Ташкилотларида таълим дастурларини


МТТда таълим дастурларини ишлаб чиқиш


Download 448.77 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/53
Sana28.07.2023
Hajmi448.77 Kb.
#1663122
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   53
Bog'liq
1 китоб

МТТда таълим дастурларини ишлаб чиқиш 
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Халқаро болалар жамғармасига кириш сўзи
нишига қўйиладиган талабларни амалга ошириш доирасида мактабгача таълим му-
ассасаларида ўқув жараёнини самарали режалаштириш, ташкил этиш ва бошқариш 
шартлари тавсифланган. 
Ушбу 6 та методик қўлланма юқори даражадаги консультация, изланишлар ва синч-
ковлик билан яратилган таҳлилнинг самараси бўлиб, нафақат мактабгача таълим-
тарбия педагоглари учун, балки мактабгача ёшдаги болаларни ривожлантириш секто-
ридаги барча амалиётчилар учун фойдали нашр бўлади.
ЮНИСЕФ ва МТВ экспертларига ушбу ноёб қўлланмаларни тайёрлашда қўшган 
ҳиссаси ва техник ёрдамлари учун миннатдорлик билдираман ва улар мактабгача 
таълим педагоглари учун илҳом манбаи ва йўриқнома бўлиб хизмат қилади, деган 
умиддаман.
Дипа Шанкар,
ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси 
таълим бўлими раҳбари


8
МТТда таълим дастурларини ишлаб чиқиш 
Муқаддима
МУҚАДДИМА 
Мактабгача таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг мақсади ҳар бир боланинг си-
фатли ва бепул таълим олиш ҳуқуқини амалга оширишдир
1
. Ўзбекистонда мактаб-
гача таълимнинг замонавий тизим шаклларининг вариативлиги, жамият ва шахснинг 
эҳтиёжларига мослашувчан муносабат, болалар учун мактабгача таълимнинг янги 
турларининг пайдо бўлиши ҳар хил педагогик хизматлар билан тавсифланади.
Мактабгача таълимда болалар таълими самарадорлиги ва сифатига таъсир этув-
чи омиллар орасида Ўзбекистон Республикаси илк мактабгача ёшдаги болаларнинг 
ривожланишига қўйиладиган Давлат талаблари
2
ва “Илк қадам” давлат ўқув дасту-
ри муҳим аҳамиятга эга. Булар тарбиячиларнинг ижодий фаолияти учун қўлланма 
ҳисобланиб, мактабгача таълимда таълим жараёнининг мазмунини белгилайди. Мак-
табгача таълимнинг илмий ва методик тушунчасини акс эттириб, бола ривожланиши-
нинг барча асосий соҳаларида таркиб топади.
Ўзбекистонда замонавий мактабгача таълимнинг ўзига хос хусусияти шундаки, унинг 
вариативлиги, яъни ҳар хил турдаги мактабгача таълим ташкилотлари, умумий тип-
даги давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари, кўп тармоқли ихтисос-
лаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари ва қўшма типдаги мактабгача таълим 
ташкилотлари, таянч бир йиллик ўқув гуруҳлари, уй шароитида оилавий шаклдаги 
гуруҳларида мавжуд.
Ўзбекистонда мактабгача таълим кундузги ва қисқа муддатли гуруҳлар кўринишида 
мактабгача таълим хизматларини тақдим этиш шаклларининг вариативлиги билан 
ажралиб туради. Шу билан бирга, таълимнинг ҳар хил турлари ва тақдим этилаёт-
ган хизматлар шаклларига қарамай, уларнинг барчаси умумий мақсад ва вазифалар-
га эга.

Download 448.77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling