Ташкилотларида таълим дастурларини


Download 448.77 Kb.
Pdf ko'rish
bet45/53
Sana28.07.2023
Hajmi448.77 Kb.
#1663122
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   53
Bog'liq
1 китоб

2-босқич – изланиш
Мақсад: 

биринчи босқичда номувофиқ ёки амалга оширилиши мумкин бўлмаган мавзу-
ларни йўқ қилиш имкониятини берадиган ҳудудий таълим дастурининг мазму-
нини белгилайдиган мавзуларни аниқлаш.

белгиланган мавзулар, таълим-тарбия жараёнининг ҳудудий хусусиятлари ва
уни муайян бир МТТда амалга ошириш шартлари ўртасидаги тафовутни бар-
тараф этадиган мавзуларни излаш.

танланган мавзуларни омиллар асосида баҳолаш – ҳудудий хусусиятлар, вақт,
материаллар, МТТ анъаналари, педагоглар таркиби, маҳаллий ҳамжамият
(маҳалла), ота-оналар/оилалар, шу асосда МТТ таълим дастурининг ҳудудий
таркибий қисми шаклланадиган мавзуларни таққослаш.
Ҳаракат:

педагоглар жамоасининг умумий йиғилишида педагоглар биринчи босқичда
ўтказилган таҳлил натижалари билан ўртоқлашадилар ва биргаликда
алмаштирмоқчи бўлган мавзуларни МТТда амалга ошириш шароитлари, шу-


МТТда таълим дастурларини ишлаб чиқиш 
45
нингдек, болаларнинг, оилалар ва маҳалла қизиқишлари ва эҳтиёжларига мос 
рўйхатга алмаштиришади. Шуни эсда тутиш керакки, жами бўлиб ушбу мавзу-
лар умумий мавзулар сонининг 20 фоизидан ошмаслиги керак. Шунингдек, пе-
дагоглар жамоаси ўзларининг ғояларини ишлаб чиқишлари ва ҳудудий компо-
нентга киритилиши мумкин бўлган амалиётларини танлаб олишлари мумкин.
Натижалар: 

МТТнинг ҳудудий таркибий қисмини шакллантирадиган керакли мавзулар, шу-
нингдек, ўз фикрлари ва таълим амалиётлари рўйхати тузилади.
3 босқич – шакллантириш
Мақсад:

“Илк кадам” ДЎД ва Давлат талабларидан келиб чиққан ҳолда парциал дастур
шаклида МТТ дастурининг ҳудудий таркибий қисмини шакллантириш.
Ҳаракат:

ҳудудий мавзуларни амалга ошириш учун зарур МТТ шароитларни ҳисобга ол-
ган ҳолда мавзуларни ривожланиш марказларида тақсимлаш;

мавзуларнинг мазмунини аниқлаштиришни амалга ошириш (“Ўргимчак тўри”
ёрдамида қилиш мумкин);

МТТнинг шароитлари ва имкониятларини ҳисобга олган ҳолда мавзуларни
амалга оширишнинг зарур манбаларини аниқлаш;

яхлитликни таъминлаш мақсадида, керак бўлса, мавзуларни умумлаштириш;

амалга ошириш учун МТТ ресурслари ва шароитлари билан етарли даражада
таъминланмаган мавзуларни аниқлаш ва шахсий ғоялар ва тажрибаларга та-
янган ҳолда бу мавзуларни қайта ишлаб чиқишни режалаштириш.
Натижалар: 

ишлаб чиқилган мавзувий ҳамда манба таркибига эга бўлиш ва МТТ – ҳудудий
таркибий қисмини парциал таълим дастури шаклида тўлдириш.

Download 448.77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling