Ёш бўлишига қарамай спортчиларимизнинг эришаётган ютуқлари салмоғи юксалаётганлиги таҳсинга сазовордир.
Жумладан, Ромитан туман 18-давлат мактабгача таълим ташкилоти "Юлдузча" бадиий гимнастика тўгарагининг гўзал қизлари Самарқанд шаҳрида ўтказилган очиқ турнирда иштирок этиб,
10 та 1-ўрин олтин медал;
3 та 2-ўрин кумуш медал;
2 та 3-ўрин бронза медал соҳиблари бўлишди.
Спортга шиддат билан, олдига юксак мақсадлар қўйган жажжи чемпион қизалоқлар борлиги туманимиз бадиий гимнастикасининг нуфузини янада орттириши тайин.
Ромитан туман ҳокимлиги матбуот хизмати
1-СЕКТОР ҲУДУДИДА АРЗОН ВА СИФАТЛИ ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ ЯРМАРКАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Аҳолининг байрам кайфиятини кўтариш, дастурхонини турли арзонлаштирилган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида туманнинг турли ҳудудларида арзонлаштирилган озиқ-овқат ярмаркалари ташкил этилмоқда.
Жумладан, Ромитан туман ҳокими Умеджон Барноев ташаббуси билан туманнинг 1-секторида аҳолини сифатли ва арзон маҳсулотларга бўлган талабини таъминлаш мақсадида озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаси ташкил этилди.
1-сектор ҳудудидаги "Қўрғон" ва "Бахтиёрчи" МФЙ аҳолисини сифатли ва арзон нархдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида ташкил этилган кўчма ярмарка аҳоли учун қулайлик яратди.
Ушбу ярмаркада аҳоли арзонлаштирилган нархларда савдони амалга оширмоқдалар. Ташкил этилаётган бу каби ярмаркалардан тумандошларимиз мамнун бўлмоқдалар.
Ромитан туман ҳокимлиги матбуот хизмати
⚡️⚡️⚡️ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ РОМИТАН ТУМАНИ КЕНГАШИ ДЕПУТATЛАРИ ҲАМДА ТУМАН ФАОЛЛАРИ ДИҚҚАТИГА!
Халқ депутатлари Ромитан тумани Кенгашининг навбатдаги 62-сессияси 2022 йил 25 март куни соат 08:00 да туман ҳокимлигининг катта мажлислар залида бошланади.
Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилиши режалаштирилмоқда:
Ромитан тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари А.Очиловнинг туманда хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар натижадорлиги тўғрисидаги ахбороти ҳақида.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги "Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-6166-сон Фармони, "Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишни таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорини туманда ижро этилиши тўғрисида.
Do'stlaringiz bilan baham: |