Ташкилотларида таълим дастурларини
Download 448.77 Kb. Pdf ko'rish
|
1 китоб
- Bu sahifa navigatsiya:
- МТТда таълим дастурларини ишлаб чиқиш
Ҳудудий таркибий қисм – бу ҳудуд тўғрисидаги материалларни ўз ичига олган асо-
сий режанинг таркибий қисмидир. Ҳудудий таркибий қисмнинг мақсади – ҳудудий маданий анъаналар ва хусусиятларни таълим тизими орқали ҳимоя қилиш ва ри- вожлантириш; Ўзбекистоннинг ягона таълим тизимини сақлаб қолиш; ҳудуднинг ху- сусиятларини ва фаолият йўналишини ҳисобга олиш; мактабгача ёшдаги болаларни ҳудуд ҳақидаги билимлар тизими билан қуроллаш. Ҳудудий таркибий қисмдаги таъ- лим авлодлар давомийлиги, табиий ва маданий-тарихий муҳитнинг ўзига хослиги асосида қурилади. Ҳудуднинг табиий, маданий-тарихий, ижтимоий-иқтисодий ўзига хослиги, МТТ бити- рувчиларига жамиятнинг ҳаёт шароитларига мослашиш, Ватанга муҳаббат, соғлом турмуш тарзига бўлган эҳтиёжни қондириш, табиий бойликлардан оқилона фойдала- ниш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш имконини берадиган таълимнинг ҳудудий тар- кибий қисмини танлашни белгилайди. Мактабгача таълимнинг ҳудудий таркибий қисмининг мазмуни мактабгача ёшдаги бо- лаларда маънавий ва ахлоқий йўналишни, ижодкорликни ривожлантиришни, замона- вий дунёда бағрикенгликни тарғиб қилиш учун мўлжалланган. Мактабгача таълимнинг ҳудудий таркибий қисмининг маданий йўналишини самарали амалга ошириш учун қуйидаги педагогик шароитлар аниқланди ва асосланди: ● мактабгача таълимнинг ҳудудий таркибий қисмини янгилаш асосида мак- табгача ёшдаги бола шахсининг маданий йўналишини шакллантириш; ● мактабгача таълимнинг ҳудудий таркибий қисмининг маданий йўналишини амалга ошириш учун педагоглар таркибини тайёрлаш; ● мактабгача ёшдаги болаларни тарбиялаш учун маданий ва маърифий муҳитни яратиш; 8 Болалар ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенцияси. 29-бет МТТда таълим дастурларини ишлаб чиқиш 35 ● мактабгача таълим ташкилоти ва оила ўртасида самарали ҳамкорликни ташкил этиш. Мактабгача ёшдаги болаларни ижтимоийлаштириш воситаларидан бири сифатида ҳудудий таркибий қисмдан фойдаланиш қуйидагиларни ўз ичига олади: МТТ таълим дастурини бажаришда тарбияланувчиларга Ватан ҳақида би- лимини ошириш; аста-секин шахсий жиҳатдан аҳамиятлироқ бўлган яқиндан (уй, оила, маҳалла) маданий ва тарихий омиллар – камроқ яқинга босқичма-босқич ўтишни ҳисобга олган ҳолда ҳудудий таркибий қисмини киритиш; болаларни ўз тарихи, маданияти, табиати билан таништиришда фаол ён- дашиш, болалар ўзлари кўрган ва эшитганлари ҳақидаги ҳис-туйғулари ва ғояларини акс эттириш учун ўзлари қатнашишни истаган фаолият турини танлаши; ота-оналар ва маҳаллий ҳамжамият билан ўзаро ҳамкорлик; таълим жараёнининг барча иштирокчиларининг касбий ривожланиши (педа- гоглар, тор мутахассислар); педагогик фаолият тажрибасини умумлаштириш, самарадорлигини ўрга- ниш, болалар, педагоглар, ота-оналар билан ишлашнинг асосий йўналиш- ларида инновацион фаолият ва унинг натижалари. Download 448.77 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling