Ташкилотларида таълим дастурларини
● ўйин фаолияти (сюжетли-ролли ўйин, қоидалар билан ўйин ва бошқа турдаги ўйинлар); ●
Download 448.77 Kb. Pdf ko'rish
|
1 китоб
●
ўйин фаолияти (сюжетли-ролли ўйин, қоидалар билан ўйин ва бошқа турдаги ўйинлар); ● коммуникатив фаолият (катталар ва бошқа болалар билан мулоқот ва ўзаро муноса- бат); ● билим олиш-тадқиқот фаолияти (кузатиш ва улар билан ўзаро таъсир ўтказиш жара- ёнида табиат ва ижтимоий дунёни ўрганиш ва билиш). Шунингдек, боланинг қуйидаги фаолияти: ● бадиий адабиёт ва фольклор ҳақида тушунчага эга бўлиши; ● ўз-ўзига хизмат кўрсатиш ва оддий маиший меҳнат (ёпиқ ва очиқ ҳавода); ● конструкторлар, модуллар, қоғоз, табиий ва бошқа материалларни ўз ичига олган турли материаллардан қуриш-ясаш; ● тасвирий фаолият (расм чизиш, лой иши, аппликация); ● мусиқий фаолият (мусиқий асарларнинг маъносини тушуниш ва англаш, қўшиқ айтиш, мусиқий-ритмик ҳаракатлар, болалар мусиқа асбобларини чалиш); ● ҳаракатли фаолият (асосий ҳаракатлар кўникмасини ўзлаштириш). МТТнинг фаолияти йўналиши асосида, шунингдек, ўз ичига қуйидагиларни олиши мумкин: ● ривожланишнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган бо- лалар учун вариатив таълим йўналишлари (вариатив фаолият тартиблари, актив ҳаракатланиш тартиби, мослаштирилган таълим тартиби); ● тарбияланувчилар билан якка тартибда ишлашни таъминлаш бўйича мутахассисларни мувофиқлаштириш ва ўзаро ҳамкорлик қилиши. ● агар МТТда ихтисослашган муайян бир соғломлаштириш гуруҳлари мавжуд бўлса, бо- лаларни соғломлаштириш ишлари тизими, соғломлаштириш тадбирлари дастури; ● МТТ гуруҳларида мутахассисларининг мувофиқлаштириш ва ўзаро таъсири ҳақида маълумот (таълим, соғломлаштириш, кузатув ва ривожланиш ишларида, таълим нати- жаларини таҳлили). Таъкидлаш керакки, таълим ишларини индивидуаллаштиришни таъминлайдиган ихти- сослаштирилган МТТларда (бу фаолият профилига эга бўлган ушбу МТТ учун одатий ҳол) ушбу бўлимда тарбияланувчиларнинг индивидуал таълим йўналишлари (таълим, соғломлаштириш, коррекцион ривожланиш ишлари) ёки болалар билан ишлашни шахсий- лаштириш воситалари (якка тартибдаги фаолиятлар, кузатув хариталари, индивидуал таш- риф усуллари, МТТ мутахассислари томонидан ота-оналарга индивидуал маслаҳатлари) тақдим этилади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling