Бироқ ҳис қилиш ва сезгилар инсоннинг борлиқни билиши учун ҳали етарли эмас. Бунинг учун инсон ўзининг ҳиссий билишида ҳис қилиш ва сезгилар шаклларида ҳосил қилган маълумотларини тўплаб, умумлаштириб, уларни бир бутун ҳолда инъикос эттириши ҳам лозим бўлади. Ҳиссий билишнинг бундай янги шакли идрокдир. Бироқ ҳис қилиш ва сезгилар инсоннинг борлиқни билиши учун ҳали етарли эмас. Бунинг учун инсон ўзининг ҳиссий билишида ҳис қилиш ва сезгилар шаклларида ҳосил қилган маълумотларини тўплаб, умумлаштириб, уларни бир бутун ҳолда инъикос эттириши ҳам лозим бўлади. Ҳиссий билишнинг бундай янги шакли идрокдир. - Идрок - борлиқдаги предмет ва ҳодисаларни яхлит ҳиссий образидир. У ўзида ҳис қилиш ва сезгилар шаклларидаги образларни жамлаб ифодаловчи хусусиятга эга. Бироқ инсоннинг ҳиссий билиши идроклар шаклларида юзага келган ҳиссий маьлумотлар инсон миясида қайта ишланиб, ҳиссий билишнинг янги, юксак шаклини ҳосил қилади. Бу тасаввурдир.
- Тасаввур - илгари идрок этилган, аммо айни вақтда бевосита идрок этилмаётган предмет ва ҳодисаларнинг инсон миясидаги қайта ишланиб, тикланган ҳиссий образидир.
Ақлий ёки мантиқий билиш борлиқдаги предмет ва ҳодисаларнинг инсон миясидаги умумлашган, мавҳумлашган ва конкретлашган фикрий ифодаланишидир. Фақатгина ақлий билишгина бизга нарса ва ҳодисаларнинг моҳиятини билиб олиш имкониятини беради. - Ақлий ёки мантиқий билиш борлиқдаги предмет ва ҳодисаларнинг инсон миясидаги умумлашган, мавҳумлашган ва конкретлашган фикрий ифодаланишидир. Фақатгина ақлий билишгина бизга нарса ва ҳодисаларнинг моҳиятини билиб олиш имкониятини беради.
Ақлий билишда инсон тафаккури борлиқдаги предмет ва ҳодисаларнинг изчил боғланишлари ва алоқадорликларини, уларнинг ҳаракат, ўзгариш ва ривожланиш қонунларини маълум фикр шакллари — тушунча, ҳукм ва хулоса чиқариш кабиларда ифодалайди. - Тушунча - предмет ва ҳодисалар, уларнинг муҳим ва зарурий белги ва хусусиятларининг умумлаштирилган, мавҳумлаштирилган ва айни чоқда аниқлаштирилган фикри образидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |