МТТда таълим дастурларини ишлаб чиқиш
21
III-боб. Мактабгача таълим ташкилоти таълим дастурини ишлаб чиқиш
III-БОБ. МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИ
ТАЪЛИМ ДАСТУРИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ
3.1. Таълим дастурлари ишлаб чиқиш технологияси
Дастур – педагоглар (тарбиячилар ва мутахассислар) “Илк қадам” ДЎДнинг тамо-
йиллари, Давлат талабларига мувофиқ, болаларнинг муайян ёшдаги гуруҳлари учун
таълим-тарбия жараёнини ташкил этишнинг шакл ва усулларини энг мақбулини
аниқлайдиган воситадир.
Дастур болаларнинг таълим эҳтиёжлари ва ривожланиш хусусиятларини ҳисобга ол-
ган ҳолда ёки масалан, ҳудуднинг, мактабгача таълим ташкилотининг ўзига хос шаро-
итларини ҳисобга олган ҳолда (ёки индивидуал педагог (тарбиячи, мутахассис) ўз пе-
дагогик таълим моделини яратишини кўрсатиши керак.
“Илк қадам” ДЎДга кўра, дастур икки – таянч ва таълим жараёни қатнашчилари томо-
нидан шакллантирилган қисмдан иборат бўлиши керак. Иккала қисм ҳам Давлат та-
лабларини бажариш нуқтаи назаридан бир-бирини тўлдириши зарур.
Замонавий босқичда мактабгача таълим таркибини янгилаш унинг мураккаблиги ва
вариативлигини таъминлайди. Шу сабабли мактабгача таълим ташкилоти педагогик
ходимлари таълим дастурини танлаш, ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун катта
масъулиятга эга.
Уни ишлаб чиқишга киришишдан олдин қонун ҳужжатлари, мактабгача таълим маса-
лаларини тартибга солувчи меъёрий ҳужжатлар, педагогик ва методик адабиётларни
ўрганиш керак.
Мактабгача таълим ташкилотидаги таълимнинг сифати болалар билан олиб борила-
ётган тарбиявий ишлар самарадорлигини замонавий талаблар даражасида таъмин-
ловчи ташкилий ва педагогик шароитларнинг мазмуни билан белгиланади:
●
МТТ таълим мақсад ва вазифаларига жавоб берадиган ривожланиш
муҳитини яратиш;
●
ривожланаётган таълим услубларини қўллаш (ўйин, муаммо, муқобил-
тажриба, тадқиқот);
●
шахсий ва ижодий салоҳиятдан, ҳар бир педагогнинг касбий тажрибасидан
унумли фойдаланиш;
●
педагогик фаолиятнинг бошқарилишини таъминлаш (мослашиш муҳитини
ташкил қилиш, рағбатлантириш, коррекция ишларини амалга ошириш);
●
комплекс ва парциал дастурларнинг ўзига хос тўпламини йиғиш, МТТ таъ-
лим фаолиятини уларнинг хусусиятларга мослаштириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |