Ташкилотларида таълим дастурларини


Download 448.77 Kb.
Pdf ko'rish
bet8/53
Sana28.07.2023
Hajmi448.77 Kb.
#1663122
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   53
Bog'liq
1 китоб

Қўлланма ҳақида


11
МТТда таълим дастурларини ишлаб чиқиш 
малакасини ошириш ташкилотлари учун мутахассислар тайёрлайдиган ўрта махсус 
ва олий таълим ташкилотлари педагоглари учун мўлжалланган.
Қўлланма материаллари педагогларга янги дастурларни яратишда глобал ва миллий 
(ўзбек) маданиятга эътиборни қаратишга ёрдам беради; давр талабларига жавоб бе-
радиган мактабгача таълим ташкилоти фаолиятининг деярли барча йўналишларини 
қамраб олади; бошланғич мактабнинг ўқув дастурларини инобатга олган ҳолда мак-
табгача таълимда барча болаларнинг тенг ҳуқули бўлишларини таъминлайди.
Ушбу қўлланмада келтирилган иловалар тавсиявий характерга эга. Таълим-тар-
бия ишларининг якуний натижалари МТТнинг педагогик жамоасининг ўз фаолияти-
ни қанчалик таҳлил қила олиши, режалаштириши, фаолиятни ташкил эта олишига 
боғлиқ.
Ишчи таълим дастури ижтимоий мижозлар эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда таъ-
лим сифатини яхшилаш воситаси бўлиши мумкин, таълимнинг ижтимоий жиҳатдан 
муҳим натижаларига эришишга ёрдам беради, педагоглар ва мактабгача ёшдаги бо-
лаларнинг компетенциясини такомиллаштиришга йўналтирилган педагогларнинг кас-
бий ривожланишини рағбатлантиради.
Қўлланма ҳақида


12
МТТда таълим дастурларини ишлаб чиқиш 
Кириш
КИРИШ
Ўзбекистон Республикасидаги мактабгача таълим тизимидаги таълимнинг мазмуни 
мактабгача таълим ташкилотлари учун ишлаб чиқилган “Илк қадам” ДЎД ҳамда Дав-
лат талаблари асосида белгиланади.
“Илк қадам” ДЎД мактабгача таълим ташкилотлари учун таълим дастурларини ишлаб 
чиқиш учун асосдир. Давлат ўқув дастурининг моҳияти туфайли ҳар бир мактабгача 
таълим ташкилоти, ҳатто мактабгача таълим ташкилотларининг алоҳида гуруҳи ҳам 
ўзларининг таълим дастурларини ишлаб чиқиш учун имкониятга эга
3

Бироқ педагоглар ҳали ҳам таълим дастурларини ишлаб чиқишда тажриба ва билим-
га эга эмаслар. Шунинг учун улар баъзида дастур яхлитлиги, дастур бўлимларининг 
кетма-кетлиги ва изчиллиги, мазмунини асослаш принциплари бажарилишини таъ-
минлай олмайдилар.
Буларнинг барчаси бизни мактабгача таълим учун таълим (шу жумладан, ҳудудий) 
дастурларини тузиш бўйича кўрсатмаларни ишлаб чиқиш зарурлигига олиб келди.
3 И. Грошева, Л. Евстафьева, Д. Махмудова, Ш. Набиханова, С. Пак, Г. Джанпесова, М. Исхакова, 
“Илк қадам” давлат ўқув дастури мактабгача таълим муассасалари учун Ўзбекистон Республикаси 
Мактабгача таълим вазирлигининг 2018 йил 7 июлдаги 4-сонли ҳайъат қарори билан тасдиқланган.



Download 448.77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling