Тавсия килинадиган иш битирув лойиха иши булиб у Олий математика. Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика фанини ўрганишда илғор педагогик технологияларни куллаш муаммосига багишланган


Download 0.86 Mb.
bet2/26
Sana18.06.2023
Hajmi0.86 Mb.
#1582394
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Bog'liq
DIYOROV-BMI-18

Самарқанд Давлат университети хузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий маркази математика йўналиши тингловчиси Диёров Абдуқаҳҳор
Мажидовичнинг “Тасодифий миқдорларнинг сонли характеристикаларини ўрганишда педагогик технологияларнинг
қўлланилиши” мавзусидаги битирув ишига
ИЛМИЙ РАҲБАР ХУЛОСАСИ
Битирув иши 2 боб ва 5 параграф, хулоса ва фойдаланилган адабиётлардан иборат бўлиб, биринчи бобда Олий математика фани тараққиётининг устивор йўналишлари ҳамда уни ўқитишнинг инновацион технологиялар ва илғор хориж тажрибасидан намуналар келтирилган. Иккинчи бобида “Тасодифий миқдорларнинг сонли характеристикалари” мавзуси ёритилган. Мавзуни ёритиш ва ўргатишда интерфаол ўқитиш технологияларидан фойдаланиш ҳамда компютер технологиялари усулларидан кенг фойдаланган ҳолда, замонавий ўқитиш усуллар бўйича дарс ўтиш технологияси ва технологик модул яратилишидаги муҳим қирраларга эътибор берилган. Бунда ўқитувчи аниқ ва муайян мавзуларга йўналтирилган топшириқлар, амалий масалалар кўринишида мавзуни ёритувчи муаммоли кейс – стади кейслари ёки амалий мисоллар ишлаб чиқиши лозимлиги, бу ҳар бир мавзу учун тахт қилинадиган визуал материаллар кўринишида тайёрланиши кераклиги кўрсатиб ўтилган. Шунингдек материалда фойдаланилаётган масалалар ечимида ахборот коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш жараённинг тезлашишига олиб келган ҳолда, талаба тегишли масалаларни ечишда компютердан фойдаланиш имкониятларини ҳам ўзлаштириб бориши, материалларни тайёрлашда ўқитувчи қатъий илмийлик, тушунарлилик назария ва амалиёт бирлиги каби тамойилларга эътиборни қаратиши зарурлиги ҳақида тегишли фикрлар баён этилган.
Битирув ишида илгари сурилган фикр ва мулоҳазалар услубий - илмий аҳамиятга эга, унда олий математика фанини ўқитишда бугунги кун талабига жавоб берадиган замоновий таълим технологияларига асосланган дарс ўтиш усуллари “Тасодифий миқдорларнинг сонли характеристикалари” мавзуси мисолида ёритилган.
Битирув ишида муайян мавзулар учун дарс ўтишниг замонавий педагогик технологияларини қўллаб ўқитишда ахборот коммуникация технологиялари ҳамда ҳисоблаш усулларидан фойдаланиб ечиладиган амалий мисоллар учун яратиладиган материаллардан намуналар келтирилган.
Самарқанд Давлат университети ҳузуридаги Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий маркази математика йўналиши тингловчиси Диёров Абдуқаҳҳор Мажидовичнинг битирув иши битирув малака иши талабларига тўлиқ жавоб беради.

Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling