Tavhid, hamd, na't va munojotlar badiiy matn tarkibida


Download 0.58 Mb.
bet10/10
Sana23.04.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1385872
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
4-маъруза

Алишер Навоий “Садди Искандарий” достонида Ҳақ Мусога “Таврот”, Довудга “Забур”, Исога “Инжил”ни нозил этгани, Муҳаммад(с.а.в)га эса ҳар бир сўзи мўъжиза (оят – мўъжиза маъносини билдиради) бўлган “Калом” (Қуръон) юборилгани, “кутуби осмони”ларда Муҳаммад ҳақида хабар берилгани қайд этилади:

  • Алишер Навоий “Садди Искандарий” достонида Ҳақ Мусога “Таврот”, Довудга “Забур”, Исога “Инжил”ни нозил этгани, Муҳаммад(с.а.в)га эса ҳар бир сўзи мўъжиза (оят – мўъжиза маъносини билдиради) бўлган “Калом” (Қуръон) юборилгани, “кутуби осмони”ларда Муҳаммад ҳақида хабар берилгани қайд этилади:
  • Чу Мусоға “Таврот” этиб Ҳақ баён,
  • Санга ул баён ичра муъжиз аён.
  • Бўлуб чунки Довуд қисми “Забур”,
  • Сенинг муъжизинг анда айлаб зуҳур.
  • Чу Исоға “Инжил” нозил бўлуб,
  • Ҳақ анда сифотингға қойил бўлуб.
  • Каломеки сендин топиб интизом,
  • Анинг лафз бар лафзи муъжизнизом.
  • Нечаким кутуби осмони келиб,
  • Борисинда сендин нишоне келиб

Мўъжиза (“ожиз қолдирмоқ”) пайғамбар сиймоларга нисбат берилади. Бу ҳақда Тоҳа, Моида, Ҳуд сураларида оятлар нозил этилган. Уларда жумладан: Мусо “асо”си, Исо “нафаси”, Ҳуд “туяси” каби мўъжизалар қайд этилади. Шунингдек, бошқа хил мўъжизалар: “Тўфондан омонлик” (Нуҳ), “Оловдан сақланиш” (Иброҳим), “Фиръавн қаҳридан қутулиш” (Мусо), “Чормихдан озод бўлиш” (Исо) ҳам зикр этилади. Ислом ва мумтоз адабиётда мўъжиза талқинига бошқа ҳодисалар қатори тавҳид нуқтаи назаридан ёндашилади. Пайғамбар мўъжизалар учун восита, асл мўъжизакор Ўзи эканлиги илоҳий китобларда ҳам, бадиий-эстетик талқинларда ҳам қайд этилди. Қуръонда пайғамбарлар билан боғлиқ мўъжизалар таъкидланади. Муҳаммад пайғамбар мўъжизаси таърифи кўзга ташланмайди. Мушриклар Муҳаммаддан мўъжиза (“тоғларни жойидан жилдириш”, “ерни ёриб дарёлар пайдо қилиш”, “ўликларни тилга киритиш” ва б. Раъд сураси) кўрсатишни талаб этганларида “Ҳеч шак-шубҳа йўқки, мен ҳам худди сизлар каби бир одамдирман. Менга Тангрингиз ёлғиз Оллоҳнинг ўзи экани ваҳий қилинган (Фуссулат сураси)”, – деб жавоб беради.

  • Мўъжиза (“ожиз қолдирмоқ”) пайғамбар сиймоларга нисбат берилади. Бу ҳақда Тоҳа, Моида, Ҳуд сураларида оятлар нозил этилган. Уларда жумладан: Мусо “асо”си, Исо “нафаси”, Ҳуд “туяси” каби мўъжизалар қайд этилади. Шунингдек, бошқа хил мўъжизалар: “Тўфондан омонлик” (Нуҳ), “Оловдан сақланиш” (Иброҳим), “Фиръавн қаҳридан қутулиш” (Мусо), “Чормихдан озод бўлиш” (Исо) ҳам зикр этилади. Ислом ва мумтоз адабиётда мўъжиза талқинига бошқа ҳодисалар қатори тавҳид нуқтаи назаридан ёндашилади. Пайғамбар мўъжизалар учун восита, асл мўъжизакор Ўзи эканлиги илоҳий китобларда ҳам, бадиий-эстетик талқинларда ҳам қайд этилди. Қуръонда пайғамбарлар билан боғлиқ мўъжизалар таъкидланади. Муҳаммад пайғамбар мўъжизаси таърифи кўзга ташланмайди. Мушриклар Муҳаммаддан мўъжиза (“тоғларни жойидан жилдириш”, “ерни ёриб дарёлар пайдо қилиш”, “ўликларни тилга киритиш” ва б. Раъд сураси) кўрсатишни талаб этганларида “Ҳеч шак-шубҳа йўқки, мен ҳам худди сизлар каби бир одамдирман. Менга Тангрингиз ёлғиз Оллоҳнинг ўзи экани ваҳий қилинган (Фуссулат сураси)”, – деб жавоб беради.
  • Буки каломуллоҳ ангадур насиб,
  • Ким, йўқ анга мўъжиза андин ғариб

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling