Ташқи қорин чурралари асорати
Download 30.56 Kb.
|
НАЗАРИЙ ҚИСМ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Операциядан кейинги пайдо бўладиган чурраларга
- Травматик чурралар
Чурра қопи флегмонасида хирург тактикаси қуйидагилардан иборат: Умумий оғриқсизлантириш остида ўрта лапаротомиядан бошланади. Бунда қисилган аъзо чурра дарвозалари билан зич бириккан ва унинг қорин бўшлиғига сирғалиб тушиб кетиш хавфи кам бўлади. қисилган аъзога ичкаридан борилади. Агар ичак қисилган бўлса, уни қабул қилинган қоида бўйича мобилизация ва резекция қилинади. қисилган ичакнинг охирлари аппарат ёрдамида тикилади ёки боғланади ва олиб келувчи ва олиб кетувчи қисимлари орасига анастомоз қўйилади (бундай холларда ён-ёнга аностомоз услуби маъқулроқдир).
Операциянинг бу босқичида чурра қопи бўшлиғи қорин бўшлиғидан изоляция қилиниши лозим. Бунинг учун қопча оғзи атрофидаги париетал қорин парда очилади ва атрофга 2 см оралиқда препаровка қилинади. Ичак қовузлоқлари тикилади ва кесиб ташланади. Ишлов берилган қорин парда тикилади. Шундай қилиб қорин бўшлиғи, чурра қопи бўшлиғидан изоляция қилинади. Корин деворидаги жарохат қаватма-қават буткул тикилади. Чурра бўртмаси сохасига ўтилади. Тери ва унинг остидаги клетчатка кесилади ва чурра қопи ажратилади. Сўнгра чурра дарвозаси кесилади. Бунда қисилган аъзо ва унинг қорин бўшлиғидаги кўр охирлари сиғадиган бўлиши лозим. Кейин чурра қопини атроф–тўқималардан ажратмасдан чурра бўйинчасига кисетли чок қўйилади ва қопча тампонида қилинади. Шу билан амалиёт тугатилади. Чурра дарвозасини пластика қилиш йирингли инфекцияларда қарши кўрсатма хисобланади. Бу фақатгина уни олдиндан самарасиз тугаши билан эмас балки, корин деворининг оғир флегмонасига олиб келиши мумкинлигидандир. Киндик чурраси йирингли яллиғланишида Греков услубидаги циркуляр, тикиб ўтувчи чурра кесиш усулини қўллаши мумкин. Операциядан кейинги пайдо бўладиган чурраларга қуйидагилар сабаб бўлиши мумкин: Операциядан кейин хосил бўладиган чурралар кўпинча жарохатнинг йирингли ялиғланиши натижасида вужудга келади – жарохатдаги инфекция, операцияни тампонада ёки қорин бўшлиғини дренажлаш билан тугатилганида. Операциядан кейинги ичак парези, тўқималар регенерациясининг пасайиши, операция пайтида нерв стволларини жарохатланиши, операция вактида жарохатни нотугри услубда тикиш, бир хил бўлмаган тўқималар чоки, ёғ тўқимасининг интерпозицияси, норационал хирургик ёндошиш, операция характерига мос келмайдиган тез сўрилувчан иплардан фойдаланиш операциядан кейинги вентрал чурраларни пайдо бўлишига ёрдам беради. Травматик чурралар – қорин жарохати натижасида юзага келадиган тери ости мушакларнинг, фасция ва апоневрознинг йиртилиши билан кечади. Бунда қорин ички босими таъсирида париетал қоринпарда ички аъзолар билан бирга йиртилган жойдан бўртиб чиқади ва чурра хосил бўлади. Травматик чурралар дархол ёки яқин кунлар ичида пайдо бўлади, улар бита ёки кўплаб бўлиши мумкин. Бундаги чурра бўртмаси қорин бўшлиғида кам босим ошганда ҳам чиқиб келади. Даволаш хирургик бўлиб, у қорин ички аъзолари жарохати юзасидан қилинаётган операция пайтида ёки жарохатдан кейинги узоқ даврида пайдо бўлган чурра пайтида қилинади. Download 30.56 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling