Форобий фикрича, инсон билимларни ташқи дунёдаги ҳодисаларни билиш жараёнида ўзлаштиради. Бу жараён сезиш, идрок этиш, хотира, тасаввур қилиш ва энг муҳими – мантиқий мулоҳаза юритиш, тафаккур каби усулларни қамраб олади. Бу воситалар ёрдамида инсон фанни ўрганади. Ал-Ғаззолий бундай деган: - «Охиригача билишга ожизлик ҳам билишдир; кишиларга Уни билиш йўлини фақат Уни билишга ожизлик орқали яратиб берган Зотга шарафлар бўлсин».
Ф.Бэкон ва Р.Декарт билиш тўғрисидаги таълимотни бойитиб, уни субъектнинг объектга муносабати деб таърифладилар. - Ф.Бэкон ва Р.Декарт билиш тўғрисидаги таълимотни бойитиб, уни субъектнинг объектга муносабати деб таърифладилар.
- Субъект – бу билиш ҳаракатининг соҳиби бўлган шахсдир, фикрловчи «Мен» дир. Объект – бу субъектнинг билиш фаолияти йўналтирилган нарсадир, яъни бизни қуршаб турган бутун оламдир.
Юм дунёни билиш мумкинлигини инкор этибгина қолмасдан, балки, шу билан бирга, субъектнинг хиссий таассуротлари доирасидан ташқарида бирон-бир реал нарсанинг мавжудлиги тўғрисидаги масалани очиқ қолдирди. Юм дунёни билиш мумкинлигини инкор этибгина қолмасдан, балки, шу билан бирга, субъектнинг хиссий таассуротлари доирасидан ташқарида бирон-бир реал нарсанинг мавжудлиги тўғрисидаги масалани очиқ қолдирди.
Конвенционализм
илмий назариялар ва тушунчалар ташқи дунёнинг, унинг томонлари ва хоссаларининг реал тафсифи эмас, балки олимлар ўртасидаги келишув маҳсулидир.
Анри Пуанкаре (1854—1912)
француз математиги ва философи
Ҳозирги замон гносеологиясида
ИТР
билиш субъекти билан объект орасида кўпинча воситачи прибор, тадқиқот қурилмаси туради
Бизни қуршаб турган дунёни билиш мумкин
Билишда объект ва субъектнинг ўзаро алоқаси: Умуман олганда, билиш жараёни жуда мураккаб бўлиб, у субъектив ва объектив томонларнинг бирлигидан, субъектнинг объектга томон боришидан иборат. Инсон билиши ўз мохиятига кўра ижтимоий бўлиб, у инсон ижтимоий фаолиятининг бир шакли сифатида табиат, жамият ва инсон тафаккури тараққиётининг қонунларини инсон томонидан ўзлаштиришнинг реал жараёни тарзида субъект ва объектнинг ўзаро муносабатида вужудга келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |