Тавсиянома


Download 80.09 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/8
Sana17.06.2023
Hajmi80.09 Kb.
#1553120
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Узумчилик

Новдалар чеканкаси. Бунда новда, бачки новда ва баргларининг ток 
тупини жуда қалинлаштириб юборадиган ва ҳаво ҳамда ёруғни ўтишига 
ҳалақит берадиган қисмлар олиб ташланади. 
Тупроққа ишлов бериш. Токнинг нормал ўсиши ва ҳосил бериши учун 
тупроққа баҳор-ёз ва кузда ишлов бериш зарур(сув-ҳаво режимини яхшилаш, 
бегона ўтларни йўқотиш ва токларни қишги совуқлардан ҳимоялаш учун). 
Тупроққа кузда 25-30 см чуқурликда ишлов бериш баҳорда келиб тупроқда 
кўп миқдорда нам тўплашга, бегона ўтларни йўқотишга ёрдам беради. 
Агар токзорга кузда ишлов берилмаган бўлса, баҳорда токларни 
механизация усулида чала очиш билан бир вақтда ер хайдалади.Токлар 
очилгандан кейин қатор ораларидаги тупроқни текислаш учун культивация 
қилинади ёки бароналанади. 
Вегетация даври мовайнида тупроқда намни сақлаб туриш, бегона ўтларни 
йўқотиш ва тупроқни юмшоқ ҳолда сақлаб туриш учун қатор оралари 10-12 см 
чуқурликда 3-4 марта культивация қилинади. Ҳар бир суғоришдан кейин ҳам, 
лалми токзорларда эса мўл ёққан ҳар бир ёмғирдан сўнг культивация қилиш 
керак. 
Баҳор-ёз давомида юмшоқ қатлам ҳосил қилиш ва бегона ўтларни йўқотиш 
учун НЮ-18 плугига ўрнатилган мослама билан ток тупи атрофидаги тупроққа 
ишлов берилади. 


Хозирги вақтгача токларнинг бир қисми ер бағирлатиб ўстирилади, бундай 
токзорларда баҳорда тупроқ чопилади, ёзги суғоришлардан кейин 
юмшатилади. 
Суғориладиган типик бўзтупроқларда ўстриладиган ҳосилдор токзорларда 
бир йиллик бегона ўтларга қарши қуйдаги ҳосилдор токзорларда бир йиллик 
бегона ўтларга қарши қуйдаги гербицидларни-4-6 кг га дозада прометрин, 4-6 
кг симазин, 4-6 кг монурин, 5-7,5 кг карагард ва 15-20 кгҒга дозада далапон 
қуллаш мумкин. 
Лалми токзорларда тупроқ баҳорда чуқур юмшатилади ва кейин вегетация 
даври давомида 18-20 см чуқурликда юмшатиб турилади. 
Суғориш. Ўзбекистонда эгатлаб суғориш кенг тарқалган. Ўқ ариқлардан 
сув ток қатор ораларида очилган эгатларга оқади. Эгатларнинг чуқурлиги 18-
20 см, узунлиги 100 м дан 300 м гача, механик таркиби бўйича енгил 
тупроқларда эгатлар узунлиги оғир тупроқларга нисбатан камроқ бўлиши 
керак. 
Суғориш эгатлари орасида масофа токзор тупроғи ва ток қатор 
ораларининг кенглига боғлиқ. Сув ўтқазилганлиги ўртача ва механик таркиби 
бўйича оғир тупроқларда ток қаторларидан 0,5-0,6 м масофада очилган иккита 
суғориш эгати кифоя. 
Вегетация давомида ҳосилдор токзорларни оғир тупроқларда 2-4 марта, 
сувни тутиб қолиш қобилияти паст тупроқларда (қумли тошлиқ) 7-9 марта 
суғориш керак. 
Оғир соз тупроқлардавегетацион суғориш нормаси 700-800 м³/га, енгил 
қумоқ, шунингдек тошлоқ тупроқларда 400-500 м³ Ғга ташкил этади. Куз-қиш 
даврида 1200-1500 м³/га ҳисобида запас сув берилади, бунда тупроқ 1,5-2 м 
чуқурликкача намланиши керак. Бундай нормада 2-3 марта суғоришдан кейин 
тупроқда кўп миқдорда сув запаси тўпланади. Бу суғоришлар ўсимликни 
вегетация даврининг биринчи ярмида нам билан таьминлайди. 
Ток новдаларининг ўз вақтида етилиши, ўсимликларнинг қишга 
тайёрланиши ва ҳосилнинг пишиши учун суғоришни шимолий туманларда 
сентябр бошида, жанубий туманларда сентябрь ўрталарда тўхтатиш керак. 
Ёғингаршилик 600 мм дан кам бўлмайдиган тоғ-тоғолди минтақасида ток 
суғорилмасдан ўстирилади. Лалми ва шартли сугориладигин токзорларда 
ёмғир сувини тўплаш учун ёмгирдан кейин кузда ер чуқур ҳайдалади ва 
юмшатилади. Тупроқни ўз вақтида ва сифатли юмшатиш нами сақлаб 
қолишга, суғорилмайдиган токнинг яхши ўсиши ва ҳосил қилишига ёрдам 
беради. 

Download 80.09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling