Ташкилотларида таълим дастурларини


МТТда таълим дастурларини ишлаб чиқиш


Download 448.77 Kb.
Pdf ko'rish
bet7/53
Sana28.07.2023
Hajmi448.77 Kb.
#1663122
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   53
Bog'liq
1 китоб

МТТда таълим дастурларини ишлаб чиқиш 
ҚЎЛЛАНМА ҲАҚИДА
МТТ педагогларига ёрдам берадиган ўқув қўлланмалар тўплами олтита китобни ўз 
ичига олади:

“Мактабгача таълим ташкилотларида таълим дастурларини ишлаб чиқиш”.

“Ўқув жараёнини шахсга йўналтирилган ёндашув асосида режалаштириш”.

“Ўйин орқали таълим олиш”.

“Ўқув жараёнини индивидуаллаштириш. Алоҳида эҳтиёжли болалар инклю- 
зияси”.

“Оилалар ва маҳаллий ҳамжамият билан ҳамкорлик”.

“Кузатиш ва баҳолаш”. 
Барча методик қўлланмалар бир-бири билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, мактабгача 
таълим тизимида юқори сифатли таълим-тарбия жараёнини амалга ошириш учун 
Давлат талаблари ва “Илк қадам” ДЎДга мувофиқ замонавий инновацион педагогик 
ёндашувлар ва тавсияларни ўз ичига олади.
Ҳар бир қўлланма “Илк қадам” ДЎДга мувофиқ фаолиятнинг айрим жиҳатларига 
бағишланган. Шу сабабли мактабгача таълим ташкилотлари педагогларига дастурни 
юқори сифатли бажариш учун барча методик қўлланмаларни ўрганиб чиқиш ҳамда 
касбий маҳоратини ошириш учун ўз ишларида фойдаланиш тавсия этилади.
Ушбу қўлланманинг асосий мақсади Ўзбекистон Республикаси Давлат талаблари-
ни ҳисобга олган ҳолда, мактабгача таълим ташкилотларида ишлайдиган педагоглар-
га турли дастурларни яратишда ёрдам беришдан иборат.
Шунингдек, ушбу қўлланма ижодий гуруҳларнинг етакчиларига минтақанинг ўзига 
хос хусусиятларини, маҳаллий ҳамжамиятда яшайдиган болалар ва улар оилалари-
нинг алоҳида эҳтиёжлари ва манфаатларини билиш, тушунишни ҳисобга олган ҳолда 
ҳудудий таълим дастурларини яратишда методик ёрдам беради.
Қўлланмада гуруҳ ва МТТ таълим дастурини яратиш бўйича амалий тавсиялар, замо-
навий тасниф, дастурнинг асосий бўлимлари, шунингдек, тузилиш талаблари келти-
рилган.
Методик тавсиялар, шунингдек, мактабгача таълим учун ҳудудий таълим дастурлари-
нинг хусусиятлари ва тузилиш механизмларини намойиш этади.
Қўлланмалардан мактабгача таълим ташкилотлари ўз таълим дастурларини тузиш-
да фойдаланишлари мумкин. Бундан ташқари, қўлланмада таълим дастури бўлим-
ларининг тахминий мазмуни берилган.
Мактабгача ёшдаги болаларга таълим бериш ҳамда ўзининг дастурини ишлаб 
чиқишда иштирок этадиган педагогларнинг ижодий гуруҳлари “Илк қадам” ДЎДга 
ўзгартириш ва қўшимчалар киритишлари мумкин. Мактабгача таълим ташкилоти 
ушбу дастурнинг 20 фоизини ўзининг компонентига алмаштириш учун мўлжалланган 
ўз дастурларини ишлаб чиқишлари мумкин.
Қўлланма мактабгача таълим соҳасида хизмат кўрсатадиган давлат ва нодавлат мак-
табгача таълим ташкилотлари педагоглари, мактабгача ёш гуруҳлари мавжуд бўлган 
Меҳрибонлик уйлари, шунингдек, мактабгача таълим кадрларини қайта тайёрлаш ва 

Download 448.77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling