Ташкилотларида таълим дастурларини


“Билиш (англаш) орқали ривожланиш” соҳаси


Download 448.77 Kb.
Pdf ko'rish
bet39/53
Sana28.07.2023
Hajmi448.77 Kb.
#1663122
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   53
Bog'liq
1 китоб

4. “Билиш (англаш) орқали ривожланиш” соҳаси. 
Ҳудудий таркибий қисмни ҳисобга олган ҳолда болаларнинг билиш (англаш) орқали 
ривожланишидаги асосий вазифалар:

Ўзбекистон Республикаси ва ҳудудларда истиқомат қилувчи турли халқ 
вакилларининг маданий ижодлари натижаларига қизиқиш ва ҳайрат 
туйғуларини тарбиялаш;

дунёнинг яхлит манзарасини шакллантириш, болалар дунёқарашини, онг ва 
интеллектуал фаолиятини кенгайтириш, халқ ва музей педагогикаси имко-
ниятларидан кенг фойдаланиш. Хоразм вилояти мисолида “Илк қадам” ДЎД 
асосида сувнинг хусусиятларини ўрганаётганда, ушбу минтақада сув манбаи 
бўлиб хизмат қиладиган Aмударё дарёси ҳақида, суғориш каналларини ўз ичи-
га оладиган кучли суғориш тизими ҳақида, ушбу минтақадаги балиқ турлари 
ҳақида маълумот берилиши мумкин. Ёки “Илк қадам” ДЎД асосида пахтани 
ўрганаётганда, ҳудудий имкониятларга асосланиб пахта далаларига, пахта-
ни қайта ишлаш заводларига, тўқимачилик корхоналарига экскурсияларни ре-
жалаштириш мумкин. Кузда, сабзавот ва мевалар билан танишганда (Давлат 
дастури асосида) болаларга ҳудуднинг қишлоқ хўжалиги тўғрисида фойдали 
маълумот бериш ва бутун дунёда таниқли ширин ва хушбўй Хоразм қовунлари 
бу ерда етиштирилишини алоҳида таъкидлаш мумкин.
5. “Ижодий ривожланиш” соҳаси. 
Мактабгача ёшдаги болаларнинг ўзбек, рус ва бошқа миллатларнинг мусиқий, амалий 
декоратив, адабиёт санъати орқали бадиий ва эстетик ривожланиши қуйидагиларни 
ўз ичига олади:

болаларнинг мусиқа, расм, рақс, театр ва адабиёт соҳаларида ўз 
қобилиятларини намоён қилиши учун шароит яратиш;

болаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшайдиган халқларнинг тас-
вирий, декоратив ва амалий санъати билан таништириш орқали ишлаб 
чиқариш фаолиятини ривожлантириш;

болаларни ўзбек, рус ва бошқа халқларнинг асарлари билан таништириш 
орқали ахлоқий ва ватанпарварлик туйғуларини тарбиялаш. Бутун дунёда 
машхур халқ амалий санъати марказининг моҳир ҳунармандларнинг устахо-



Download 448.77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling