Нубувват тушунчаси этимологик жиҳатдан қадимги иврит, араб тилларида изоҳланади. У “набъун” – хабар, “набва” (нубув) – юксалиш, “наби” – элчи маъноларини англатади. Жаҳон адабиётшунослигида унга синоним сифатида профетология атамаси қўлланади. Нубувват сингари профетология ҳам “пайғамбарлик таълимоти” маъносида ишлатилади. Айрим манбаларда нубувват билан боғлиқ жаҳоний динлар “профетологик динлар” деб юритилади. Ислом манбаларида 124 минг пайғамбар ўтганлиги қайд этилади. Бу халқа Муҳаммад (с.а.в) сиймоси билан хотималанади. Шарқ манба ва бадиий ифодаларида тўртта: Забур, Таврот, Инжил, Қуръони Карим Ҳақдан индирилган илоҳий сўзлар ҳисобланади. Алишер Навоий уларни “самовий китоблар”, “асфори самовий”, “осмоний тўрт дафтар” деб номлайди. - Нубувват тушунчаси этимологик жиҳатдан қадимги иврит, араб тилларида изоҳланади. У “набъун” – хабар, “набва” (нубув) – юксалиш, “наби” – элчи маъноларини англатади. Жаҳон адабиётшунослигида унга синоним сифатида профетология атамаси қўлланади. Нубувват сингари профетология ҳам “пайғамбарлик таълимоти” маъносида ишлатилади. Айрим манбаларда нубувват билан боғлиқ жаҳоний динлар “профетологик динлар” деб юритилади. Ислом манбаларида 124 минг пайғамбар ўтганлиги қайд этилади. Бу халқа Муҳаммад (с.а.в) сиймоси билан хотималанади. Шарқ манба ва бадиий ифодаларида тўртта: Забур, Таврот, Инжил, Қуръони Карим Ҳақдан индирилган илоҳий сўзлар ҳисобланади. Алишер Навоий уларни “самовий китоблар”, “асфори самовий”, “осмоний тўрт дафтар” деб номлайди.
- Шарқона қарашларга кўра, дин ва набийлик Қуръони Карим билан мантиқий
- хулоса, якунга эришади. Қуръони Каримда нубувват 87 бора тилга олинади ва бу илоҳий Каломнинг тўртдан бир қисми пайғамбарлар қиссаларидан иборатлиги айтилади. Қуръонда “Оллоҳга, охират кунига, фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига иймон” қайд этилади6. Шунга биноан ҳам ислом ва унга асосланган адабиёт умуминсоний маданият маҳсули сифатида тавсифланади. Қуръонда Муҳаммад билан биргаликда 25 пайғамбар номи қайд этилади. Маълумотларга кўра, Қуръонда Одам 25 марта, Идрис 2, Нуҳ 43, Худ 25, Солиҳ 9, Иброҳим 69, Лут 27, Исҳоқ 17, Яъқуб 16, Юсуф 27, Аюб 4, Мусо 136, Хорун 136, Довуд 16, Сулаймон 17, Илёс 2, Юнус 4, Закариё 7, Исо 25, Яҳё 5, Муҳаммад алайҳиссалом 5 марта зикр этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |