Ташкилотларида таълим дастурларини


Download 448.77 Kb.
Pdf ko'rish
bet11/53
Sana28.07.2023
Hajmi448.77 Kb.
#1663122
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   53
Bog'liq
1 китоб

махсус дастурлар қўлланилиши мумкин. Таълим жараёнини ташкил этишда асосий 
ўринни 
коррекцион йўналишдаги дастурлар эгаллайди. Коррекцион йўналишдаги 
дастурда болаларнинг ҳаётини ўзгартирадиган зарур ўзгартиришлар мактабгача таъ-
лим ташкилоти гуруҳларида ривожлантирувчи муҳитни ҳамда тахминий кун тартибла-
рини ташкил этиш алоҳида ўрин эгаллайди.
“Илк қадам” ДЎДнинг мақсади Давлат талабларида белгиланган таълим нати-
жаларига эришишдир. Бу мактабгача таълим ташкилоти фаолиятининг устувор 
йўналишларига мувофиқ иштирокчиларнинг таълим эҳтиёжларини таълим-тарбия 
жараёнига интеграциялаштиришга қаратилган бўлиб, ушбу дастурнинг мажбурий 80 
фоизи миқдорида бажарилишини таъминлайди, 20 фоизи эса ҳар бир мактабгача 
таълим ташкилотининг ёки ҳудудининг шароитларига мослашиши мумкин.
Aсосий ва қўшимча дастурлар, муаллифлик дастурлари бўлиши мумкин. Улар ижо-
дий гуруҳлар ёки алоҳида муаллифларнинг ташаббуси билан ишлаб чиқилади. Муал-
лифлик дастурлари мактабгача ёшдаги болаларни тарбиялаш бўйича кенг тарқалган, 


МТТда таълим дастурларини ишлаб чиқиш 
15
1.3. Комплекс ва парциал дастурлар
умумэътироф этилган анъанавий қарашлар асосида ҳам, кенг тарқалмаган янги пе-
дагогик назариялар ва тушунчалар асосида ҳам қурилиши мумкин. Муаллифлик да-
стурлари ҳудудий мактабгача таълим бўлимларининг буюртмаси асосида ишлаб 
чиқилиши мумкин. Шунинг учун уларда мактабгача таълимнинг мазмуни ҳудудий, эт-
ник-маданий, тарихий ва бошқа хусусиятлар ва анъаналардан фойдаланишга асос-
ланган. Баъзи муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимояланган дастурлар Монтессори ёки 
Валдорф модели каби хорижий педагогика ғоялари асосида ишлаб чиқилиши мум-
кин.
Мактабгача таълимнинг асосий дастурлари комплекс ва парциал дастурларга ажра-
тилади. 

Download 448.77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling