Ташкилотларида таълим дастурларини


МТТ таълим дастурини ишлаб чиқиш


Download 448.77 Kb.
Pdf ko'rish
bet20/53
Sana28.07.2023
Hajmi448.77 Kb.
#1663122
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   53
Bog'liq
1 китоб

3.4. МТТ таълим дастурини ишлаб чиқиш
Мактабгача таълим ташкилоти, ўз Низомига мувофиқ, таълим дастурининг мазмуни-
ни аниқлашда қуйидаги вазифаларни ҳал қилади:

болалар, шу жумладан, алоҳида ёрдамга муҳтож бўлган болалар учун қулай 
муҳит яратиш, индивидуал таълим дастурларини, шунингдек, замонавий 
инклюзив мактабгача таълим ва тарбия эҳтиёжларини қондириш;

болалар, шу жумладан, алоҳида эҳтиёжманд болалар учун индивидуал да-
стур асосида замонавий инклюзив таълим-тарбияни олиш учун қулай шаро-
итни яратиш; 

болаларда Ватанга муҳаббат, оилага, ўз халқининг миллий, тарихий, мада-
ний қадриятларига, атроф-муҳитга ҳурмат туйғуларини шакллантириш;


МТТда таълим дастурларини ишлаб чиқиш 
23
3.4. МТТ таълим дастурини ишлаб чиқиш

болаларнинг турли миллатларнинг, урф-одатлари тўғрисидаги билимлари-
ни шакллантириш;

боланинг шахсиятини шакллантириш, унинг ижодий қобилиятини ривож-
лантириш;

боланинг ижтимоий мослашуви ва унинг бошланғич таълимга тайёрлигини
таъминлаш;

замонавий таълим дастурлари ва технологияларини таълим-тарбия жара-
ёнига жорий этиш.
Таълим дастурларининг барча турларида болаларни мактабгача таълим ташкилоти-
да бўлиш даврида қуйидаги фаолиятлар ташкил этилиши таъминланади:

ривожланиш марказларида болалар фаолияти турларини ташкил қилиш;

умумий гуруҳлардаги фаолиятлар;

тарбияланувчиларнинг ихтиёрий фаолияти;

кун давомида болаларнинг бўш вақтини ташкил қилиш.
Мактабгача таълим ташкилотининг таълимий дастури “Илк қадам” ДЎД асосида иш-
лаб чиқилган бўлиб, унда, юқорида таъкидлаб ўтилганидек, дастурларнинг 80 фоизи 
болаларни ривожлантиришнинг бешта соҳаси бўйича мажбурий комплекс ёндашув ва 
20 фоизи мактабгача таълим ташкилоти педагоглари томонидан шакллантирилади.
Ушбу қисм ҳар қандай муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимояланган дастурлар (комплекс 
ёки парциал) асосида ёки мактабгача таълим ташкилоти таълим фаолияти жа-
раёнида яратилган ўз таълим дастурлари асосида ишлаб чиқилиши мумкин. Бундан 
ташқари, МТТ маълум бир мактабгача таълим ташкилотининг ўзига хос хусуси-
ятларини ва тизимини акс эттирувчи муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимояланган таълим 
дастурларни амалиётга киритиши мумкин. Масалан, агар “Илк қадам” ДЎДда таъ-
лим-тарбия фаолият тақсимоти кунига 5 та фаолият (марказлар томонидан амал-
га ошириладиган болалар фаолияти) таъминланса, мактабгача таълим ташкилоти 
ўзининг йўналиши асосидаги фаолиятнинг 1 турини (ривожланиш марказлардаги фа-
олият) маълум бир фаолият бўйича (экологик, жисмоний, соғлом турмуш тарзини 
шакллантириш, бадиий, эстетик ва ҳоказо) шакллантира олади.
Шундай қилиб, мактабгача таълим ташкилотлари ўзларининг таълим дастурлари-
ни ишлаб чиқиш учун турли парциал ва комплекс таълим дастурларидан фойда-
ланишлари ёки ўзларининг таълим дастурларига муаллифлик дастурларини кири-
тишлари мумкин. Шу билан бирга, кўплаб дастурлар ва улардаги ғоялар асосида 
яратилган мактабгача таълим ташкилоти таълим дастури охир-оқибат методик бир-
ликка эга бўлиши керак. Бу Давлат талаблари ва асосий компетенцияларга эришиш-
га қаратилган бўлиб, таълим-тарбия жараёнини ташкил этишдаги илгари эришилган 
натижаларга халақит берадиган камчиликларни бартараф этишга қаратилган бўлиши 
керак.
Табиийки, таълим дастурини ишлаб чиқишда кўпчилик ташкилотлар мавжуд таълим 
дастурини сақлаб қолишга интилади. Чунки тўпланган бу тажриба ва мавжуд ресурс-
лардан фойдаланиш маъмурият ва педагогларнинг саъй-ҳаракатларини тежашга им-
кон беради. Мактабгача таълимнинг парциал ва комплекс таълим дастурларини тан-
лаш имконияти мавжуд бўлса, мактабгача таълим ташкилоти фаолиятини бойитиш, 
таълим жараёнининг самарадорлиги ва сифатини ошириш имконияти пайдо бўлади.



Download 448.77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling