МТТда таълим дастурларини ишлаб чиқиш
27
3.5. МТТ таълим дастурининг тузилиши
1.
Титул варағи
●
дастур
ким билан келишилган, қачон ва ким томонидан
тасдиқланган;
●
мактабгача таълим ташкилотининг тўлиқ
номи ва тури
билан дастурнинг номи;
●
муаллифлар Ф.И.Ш.,
лавозими;
●
ҳудуднинг номи, ишлаб чиқилган йили, ишлаб чиқилган
дастур тури.
ТАВСИЯЛАР
Таълим дастурининг титул варағида қуйидаги маълумотларни тақдим этиш
тавсия этилади:
●
варақнинг юқори ўнг бурчагида дастур қачон ва ким томонидан тасдиқланганлиги ҳақида
маълумот кўрсатилади (
масалан, ...даги ....сонли Педагогик кенгаш қарори);
●
титул варағининг марказий қисмида, қоида тариқасида, МТТнинг тўлиқ номи ва тури бе-
рилади (
масалан, Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани “Юлдузча” номли
умумий турдаги МТТнинг таълим дастури);
●
номи остида, дастур муаллифлари кўрсатилади. Булар МТТ мутахассислари (
гуруҳ
тарбиячилари, шунингдек, МТТ раҳбари, методист, психолог, логопед, дефекто-
лог) ёки бошқа таълим ташкилотлари мутахассисларидан ташкил топган ижодий жамоа
(
илмий раҳбар, мактабгача таълим бўлими мутахассиси) бўлиши мумкин;
●
титул варағининг пастки қисмида МТТ жойлашган ҳудуд номи ва таълим дастурини иш-
лаб чиқиш йили кўрсатилади;
●
титул варағида бошқа маълумотлар ҳам бўлиши мумкин (
масалан, дастурнинг ҳудуд
мактабгача таълим органлари билан келишуви тўғрисида), бу ҳолда реквизит чап
юқори қисмига жойлаштирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: