Ташкилотларида таълим дастурларини


МТТда таълим дастурларини ишлаб чиқиш


Download 448.77 Kb.
Pdf ko'rish
bet21/53
Sana28.07.2023
Hajmi448.77 Kb.
#1663122
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   53
Bog'liq
1 китоб

МТТда таълим дастурларини ишлаб чиқиш 
24
III-боб. Мактабгача таълим ташкилоти таълим дастурини ишлаб чиқиш
Бу қандай амалга ошади? Қандай қилиб парциал ва комплекс таълим дастурларини 
танлаш ва уларни таълим дастурингиз таркибига киритиш керак?
Бундай жараённинг технологияси бир қатор вазифаларни ёки ҳаракатларни кетма-кет 
бажаришга қаратилган учта босқични ўз ичига олади:
1-босқич: таҳлилий. Босқичнинг мақсади янгиланишни талаб қиладиган ва кенг 
қамровли, муқобил таълим дастурларини танлаш тўғрисида қарор қабул қилиш 
учун асос яратишга имкон берадиган МТТ иш фаолиятининг тизим элементларини 
аниқлаш;
2-босқич: изланиш. Босқичнинг мақсади мактабгача таълим ташкилоти фаолияти-
да аниқланган камчиликларни бартараф этишни максимал даражада оширадиган ва 
ўз фаолиятини давлат талаблари ва асосий компетенцияларга самарали эришишга 
йўналтирадиган парциал ва комплекс дастурларни топиш ва танлаш;
3-босқич: шакллантирувчи. Бунда ишчи гуруҳ ўз фаолиятини Низом асосида шак-
ллантиради
7
, унинг вазифаси танланган парциал ва комплекс таълим дастурлари 
асосида таълим дастурини шакллантириш, шунингдек, ўқув дастури матнини тайёр-
лаш ва зарур ҳужжатлар тўпламини тўлдириш. 
Таълим дастурини яратиш бўйича олиб борилаётган ишларни таълим жараёни-
нинг барча иштирокчилари билан муҳокама қилиш ва Педагогик кенгаш йиғилишида 
тасдиқлаш билан якунланади. Кейин жамоа таълим дастурини амалга оширишни 
бошлайди.
МТТ ўзининг таълим дастурини шакллантириш учун фойдаланиладиган дастурла-
рини 
долзарблилиги, инновацион салоҳияти, фойдалилиги, ишончлилиги ва 
истиқболлилиги, шунингдек, дастурларнинг бир-бирига мувофиқлиги мезонлари 
асосида танлаш тавсия этилади.
Парциал ва комплекс дастурларнинг долзарблиги уларнинг мактабгача таълим тизи-
ми фаолиятидаги номувофиқликларни бартараф этишга қаратилганини англатади. 
Масалан, агар МТТ мактабгача ёшдаги болаларнинг илмий-тадқиқот фаолиятини та-
комиллаштириш зарур деб ҳисобласа, унда ушбу муаммони ҳал қиладиган дастур бу 
учун мос бўлади.

Download 448.77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling