Ташкилотларида таълим дастурларини


Download 448.77 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/53
Sana28.07.2023
Hajmi448.77 Kb.
#1663122
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   53
Bog'liq
1 китоб

Мақсадлар

боланинг таълим олиш ҳуқуқини амалга оширишни таъминлаш;

болани жисмоний, ақлий ва маънавий ривожлантириш;

ташкилотлар боланинг умумий таълимда ўқишни давом эттиришига
тайёргарлигини таминлаш.
Вазифалар:

болалар, шу жумладан, алоҳида эҳтиёжли болалар учун қулай муҳит яра-
тиш, унинг индивидуал таълим дастурлари асосида таълим олишини таъ-
минлаш, шунингдек, замонавий инклюзив мактабгача таълим ва тарбия 
эҳтиёжларини қондириш;

болаларда Ватанга муҳаббат, оилага ҳурмат туйғуларини шакллантириш;

ўз халқининг миллий, тарихий, маданий қадриятларига, атроф-муҳитга 
ҳурмат асосида тарбиялаш;

болаларнинг турли миллат вакилларининг урф-одатлари ҳақидаги билим-
ларини шакллантириш;
1 Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим тизимини 2019–2030 йилларда ривожлантириш кон-
цепцияси. 2019 й.
2 Ўзбекистон Республикаси илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган Давлат 
талаблари. 03.07.2018 й. Регистр. № 3032.


9
МТТда таълим дастурларини ишлаб чиқиш 
Муқаддима

боланинг шахсиятини шакллантириш, унинг ижодий қобилиятини ривож-
лантириш;

боланинг ижтимоий мослашишини ва бошланғич таълимга тайёрлигини 
таъминлаш;

оилалар ва маҳаллий ҳамжамиятлар билан шериклик алоқаларини ўрнатиш;

таълимга замонавий таълим дастурлари ва технологияларини жорий 
этиш.
Мактабгача таълим ташкилотлари учун мўлжалланган “Илк қадам” давлат ўқув дасту-
ри (кейин ўринларда “Илк қадам” ДЎД) мактабгача таълимнинг мазмуни, унинг дара-
жаси ва йўналишини белгилайди. Шундай қилиб, “Илк қадам” ДЎД Ўзбекистон Респу-
бликасида мактабгача таълим учун турли муқобил намунавий таълим дастурларини 
ишлаб чиқиш учун асосдир.
Таълим жараёнининг яхлитлигига республиканинг ҳар бир минтақасидаги мактабгача 
таълим ташкилотлари учун ҳудудий таълим дастурларини яратиш ва қўллаш орқали 
эришиш мумкин. Бу эса болаларнинг ҳаёти ва таълимини ташкил этишнинг ўзига 
хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг илк ва мак-
табгача ёшдаги болаларни ривожланишига қўйиладиган давлат талабларини (кейин 
ўринларда Давлат талаблари) бажаришга ёрдам беради.
Таъкидлаш керакки, вариативликни яратиш турли илғор ғоялар, ёндашувлар мак-
табгача ёшдаги болаларнинг таълимига яхши кириб бориши, барча маданий хилма- 
хиллик, ҳудудий таркибий анъаналар дастурларида акс эттиришга, маҳаллий жамо-
ада яшайдиган болаларнинг алоҳида эҳтиёжлари ва манфаатларини билишга ва ту-
шунишга хизмат қилади.
Ушбу қўлланма, мулкчилик шаклидан қатъий назар, мактабгача ёшдаги болаларни 
ўқитиш ва тарбиялаш бўйича хизмат кўрсатадиган мактабгача таълим тизими педаго-
гларига мўлжалланган.
Методик қўлланмада ўқув дастурларини яратишда қатор замонавий методик ёнда-
шувлар, шунингдек, ўзига хос методик ишланмалар мавжуд.


10

Download 448.77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling