Ташқи қорин чурралари асорати
Download 30.56 Kb.
|
НАЗАРИЙ ҚИСМ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Рихтер қ исилиш
- Қисилган чурраларни хирургик даволашда
- Қисилан чуррани оператив даволашни босқичлари
Ретрограт қисилиш (hernia Maydl) кам учрайди.Бу турдаги қисилишда фақат чурра қопчаси ичидаги ичак қовузлоғи змас балки қорин бўшлиғида жойлашган ичак қовузлоғи хам қисилган бўлади. (W–симон қисилиш) Ретрограт қисилишнинг пайдо бўлиши, қачонки чурра қопчасида бир неча ичак қовузлоғи бўлиб, уларни ўзаро боғлайдиган оралиқдаги ичак қовузлоғи эса қорин бўшлиғида жойлашган бўлади. қисилишга кўпроқ оралиқдаги ичак қовузлоғи дучор бўлиб, яъни у қисувчи халқадан юқорида жойлашиб ва уларда эрта некроз бошланади. Бу пайтда чурра қопчаси ичида жойлашган ичак қовузлоғларининг хаётийлиги сақланган бўлиши мумкин.
Рихтер қисилиш бу, қорин чуррасининг қисилишидир. Деворий қисилишда чурра қопи ичига ичак қовузлоғининг хамма қисми тушмай балки ичак девори тутқичининг қарама қарши томонининг бир қисмигина тушиб қисилади. Ташхис қўйишнинг қийинчилиги шундан иборатки бунда ичак тутилиши клиникаси бўлмайди, унча катта бўлмаган чурра қопчаси бўлади ва уни топиш, айниқса тўла аёлларда осон эмас. Қисилган чурраларни хирургик даволашда хеч қандай қарши кўрсатмалар бўлиши мумкин эмас. қисилган чурраларни ўтган муддатига қарамасдан, тури ва жойлашишига қарамасдан, шошилинч равишда операция қилиниши зарур. Некрозга учраган қисилган аъзо беморни халокатга олиб келиши мумкин. Бунда операция хажми турлича бўлиши мумкин: қисувчи чурра халкасининг кесишдан тортиб то, чурра дарвозасини пластик ёпилишили классик чурра кесиш операцияси билан тугаши мумкин. Қисилан чуррани оператив даволашни босқичлари: Биринчи босқич – апоневрозгача бўлган тўқималарни қаватма қават кесиш ва чурра қопчасини ажратиш (яланғочлаш). Иккинчи босқич – чурра қопчасини очиш ва ундаги “чурра суви”ни олиб ташлаш Учинчи босқич - қисувчи халқани кесиш (сон чурраларида - чурра қопининг бўйинчасига нисбатан медиал, киндик чурраларида эса - кўндаланг йўналишда ). Тўртинчи босқич - қисилган аъзонинг хаётийлигини аниқлаш. Бу энг масъулятли босқичдир. Бешинчи босқич – хаётийлигини йўқотган аъзонинг резекцияси (иничка ичакнинг некрозга учраган қисмидан 30-40 см.га проксимал ва 15-20см.га дистал йуналишларда; катта чарвини алохида бўлаклар билан катта чўлтоқ ҳосил қилмасдан резекция қилинади; кўричак некрозида эса ўрта лапоротомиядан йўғон ичакнинг ўнг қисми резекция қилиниб илиотрансверзоанастомоз билан тугалланади; сийдик пуфаги некрозида эса уни резекция қилиниб эпицистостома қўйиш билан тугалланади). Олтинчи босқич – чурра дарвозаси пластикаси усулларини танлашда, энг оддийсига қўпроқ тавсия берилади. Чурра қопчасини хирургик ишловида қисилган ва қисилмаган чурралардаги фарқ – агар асоратланмаган чурраларда аввал чов халқаси кесилиб ва ундан кейин чурра қопчаси ажратилиб ва унга ишлов берилса, қисилган чурраларда эса, аввал чурра қопчаси очилиб ундаги қисилган аъзоларни кўздан кечирилади ва шундан кейингина қисувчи халқани кесилади. Download 30.56 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling