Тавсиянома
Токзорни майдонларга ажратиш ва ток ўтказиш
Download 80.09 Kb. Pdf ko'rish
|
Узумчилик
Токзорни майдонларга ажратиш ва ток ўтказиш. Токлар ўтқазиладиган
жойни белгилашда 110 м узунликдаги белгилар қилинган эгилувчан пўлат симлардан фойдаланилади: симлардан бирида белгилар қатор оралиғи кенгига тенг масофада қилинган бўлса, иккинчисида белгилар қатордаги туплар орасидаги масофага тенгдир. Дастлаб қатордаги туплар орасидаги масофа белгиланган сим картанинг бир тамонида токзор қаторига ёнма-ён қилиб тортилади ва учи темир қозиқлар билан маҳкамланади: симнинг ташқи томонидан ҳар бир белгининг қаршисига қозиқчалар қоқилади. Сўнгра сим қарама-қарши томонга олиб ўтилиб, тотилади ва белгилар қаршисига қозиқчалар қоқилади. Карталар ўртасидаги масофа белгиланган сим билан ҳам худди шу кетма-кетликда майдоннинг қатор йўналишига кўндаланг томони бшлинади. Кўчатларни баҳорда куртак ёзилмасдан ўтказиш мақсадга мувофиқдир, куз-қишги даврда илиқ кунларда ҳам ўтқазиш мумкин, лекин бунда кўчатлар 20см баландликда тупроқ билан кўмилади. Кўчатни сув билан мунтазам таьминламаган, қондириб суғориш имконияти бўлмаган лалмикор ва шартли суғориладиган ерларда куз-қишда ўтқазиш мақсадга мувофиқдир. Ўтқазишдан олдин кўчатларнинг уч қисмида ўсган илдизлар қирқилади, паст томондаги илдизлар бироз қисқартирилади. Кучли ўсган ва тўғри жойлашган новда бир-иккита, икки-учта кўзча қолдириб, ортиқчаси кесиб ташланади. Ток кўчати ўтқазиш вақтида ва ўтқазилгандан кейин суғоришгача қуриб қолмаслиги учун уларнинг илдизларини янги гўнг ва лой аралашмасидан тайёрланган суюуқликка ботриб олинади. Кўчат махсус НЮ-19, МПС машиналарида, шунингдек, гидробурғилар ёрдамида 50 см чуқурликда ўтқазилади. Кўчатлар қўлда шундай ўтқазиладики, бунда уларнинг пастки илдизлари чуқурча тубига тўкилган тупроқ уюмида бир текис тақсимлансин, сўнгра битта-иккита кузча қолдириб тупроқ билан кўмилади. Кўчатлар ўтқазилиши билан суғорилади. Лалмикор ерларда ўтқазилгандан кейин ҳар бир туп тагига камида 10л сув қуйилади. Кузда ва қишда ўтқазилган кўчатларни совуқ уришдан сақлаш учун улар камида 20 см қалинликда тупроқ билан кўмилади. Download 80.09 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling