Ташкилотларида таълим дастурларини


МТТда таълим дастурларини ишлаб чиқиш


Download 448.77 Kb.
Pdf ko'rish
bet9/53
Sana28.07.2023
Hajmi448.77 Kb.
#1663122
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   53
Bog'liq
1 китоб

МТТда таълим дастурларини ишлаб чиқиш 
13
I-боб. Мактабгача таълим тизимидаги ўқув дастурларининг таснифи
I-БОБ. МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТИЗИМИДАГИ 
ЎҚУВ ДАСТУРЛАРИНИНГ ТАСНИФИ
Таълимнинг вариативлиги замонавий таълим тизимининг асосий принциплари ва 
йўналишларидан биридир. Мактабгача таълимда вариативликнинг мавжудлиги таъ-
лим жараёнининг барча иштирокчилари учун катта имкониятлар яратади. Н.В. Не-
мова ва Т.П.Афанасьева фикрига кўра, педагогик тизим вариативлик даражасининг 
кўрсаткичлари қуйидагилардан иборат:

унда болалар учун бир нечта бир хил яхши ва қулай дастурлар вариантлари 
мавжудлиги (тенг даражада яхши вариантларнинг кўплиги);

болалар учун таълим олиш вариантларидан бирини танлаш имконияти 
мавжудлиги;

тизимнинг мослашувчанлиги (тарбияланувчининг таълим эҳтиёжларига 
мос ўгартиришлар қилиш учун шароит яратиш).
Таълимнинг мазмуни, шакллари ва усулларини ўзгартириш мумкин. Кириш қисмида 
Ўзбекистонда мактабгача таълим соҳасида мактабгача таълим хизматларини тақдим 
этиш турлари ва шаклларининг вариативлиги таъминланади, деб қайд этилган.
Таълим дастурларининг мазмуни ва уларни амалга оширишда вариативлиги ҳар бир 
мактабгача таълим ташкилоти, ҳатто ҳар бир педагог ўз таълим дастурларини ярати-
ши ва уларни амалга оширишнинг турли усулларидан фойдаланиши мумкинлигини 
англатади. Вариативликнинг асосий шарти – “Илк қадам” ДЎДнинг асосий принципла-
ри ва талабларига, шунингдек, Давлат талабларига, яъни барча мактабгача таълим 
ташкилотлари боланинг ривожланишида таъминлаши шарт бўлган талабларга риоя 
қилиш заруратидир.
Турли хил таълим дастурлари мавжуд. Замонавий мактабгача таълим дастурлари ва-
риатив ва альтернатив; экспериментал; минтақавий ёки маҳаллий (яъни ҳудудий); 
асосий ва қўшимча; тахминий; комплекс ва парциал дастурлар; ишчи дастурлар си-
фатида таснифланади. МТТ ва алоҳида педагогларнинг ўзи учун бирон-бир дастур 
турини тўғри танлаб олишлари учун турли таълим дастурларининг хусусиятлари 
ҳақида қисқача тавсиф берилган. 

Download 448.77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling