Битирув лойиҳа ишининг мақсади. Олий математика фанини ўқитишнинг назарий ва амалий масалаларини тадқиқ этиш, танланган мавзу юзасидан электрон ўқув модули ишланмасини шакллантириш ҳамда ўқитишни такомиллаштириш бўйича хулосалар ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Битирув лойиҳа иши мақсадидан келиб чиқиб қуйидаги вазифалар белгилаб олинди:
Биринчидан, олий таълим муассасаларида ўқитилаётган “Олий математика” фанини ўқитишининг устивор йўналишларини назарий ва амалий таҳлил қилиш;
Иккинчидан, “Олий математика” фанини ўқитишда инновацион таълим технологиялари ва илғор хорижий тажрибалардан фойдаланиш йўлларини ёритиш;
Иккинчидан, “Олий математика” фани ўқув дастури мазмун моҳиятини очиб бериш;
Учинчидан, “Олий математика” фанидан танланган мавзу бўйича электрон ўқув модули ишланмасини тайёрлаш;
Тўртинчидан, олий таълим муассасаларида “Олий математика” фанини ўқитишни янада такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш.
Тадқиқот предмети ва объекти.
Ушбу битирув лойиха ишининг предмети физика фани ўқитилишида замонавий модулли ўқитиш технологияси билан танишиш ва дарс жараёнига қўллаш.
Тадқиқот объекти сифатида “Тасодифий миқдорлар ва уларнинг сонли характеристикалари мавзуси танланди.
Тадқиқотнинг амалий ахамияти
Битирув лойиха ишини бажариш якунида олий математика фанининг “Тасодифий миқдорлар ва уларнинг сонли характеристикалари” мавзуси бўйича тизимлаштирилган электрон ишланма яратилади. Электрон ишланмадан талабаларнинг исталган вақтда фойдаланишлари учун имконият яратилса ва талаба билан ўқитувчи мулоқоти амалга оширилса, мавзунинг талабалар томонидан ўзлаштирилиши таъминланади.Талабаларнинг дарсга тайёрланишлари учун ишланманинг мавжудлиги хисобидан уларнинг дарсга олдиндан тайёрланиб келиши дарс жараёнида ўқитишнинг интерактив усулларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиради.
Битирув лойиҳа иши кириш, икки боб, одтитаа параграф ва фойдаланилган адабиётлардан иборат ҳолда ёритиб берилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |