Ташқи қорин чурралари асорати


Киндикка аститик суюқликнинг


Download 30.56 Kb.
bet5/6
Sana24.12.2022
Hajmi30.56 Kb.
#1058973
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
НАЗАРИЙ ҚИСМ

Киндикка аститик суюқликнинг йиғилиши жигар циррозида, юрак- қон томири тизими фаолиятининг етишмовчилигида, қорин парданинг специфик яллиғланишида кузатилади. Бунда катталашган киндик оғриқсиз, тери ранги ўзгармаган, бунда флюктуация аниқланади, киндик халқаси эса кенгаймаган бўлади.
Копростаз — йўғон ичакда нажаснинг димланиши. Чурранинг бу асорати чурра хосиласи бўлиб кўпинча йўғон ичак ташкил этади. Копростаз ичак мотор функциясининг бузилишининг ривожланишидан келиб чиқади. Унинг ривожланишига чурранинг тўғирланмаслиги, кам харакат хаёт фаолияти, кўп миқдорда овқат ейиш. Копростаз кўп холларда тўла кекса ёшдаги беморларда учраб, эркакларда чов чурраларида, аёлларда эса - киндик чурраларида.
Асосий белгилари бўлиб қаттиқ қабзият, қориндаги оғриқлар, кўнгил айнаши, кам холларда қусиш. Чурра бўртмаси секин аста йўғон ичакни тўлишига қараб катталашиб боради, у салкам оғриқсиз, суст зўриққан, хамирсимон консистенцияда, йўтал турткиси мусбат. Беморнинг умумий ахволи ўртача оғирликда.
Даволаш. Йўғон ичакни унинг сақласмасидан халос этиш керак. Тўғирланувчи чурраларда имкон қадар ичакни тўғирланган холатда ушлаб туриш керак, негаки, бундай холатда ичак перистальтикасини тиклаш осонроқ кечади Натрий хлоридни гипертоник эритмасини кичик хуқнада глицерин билан, ёки такрорий сифон хуқна билан бажарилади. Сусайтирувчи дориларни тавсияси манэтилинади!
Чурранинг яллиғланиши чурра қопчаси ичидаги аъзоларининг ўткир яллиғланиши натижасида унинг ички деворини инфекцияланиши оқибатида келиб чиқади. қорин бўшлиғи аъзолари томонидан инфекцияланиши натижасида чурранинг яллиғланишида беморнинг умумий ахволи ёмонлашади Бунда беморнинг тана хароратини кўтарилиши, безгак, қусиш, ахлат ва ел келишининг тутилиши кузатилади.Тўқималарнинг шишиши ва инфитларацияланиши натижасида чурра хажмига катталашади, тери гиперемияси пайдо бўлади Чурранинг инфекцияланиши манбаи бўлиб теридаги яллиғланиш жараёнлари бўлиши мумкин (фурункул), терининг жарохати (тирналиш, шилиниш ва бошқалар). Бундай холларда чурра кесиш операцияси теридаги яллиғланиш жараёнини йўқотгандан кейин бажарилади

Download 30.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling