МТТда таълим дастурларини ишлаб чиқиш
19
II-боб. Мактабгача таълим ташкилоти педагогининг ишчи дастурини ишлаб чиқиш
II-БОБ. МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИ
ПЕДАГОГИНИНГ ИШЧИ ДАСТУРИНИ
ИШЛАБ ЧИҚИШ
Мактабгача таълим мазмуни ва методларининг вариативлиги – ҳар бир ёш гуруҳлари
ривожланишини ҳисобга олган ҳолда педагоглар (тарбиячилар) томонидан ишчи
дастурларини тайёрлашни ўз ичига олади. Ишчи дастурларни ишлаб чиқишнинг
мақсади: Давлат талабларини бажариш доирасида ва “Илк қадам” ДЎД асосида бола-
ларни парваришлашда таълим-тарбия жараёнини самарали режалаштириш, ташкил
этиш.
Ишчи дастур табияланувчиларнинг ўзига хос шароитларини, ўқув эҳтиёжларини ва
ривожланиш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда қандай қилиб
педагогнинг инди-
видуал педагогик моделини яратишини кўрсатиб беради. Шундай қилиб, ишчи
дастурлар ҳар бир педагогнинг фаолияти мазмуни, усул ва шакллари нуқтаи назари-
дан асосий
давлат дастурини амалга оширишнинг индивидуал изоҳидир.
Педагог ўз гуруҳининг ишчи дастурини тузишни бошлаган ҳолда, нафақат унинг ту-
зилишини, уни амалга ошириш босқичларини, лойиҳалаштиришни билиши, балки
қуйидагиларни ҳам амалга оширадиган бўлиши керак:
●
мактабгача таълим ривожланишининг замонавий босқичида ўз фаолиятини
таҳлил қилиш;
●
ишчи дастурининг йўналишини, унинг мақсади ва функцияларини аниқлаш;
●
ишчи дастури мазмуни тақдимотини тўғри танлаш;
●
таълим дастурларида амалга ошириш учун тавсия этилган педагогик тех-
нологияларни ҳисобга олиш;
●
ишчи дастурини амалга оширишнинг кутилаётган натижаларини тақдим
этиш.
Ишчи таълим дастурларини тайёрлаш бўйича тавсиялар:
(1-иловани "МТТнинг ишчи дастури тузилишининг тахминий намунаси" кўринг )
Do'stlaringiz bilan baham: |