МТТда таълим дастурларини ишлаб чиқиш
17
Мактабгача ёшдаги болаларни ўқитишда педагогик жараённинг
яхлитлиги комплекс
ёки парциал дастурлар тўплами ёрдамида таъминланади. МТТнинг комплекс ва
парциал дастурлари Ўзбекистон Республикасининг “Мактабгача
таълим ва тарбия
тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ бўлиши керак
5
.
Дастурлар таълимнинг дунёвий хусусиятларига риоя қилиш, шунингдек, улар катта ва
болалар ўртасидаги шахсга йўналтирилган ўзаро муносабат тамойилига асосланиши
керак.
Комплекс дастурининг мазмуни умумбашарий маданиятга йўналтирилган бўлиши ва
шу билан бирга, миллий маданий анъаналарга мос келиши керак. Комплекс дастур-
нинг мазмунига боланинг нутқини ривожлантириш, унинг табиатшуносликка оид би-
лимлари, жисмоний, бадиий ва эстетик ривожланиш асослари билан танишиш кира-
ди. Қуйида намуна сифатида комплекс (асосий) таълим дастурига изоҳ
келтирилган
6
:
Do'stlaringiz bilan baham: