Ташкилотларида таълим дастурларини
Ҳудудий таркибий қисмни яратиш бўйича
Download 448.77 Kb. Pdf ko'rish
|
1 китоб
- Bu sahifa navigatsiya:
- МТТда таълим дастурларини ишлаб чиқиш 37 4.2. Ҳудудий таркибий қисмни яратиш бўйича тавсия этилган стратегиялар
4.2. Ҳудудий таркибий қисмни яратиш бўйича
тавсия этилган стратегиялар Режалаштириш “Илк қадам” ДЎДнинг ҳудудий таркибий қисмини яратиш ва қўллаш жараёнининг муҳим қисмидир. Бу педагоглар жамоасига вазифалар ва мажбуриятлар борасида чалкашликларнинг олдини олишга, хотиржам ишлашга имкон беради. “Илк кадам” ДЎД бўйича ҳудудий таркибий қисмни яратиш учун қўшма режа ишлаб чиқиш керак. Режалаштириш анча узоқ жараён эканлигини ҳисобга олиб, ўқув йили- нинг охирида ҳудудий таркибий қисмни режалаштиришни бошлаш тавсия этилади. Шундан кейинги ўқув йилининг бошига қадар ҳудудий таркибий қисм, шу жумладан, йил учун мавзу-режалар, машғулот режалари, ривожланиш марказлари учун зарур материаллар, умуман, ҳамма нарса уни мактабгача таълим ташкилоти ва ҳар бир пе- дагог даражасида амалга оширишга тайёр бўлади. Режалаштириш бўйича педагог- лар йиғилиши ҳар ҳафта ўтказилиши керак. Ушбу жараённи бошқаришни мактабгача таълим ташкилоти методистига топшириш тавсия этилади. Қўшма режалаштиришнинг асосий мақсади – “Илк қадам” ДЎД МТТда тарбияланаёт- ган болалар, уларнинг оилалари ва маҳалланинг ўзига хос эҳтиёжлари, қизиқишлари МТТда таълим дастурларини ишлаб чиқиш 37 4.2. Ҳудудий таркибий қисмни яратиш бўйича тавсия этилган стратегиялар ва бошқа хусусиятларини қандай қондириш мумкинлиги тўғрисида қарорлар иш- лаб чиқиш. Бунинг учун педагоглар “Илк қадам” ДЎД мақсадларини англаган ҳолда маҳаллий ҳамжамият даражасидаги қадриятларни билишлари ва тушунишлари ке- рак. Ҳудудий таркибий қисмни яратиш мактабгача таълим ташкилотида мавжуд бўлган ижобий ўрганиш тажрибасини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқиш керак ва иложи бо- рича маҳаллий ресурслар ва имкониятлардан оқилона фойдаланиш лозим. Ушбу ёндашувлардан бири асосий мавзу ёки бир нечта асосий мавзулар атрофида ҳудудий таркибий қисмни ташкил қилиш, шу жумладан, марказий мавзуларга эри- шиш учун зарур бўлган ривожланишнинг ҳар бир соҳасидаги билим, кўникма ва ма- лакалар ўрганиш жараёнидир. Ҳудудий таълим дастури бўйича машғулотлар умумий машғулот вақтининг 20 фоизини ташкил этишини ҳисобга олсак, ўқув йилининг уму- мий давомийлигини эътибордан четда қолдирмасдан, шунингдек, ҳафтанинг бир куни (масалан, жума куни ёки бир ойда 4 кун) таълимни ҳудудий таркибий қисмга ажратиш таклиф этилади. Шундан сўнг ўқув йилида, тахминан, 36 та фаолият ҳар бир ёш гуруҳлари учун ҳудудий таълим дастурининг умумий ҳажмини ташкил қилади. Ушбу фаолиятлар режалари мактабгача таълим ташкилоти умумий таълим дастурига ҳам, ҳафталик машғулот режаларига ҳам киритилиши керак. МТТ учун таълим дастурини ишлаб чиқишда ривожланиш йўналишларини ҳисобга олган ҳолда, ҳудудий таркибий қисмнинг киритилишини таъминлаш мумкин: Download 448.77 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling