МТТда таълим дастурларини ишлаб чиқиш
29
ТАВСИЯЛАР
Бу бўлимида гуруҳ педагоглари томонидан амалга ошириладиган таълим
технологияларини кўрсатиш тавсия этилади.
Асосан ривожланишнинг асосий йўналишлари ва барча болалар билан ишлашда
қўлланиладиганлари кўрсатилади, масалан:
Фаолиятнинг устувор йўналишларига эга бўлган МТТда иш профили тегишли парци-
ал дастурлар ва технологиялар билан тасдиқланган (масалан, экологик ривожланишга
йўналтирилган МТТда атроф-муҳитга ва экологик парциал дастурлар устунлик қилади, ба-
диий ва ижодий эмас).
Мавзувий режалаштириш*** (бола ривожланишининг асосий соҳаларини ҳисобга олган
ҳолда). Таълим жараёнининг барча иштирокчилари фаолиятининг турли шакл ва усуллари-
да ҳафта мавзусини очиб берувчи интегратив модели ушбу кичик бўлимни очишни назарда
тутади.
Комплекс мавзувий режалаштиришни МТТ ҳоҳишига кўра, минтақавий ва этник-ма-
даний таркибий қисмлар ва МТТ йўналишини ҳисобга олган ҳолда жадваллар шаклида
тақдим этилиши мумкин.
Бир мавзуга камида бир ҳафта берилиши керак. Мақбул давр – 2-3 ҳафта. Танланган
мавзу гуруҳнинг ривожланиш марказларидаги материалларда акс эттирилиши керак. Ба-
тафсил маълумот билан “Шахсга йўналтирилган ёндашув асосида ўқув жараёнини режа-
лаштириш” қўлланмасида танишиш мумкин.
Комплекс мавзувий режада дастурнинг бўлимлари ва мавзуларини ўрганиш кетма-кетлик-
да очиб берилади. Таълим фаолияти тақсимоти кўрсатилади. Болалар билан ишлаш шакл-
лари ва якуний тадбирлар берилади.
Бу дастурнинг умумий мазмунини ифодаловчи ва болаларнинг шахсиятини тўлиқ ривож-
лантиришни таъминлайдиган бўлимдир.
Ривожланиш соҳалари
Таълим технологияси
Жисмоний ривожланиш
ва соғлом турмуш
тарзини шакллантириш
Рақс-бадиий гимнастика – ўйин-гимнастика, ўйин-рақс.
Анъанавий бўлмаган машқлар турлари – бармоқ гимнасти-
каси, мусиқа ва ҳаракатли ўйинлар, ўйинли стречинг, саёҳат
ўйинлари ва бошқалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |