради ва шилинади.
Киндик ўсмаси –кўп холларда киндикнинг метостатик ўсмалари кузатилади. Киндик териси кўк кулранг тусда бўлади, инфильтрацияланган, кам оғриқли, думалоқ шаклда, ғадир будир юзали, зич-эластик консистенцияли, қорин бўшлиғига тўғирланмайди кучанганда эса хажми ўзгармайди.
Киндик липомаси кам учрайди юмалоқ бўлади, пайпаслаганда ва жисмонан зуриққанда оғриқсиз, силлиқ юзали, юмшоқ эластик консистенцияли, тери ранги ўзгармаган, қорин бўшлиғига тўғирланиайди. Ùосиланинг хажми липома хажмига боғлиқдир динамикада эса ўсиб борувчидир.

Download 30.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling