Ташкилотларида таълим дастурларини


“Жисмоний ривожланиш ва соғлом турмуш тарзини шаклланти-


Download 448.77 Kb.
Pdf ko'rish
bet38/53
Sana28.07.2023
Hajmi448.77 Kb.
#1663122
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   53
Bog'liq
1 китоб

1. “Жисмоний ривожланиш ва соғлом турмуш тарзини шаклланти-
риш” ривожланиш соҳаси. 
Ҳудудий иқлим ва мавсумий хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда болаларнинг жисмо-
ний ривожланиши учун зарур шартлар қуйидагилардан иборат:

болаларнинг ҳаракатга бўлган эҳтиёжини миллий халқ ўйинлари (ўзбеклар 
ва бошқа миллатлар), спорт ўйинлари, уларнинг ёш хусусиятларига мос 
жисмоний машқлар ёрдамида ривожлантириш;

туман МТТсининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда профилак-
тика ва соғломлаштириш тадбирларини ўтказиш;

миллий байрамлар, халқ ўйинлари орқали болаларнинг жисмоний ривожлани-
шини такомиллаштириш.
2. “Ижтимоий ва ҳиссий ривожланиш” соҳаси. 
Боланинг ижтимоий ва ҳиссий ривожланиши йўналишида миллий ҳудудий таркибий 
қисмдан фойдаланиш қуйидагиларни ўз ичига олади:

Ўзбекистон Республикаси атроф-муҳитини, катталар дунёсини, ушбу 
ҳудудда ишлайдиган катталар меҳнати, касбларни акс эттирувчи ўйин
фаолиятини ривожлантириш;

болаларни шу ҳудудда яшайдиган бошқа миллат вакиллари, она табиат,
жамият ҳаёти билан таништириш;

ҳудуд кўчалари ва йўлларида мактабгача ёшдаги болаларнинг хавфсизлиги-
ни таъминлаш;


МТТда таълим дастурларини ишлаб чиқиш 
38
IV-боб. МТТ таълим дастурига киритиш учун ҳудудий таркибий қисмни ишлаб чиқиш

болаларнинг туман ёнғин хавфсизлиги хизмати, тез тиббий ёрдам хизмати 
ҳақида билимларини кенгайтириш.
3. “Нутқ, мулоқот ўқиш ва ёзиш кўникмалари” ривожланиш соҳаси. 
Миллий ҳудудий таркибий қисмни ҳисобга олган ҳолда болалар нутқини ривожланти-
риш қуйидагиларни ўз ичига олади:

“Илк қадам” ДЎДдаги 3-иловага мувофиқ ва МТТ имкониятларидан келиб 
чиққан ҳолда болаларни иккинчи тилга (ўзбек, рус, хорижий) ўргатиш;

болаларни турли жанрдаги бадиий адабиётлар билан таништириш;

ўзбек, рус ва Ўзбекистон Республикасида яшайдиган бошқа халқларнинг 
асарларига, оғзаки халқ ижодиётига: эртак, афсоналар, мақоллар, 
топишмоқлар, аллаларга қизиқиш уйғотиш.

Download 448.77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling