МТТда таълим дастурларини ишлаб чиқиш
22
III-боб. Мактабгача таълим ташкилоти таълим дастурини ишлаб чиқиш
жараёнининг асоси бўлмиш ўқув ва тақвимий режаларни тузиш, кун тартиби ва унинг
бажарилиши Давлат талаблари ва “Илк қадам” ДЎД асосида мактабгача таълим таш-
килотларида прерогатив ҳисобланади.
Мактабгача таълимнинг замонавий таълим дастурлари кўпгина
муаллифлар томо-
нидан психологик-педагогик фаннинг сўнгги ютуқлари ва мактабгача таълим амалиё-
тини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилади. Педагоглар ва
мактабгача таълим таш-
килотлари раҳбарлари уларни баҳолаш ва танлашда қийналмоқда. Шу билан бирга,
ушбу турли таълим дастурларидан тўғрисини танлаш имкониятига эга бўлиш жуда
муҳимдир.
Таълим дастурларини танлаш ва мустақил ишлаб чиқиш ҳуқуқи дастур муалифлари-
га оиддир. Шу билан бирга, таълим ташкилотлари ёки бошқа муаллифлик жамоалари
ўзлари ишлаб чиққан дастурларга жавобгар ҳисобланади.
3.3. Мактабгача таълим ташкилотларининг турлари
Мактабгача таълим соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ, ҳозирги кун-
да Ўзбекистон Республикасида мактабгача таълимнинг қуйидаги
ташкилот турлари
мавжуд:
●
давлат умумий мактабгача таълим ташкилотлари;
●
нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари;
●
давлат, нодавлат ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилот-
лари;
●
корхона ва ташкилотлар тасарруфидаги мактабгача таълим ташкилот-
лари;
●
инклюзив гуруҳлари мавжуд давлат, нодавлат мактабгача таълим ташки-
лотлари;
●
қисқа муддатли гуруҳлар.
Таълим дастурларини мактабгача таълим ташкилот турини ва кўрсатадиган хизмат-
лар шаклини ҳисобга олган ҳолда танлаш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: