Ташкилотларида таълим дастурларини
МТТда таълим дастурларини ишлаб чиқиш
Download 448.77 Kb. Pdf ko'rish
|
1 китоб
- Bu sahifa navigatsiya:
- Болалар билан ҳамкорлик
МТТда таълим дастурларини ишлаб чиқиш
43 сини яратиш билан бошланади. Шу сабабли, ҳудудий таркибий қисмни режалашти- ришнинг кейинги босқичида педагоглар қўшимча равишда, болалар, ота-оналар ва маҳалла вакиллари томонидан ўрнатилган Ватан тушунчаси устувор эканини билиши керак. Бунинг учун таълим жараёнининг бошқа иштирокчилари – болалар, маҳалла, ота-она- лар билан учрашувларда яшаш жойининг ўзига хос хусусиятларини муҳокама қилиш мумкин. Шунингдек, ота-оналарни ёки маҳалла вакилларини ҳудудий таркибий қисм мавзуларини танлаш учун педагоглар йиғилишида қатнашишга таклиф қилиш тавсия этилади. Маҳалла вакилларини, айниқса, ота-оналарни ҳудудий компонентни шакллантириш жараёнига жалб қилиш учун улар орасида сўровнома, интервью, маслаҳат, муноза- ралар ва ҳоказолар ўтказиш тавсия этилади. Ота-оналар, шунингдек, таълим дасту- рининг ҳудудий таркибий қисмини ишлаб чиқишда қўлланиладиган қизиқарли таълим ташаббусларининг муаллифи бўлиши мумкин. Ота-оналар ва маҳалланинг Ватан тўғрисида нимани “билиш” муҳимлиги ҳақидаги фикрларини ўрганиш МТТ ва оилалар ўртасидаги шериклик алоқаларини мустаҳ- камлаш учун ажойиб имкониятдир. Болаларнинг оилалари материаллар, маълумот- лар ва янги кўникмаларни ўргатиш учун жуда яхши манба бўлиб, ундан ҳудудий тар- кибий қисмни режалаштиришда фойдаланиш мумкин. Болалар билан ҳамкорлик Таълим бериш учун мавзулар хилма-хил бўлиши мумкин, аммо болаларнинг қизиқишларига асосланган мавзулар яхшироқ мотивация ва муваффақиятли ўқишни таъминлайди. Болаларни тинглайдиган, уларни нималар қизиқтириши ҳақида савол берадиган педагог ҳудудий таркибий қисмни яратишни ташкил қилиш учун жуда кўп маълумот топади. Масалан, ҳудудий таркибий қисмни биргаликда режалаштиришдан олдин эрталаб ўз гуруҳларида педагоглар болалар билан “Она юртимиз тўғрисида нималарни биласиз?” “Сиз нимани билмоқчисиз?” ва “Буни қандай аниқлашимиз мум- кин?” каби саволлар ёрдамида давра суҳбатлари ўтказиш мумкин. Биринчидан, педагог умумий муҳокама ёрдамида болаларнинг ўз ҳудудлари ёки ҳудуддаги маълум бир мавзу ёки ҳодиса ҳақида билган нарсаларини аниқлайди. Бо- лалар саволга жавоб беришар экан, педагог уларнинг жавобларини катта қоғозга ёзиб қўяди. Бу жараённи тарбияланувчилар кузатиб боришади. Барча болаларнинг жаво- бларини ёзиб олиш ва ёнида уларнинг исмларини кўрсатиш керак. Кейин педагог иккинчи саволни беради: “Бизнинг ўлкамиз, ундаги воқеа-ҳодисалар тўғрисида нимани билишни хоҳлайсиз?” Жавоблар яна катта қоғозга ёзиб қўйилади. Болаларнинг жавоблари келажакдаги мавзувий режанинг мазмунини аниқлайди. Бар- ча жавоблар қанчалик аҳмоқона ёки мантиқсиз кўринмасин, ҳаммаси қайд этилади. Барча болалар айтгандан сўнг педагог: “Қандай қилиб саволларимизга жавоб топсак бўлади?” деб сўрайди. Болаларга маълумот олишнинг баъзи усуллари, масалан, ки- тоб ўқиш, ота-оналарга саволлар бериш, экскурсиялар ва ҳоказолар ҳақида ўйлашга ёрдам беради. Педагог болаларнинг таклифларини мантиқий дастур шаклида тузади. Фаолият турлари қуйидагиларни ўз ичига олиши мумкин: ● юртимизнинг буюк шахслари ҳақида китоб ўқиш; ● музейга ёки тарихий обидаларга экскурсия; Download 448.77 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling