Ташкилотларида таълим дастурларини


Download 448.77 Kb.
Pdf ko'rish
bet10/53
Sana28.07.2023
Hajmi448.77 Kb.
#1663122
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   53
Bog'liq
1 китоб

Вариатив ўқув жараён – бу таълим мақсадларини фаолият, мулоқот воситалари ва 
усулларини, шахснинг мақсадларига мазмунли муносабатни, таълим жараёнини тан-
лаш шароитида амалга оширадиган таълим иштирокчиларининг ўзаро боғлиқ фаоли-
яти.
Шунингдек, биз бугун маданий меросга тобора кўпроқ эътибор қаратилаётганини ку-
затяпмиз. Мактаб дарсларида ва мактабгача таълим ташкилотлари гуруҳларида пе-
дагоглар дуч келадиган маданиятлар, тиллар, урф-одатларнинг хилма-хиллиги, 
педагоглар, ота-оналар ва таълим ташкилотларининг таъсисчилари энг муносиб да-
стурларни танлаши, бундан ташқари, улар таълим мазмунини пайдо бўлаётган таъ-
лим ҳолатига мувофиқ қуришлари кераклигини талаб қилади.
Ушбу талаб дастурлар, услублар ва технологиялар “бозорида” таклифларга бўлган 
эҳтиёжни келтириб чиқармоқда. Вариативлик шахсни ривожлантириш бўйича ягона 
стратегия бўлиши мумкин. Таълимнинг вариативлиги таълимни индивидуаллашти-
ришнинг энг юқори даражасини таъминлашга қаратилган. МТТда таълим жараёнини 
индивидуаллаштириш бўйича батафсил маълумотни “Ўқув жараёнини индивидуал-


МТТда таълим дастурларини ишлаб чиқиш 
14
I-боб. Мактабгача таълим тизимидаги ўқув дастурларининг таснифи
лаштириш. Алоҳида эҳтиёжли болалар инклюзияси” қўлланмасида танишиш мум-
кин.
Вариатив таълим жараёни – таълим мақсадларини амалга оширишда мазмунини, 
фаолият ва мулоқот усулларини, шахснинг мақсадларга, таълим мазмуни ва жараё-
нига муносабатини танлаш шароитида таълим иштирокчиларининг ўзаро фаолияти-
дир. 
1.1. Aсосий дастурлар
“Дастур” сўзи юнон тилидан олинган бўлиб, бўлажак воқеалар ва ҳаракатларнинг 
дастлабки тавсифи маъносини билдиради. Дастур ўқув-методик ҳужжатларнинг ком-
поненти бўлиб, барча таълим жараёнининг иштирокчиларини таълим фаолиятининг 
мазмуни ва режалаштирилган натижалари ҳақида хабардор этиш вазифасини бажа-
ради ҳамда таълим жараёнини режалаштиришнинг асоси бўлиб хизмат қилади.
Ўзбекистон Республикасида мактабгача таълим тизимининг асосий дастури – бу “Илк 
қадам” Давлат ўқув дастури. Ушбу дастурнинг мазмуни мураккаблик талабларига жа-
воб беради, яъни у бола шахси ривожланишининг барча асосий йўналишларини ўз 
ичига олади:

жисмоний ривожланиш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш;

ижтимоий ва ҳиссий ривожланиш;

нутқ, мулоқот, ўқиш ва ёзиш кўникмалари;

билиш (англаш) орқали ривожланиш; 

ижодий ривожланиш ва боланинг кўп томонлама қобилиятларини (ақлий, 
коммуникатив, ҳаракатли, ижодий) шакллантиришга, болалар фаолияти-
нинг ўзига хос турларини (мавзу, ўйин, театр, визуал, мусиқий, дизайн ва 
бошқалар) шакллантиришга ҳисса қўшади. 
Шундай қилиб, асосий дастур умумий ривожланиш вазифаларини ва бошланғич таъ-
лим хизматларини амалга ошириш доирасида, Ўзбекистон Республикасининг Давлат 
талабларига мувофиқ, умумий ривожланиш вазифаларининг барчасини ва илк ёшда-
ги болаларни тарбиялаш фаолиятининг моҳиятларини белгилайди.
Мактабгача таълим ташкилотида асосий таълим фаолиятини ташкил этиш доирасида 

Download 448.77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling