Ташкилотларида таълим дастурларини


МТТда таълим дастурларини ишлаб чиқиш


Download 448.77 Kb.
Pdf ko'rish
bet31/53
Sana28.07.2023
Hajmi448.77 Kb.
#1663122
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   53
Bog'liq
1 китоб

МТТда таълим дастурларини ишлаб чиқиш 
31
МТТда болалар билан якка тартибда ишлаш, асосан, болалар томонидан дастурий билим-
ларни ўзлаштирилиши таҳлил натижалари асосида қурилади ва кундалик режалаштириш-
да акс этади.
5.
Ташкилий қисм
Ушбу бўлимда кун тартиби, ўқув йили тузилиши, таълим фа-
олияти жадвали (ҳужжатларга асосланиб), ёшни ҳисобга ол-
ган ҳолда ривожланиш муҳитини ташкил этиш, тарбияланув-
чиларнинг индивидуал ва ёш хусусиятларини ҳисобга олган 
ҳолда дастурни амалга оширишнинг шакл ва усулларининг 
қисқача тавсифи тақдим этилади. Бундан ташқари, турли 
фаолиятларда педагогик-психологик ишнинг хусусиятлари-
ни тақдим этиш мумкин.
5.1.
Болалар билан 
таълимий 
ишлар тизими 

гуруҳ ёшлари бўйича умумий кун тартиблари;

таълим жараёнини ташкил этиш шакл ва усуллари;

умумий таълим юкламаси (машғулотларни тақсимлаш, 
марказлар фаолияти)
Кун тартибини ташкиллаштириш СанПиН талаблари 
асосида болаларнинг гуруҳда қолиши. Гуруҳ ёши, МТТ хусу-
сиятлари, СанПиН талаблари ҳисобга олинган батафсил кун 
тартиби бириктирилади.
Қўшимча равишда қуйидагиларни бириктириш мумкин:

ҳаракатли тартиби;

коррекцион дарслар, тўгараклар, қўшимча таълим иш 
жадваллари;

болаларни чиниқтириш жадвали ва бошқалар.
5.2.
Ота-оналар 
ва ижтимоий 
ҳамкорлар 
билан ўзаро 
таъсир 
шакллари
Ушбу бўлимда ота-оналар ва ижтимоий ҳамкорлар билан 
ҳамкорлик имконини яратувчи фаолиятнинг турли шакл ва 
усулларини тақдим этиш тавсия қилинади:

МТТ ижтимоий-маданий муҳитининг хусусиятлари, оила 
билан ҳамкорликнинг шакл ва усуллари;

педагогларнинг ижтимоий-маданий лойиҳалари;

МТТ педагогларининг асосий ижтимоий ҳамкорлар билан 
батафсил ўзаро таъсир схемалари;

тарбияланувчиларнинг ижтимоийлашуви, ижтимоий ало-
қаларни ривожлантириш, таълимнинг доимийлиги ва
узлуксизлигини таъминлаш учун қўшимча шароитларни 
яратишга йўналтирилган педагогларнинг ижтимоий-мада-
ний лойиҳалари тақдим этилади.
Ушбу маълумот билан батафсил “Оилалар ва маҳаллий 
ҳамжамият билан ҳамкорлик” қўлланмасида танишиш мум-
кин. Ота-оналар ва ижтимоий ҳамкорлар билан ўзаро таъ-
сир шаклларини жадвал кўринишида тақдим қилиш мумкин.

Download 448.77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling