Тавсия килинадиган иш битирув лойиха иши булиб у Олий математика. Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика фанини ўрганишда илғор педагогик технологияларни куллаш муаммосига багишланган


Таълимда модулли ёндошувнинг долзарблиги


Download 0.86 Mb.
bet4/26
Sana18.06.2023
Hajmi0.86 Mb.
#1582394
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Bog'liq
DIYOROV-BMI-18

Таълимда модулли ёндошувнинг долзарблиги
Модулли ўқитиш тизими бошқа ўқитиш тизимлари билан солиштирилганда таълим мақсади ва мазмуни,шакл ва методлари хамда ўқитувчи ва талаба ўртасидаги ўзаро муносабат усуллари каби умумий параметрларининг ўзига хослигига кўра фарқ ланади.
Блок-модулли технология таълим олувчиларнинг дарсдаги билиш фаоллиги ва мустақиллигини ривожлантиради, ўқишга онгли муносабатни кучайтиради. Таълим олувчининг унинг кейинги ўқишида муҳим аҳамият касб этувчи ўқув фанининг мазмунини ўзлаштиришга интилиши аста-секин биринчи ўринга чиқиб бормоқда. Кейинги босқич сифатида дарсларда муваффақиятга эришиш вазиятининг пайдо бўлиши майдонга чиқади, бу ўқишга мотивация вужудга келишини ва, демак, таълим олувчи қобилиятларининг янада очилишини тақозо этади. Ҳар бир таълим олувчига мураккаблик даражаси бўйича алоҳида ёндашув бўлиши лозим. Натижада ўқувчи унга муҳим бўлган билимлар миқдорини эгаллайди. Дарснинг ҳар бир босқичида назоратнинг турли усуллари қўлланилади: ўқитувчи томонидан назорат, ўзаро назорат, ўз-ўзини назорат қилиш. Буларнинг ҳаммаси таълим олувчиларнинг фаоллашишига кўмаклашади. Янгидан яратилаётган тизим ҳеч нарсани бузмаган ҳолда илгари фойдаланилган дидактик тамойилларни, индуктив ва дедуктив ёндашувларни, таълим олувчилар мустақил меҳнатларининг умумий ва махсус кўникма ва малакаларини рационал тарзда уйғунлаштиради.
Ҳар бир блок тизимлилик ва яхлитлик, вақт ўтиши билан барқарорлик ва хотирада тезда намоён бўлиш хусусиятларига эгадир.
Блокнинг тузилмаси қуйидагича:
– назарий материал модули;
– назарий билимларни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш модули;
– амалий татбиқ модули;
– маслаҳат модули;
– дастлабки назорат модули;
– назорат модули.
Модулли ўқитиш технологияси таълим олувчининг ўқиш жараёнига муаммоли ёндашуви ва ижодий муносабати билан назария ва амалиётни ўрганиш бўйича комплекс фаолиятини мужассамлантиради. Ундан фойдаланиш таълим олувчиларда мустаҳкам, англанган билим ва кўникмаларни шакллантиришга, билиш қобилиятларини ривожлантиришга имкон беради.
Модул – бу муайян ўқув предмети бўйича мақсадли ва мантиқан таркиблаштирилган дастурнинг таянч ўқув бирлигидир.У ўзида маъруза ва амалий машғулотларининг мантиқан ва дидактик якунланган мустақил билимларини,шунингдек, ўқув – технологик хариталар, адабиётлар, назорат блоклари ва хисобот шаклларини мужассамлаштиради. Модулда касбий – амалий яхлитланган муаммолар, ОТМнинг хусусияти хамда давлат таълим стандарти талабларидан келиб чиққан холда белгиланган мақсадлар ўз ифодасини топади.

Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling