МТТ ҳудуди – бу самарали таълим муҳити. МТТ ҳудуди, унинг ўлчамлари, хусу-
сиятлари (замонавий, мослаштирилган МТТ) яратилаётган дастурга таъсир қилиши
мумкинлиги аниқ. Мослаштирилган мактабгача таълим ташкилотидан фарқли ўлароқ,
замонавий реконструкция қилинган мактабгача таълим ташкилотида болаларнинг
фаолиятини режалаштиришда катта имкониятлар берадиган спорт зали мавжуд.
Ота-она оила/маҳалла – таълим-тарбия жараёни амалга оширишда маъри-
фий, миллий-маданий, иқлим шароитларини, болаларнинг ёш хусусиятларини
ҳисобга олиш.
9
Дастурнинг ушбу қисмида болаларнинг, уларнинг оила аъзолари ва
педагогларининг таълимга бўлган эҳтиёжлари, қизиқишлари ва сабаблари ҳисобга
олиниши керак. Айниқса, таълим фаолияти олиб бориладиган миллий, ижтимоий-ма-
даний ва бошқа шартларнинг ўзига хос хусусиятларига эътибор қаратиш керак. Оила-
лар билан таълим дастурининг мавзуларини ўрганишда улар қандай манбалар, мате-
риаллар, анжомларни тақдим этишлари мумкинлиги ҳақида маслаҳатлашиш мумкин.
Мактабгача таълим ташкилоти: режалаштиришда ушбу омилни ҳисобга олиш учун
педагоглар таркиби билан МТТнинг мавжуд анъаналари дастурнинг ҳудудий таркибий
қисмида акс эттирилишини муҳокама қилиш тавсия этилади.
4.4. Ҳудудий-таркибий қисмни яратишда ота-оналар,
маҳалла ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик
Ота-оналар ва маҳалла билан ҳамкорлик
Таълим муносабатларининг иштирокчилари, хусусан, ота-оналар, МТТнинг ижтимо-
ий ҳамкорлари (таълим органлари, маҳаллалар, ҳокимият вакиллари, бизнес, жамоат
ташкилотлари ва бошқалар), шунингдек, ўзларининг ташаббусларини намойиш этган
педагоглар ҳудудий таркибий қисмни шакллантиришда иштирок этиш ҳуқуқига эга.
Ҳудудий хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда, мактабгача ёшдаги болалар учун таъ-
лим дастурини яратиш ҳар доим таълим жараёнининг барча иштирокчилари ўртасида
эҳтиёжлар ва қизиқишларни ўрганишда устувор йўналишларнинг умумий тушунча-
9 Масалан, Норвегияда қандай об-ҳаво бўлишидан қаъти назар, 50 градусдан юқори бўлмаган
ҳолларда машғулотлар 2 соат давомида очиқ ҳавода ўтказилади. Кун тартибини тузишда, боларни ри-
вожланиши ва тарбияси соҳасида ҳудудий иқлим шароитини, урф-одатларини инобатга олиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |