Мактабгача таълим ташкилоти таълим дастури муайян ҳаракатлар
(босқичма-босқич фаолият)
бўйича ишлаб чиқилади.
1-қадам – Мактабгача таълим ташкилотида таълим дастурини ишлаб чиқадиган
ишчи гуруҳ тузилади (2-илова мактабгача ёшдаги болалар учун таълим дастур-
ларини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ Низомида кўринг). Ишчи гуруҳ таркибига
маъмурият ва педагоглар вакиллари киради (5-7 киши).
2-қадам – Ишчи гуруҳ таркиби (раиси, котиби ва аъзолари) мактабгача таълим
ташкилоти раҳбарининг буйруғи билан тасдиқланади.
3-қадам – Ишчи гуруҳ ўз фаолиятини мактабгача таълим ташкилоти маъмури-
яти томонидан ишлаб чиқилган, Педагогик кенгашда муҳокама қилинган ва мак-
табгача таълим ташкилоти раҳбарининг буйруғи билан тасдиқланган “МТТ ишчи
гуруҳи Низоми” асосида олиб боради.
4-қадам – Ишчи гуруҳ раҳбар томонидан тасдиқланган режага мувофиқ ишлай-
ди, унда аниқ фаолият кўрсатилади, уларни амалга ошириш муддатлари белгила-
нади ва жавобгар шахслар тайинланади.
5-қадам – зарурат туғилганда, ойига 1-2 марта ишчи гуруҳининг тезкор
йиғилишлари ўтказилиб, қарорлар котиб томонидан баённома шаклида расмий-
лаштирилади ва ишчи гуруҳ раиси томонидан имзоланади.
6-қадам – мактабгача таълим ташкилоти таълим дастурининг лойиҳаси Педаго-
гик кенгашда муҳокама қилинади, тўлдирилади ва қабул қилинади.
7-қадам – МТТ таълим дастурининг якуний варианти МТТ раҳбарининг буйруғи
билан тасдиқланади ва кучга киради.
Мактабгача ёшдаги болалар учун таълим дастурини ишлаб чиқишда дастлабки
босқичда уч йил давомида ташкилот фаолиятини таҳлил қилиш муҳимдир. Ушбу иш
натижаларига кўра, қуйидагилар тақдим этилиши керак:
●
норматив-ҳуқуқий шароитларини баҳолаш (ташкилотнинг актлари, таъ-
лим-тарбия фаолиятини бошқариш);
●
педагоглар таркиби тўғрисида маълумот (маъмумоти, мутахассислиги,
малакаси, ёш даражаси, педагогик тажрибаси);
●
дастурий ва методик таъминот таҳлили (МТТ қайси (парциал ёки ком-
плекс) таълим дастурлари асосида ишлаши, уларнинг мувофиқлиги, бир-
бирини тўлдириши, етарлилиги ёки етишмаслиги);
●
МТТ методик иш даражаси (ўқув-методик таъминот-таълим жараёни, ме-
тодик иш шакллари (маслаҳатлар, семинарлар, гуруҳлар) ижодий, муаммоли
Do'stlaringiz bilan baham: |