Тавсиянома


Токни шакиллантириш ва кесиш


Download 80.09 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/8
Sana17.06.2023
Hajmi80.09 Kb.
#1553120
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Узумчилик

Токни шакиллантириш ва кесиш. Тупни шакиллантириш кўчатларни 
ўтқазишдан бошланади, бунда уларда 2-3 та кўзда қолдириб кесилади. 
Кўчатларни ўтқазишда уларнинг новдалари қатор чизиғи бўйлаб 
жойлаштирилади, новдаларасоси тупроққа 5-10 см чуқурликда қўйилади. 
Кучли кўчатлар ўтқазилганда биринчи йили қатор бўйлаб йўналтирилган 
3-4 та новда ўстирилади. 
Агар кўчатда атиги битта новда ривожланса, учта бачки ҳосил бўлиши 
учун у тўртинчи-бешинши баргидан юқорироқда чилпилади. 
Бир йиллик кўчатлар қишга кесмасдан кўмилади, кейинги йили баҳорда 
симбағаз ўрнатилади. 
Иккинчи йили кўзда пишган новдада иложи борича кўпроқ кўзча кесилади: 
кучли занглар (пишган новдалар), шундай кесиладики, уларни пастки симга 
боғлаш мумкин бўлсин, кучсизлари 2-3 та кўзча қолдирилиб, калта кесилади. 


Иккинчи йили кузда пишган новдада иложи борича кўпроқ кўзча қолдириб 
кесилади. Икки йиллик узун кесилган бачки новдалар калта кесилади, иккита 
юқори узунроқ новда ҳосил учун 6-8 та кўзча қолдирилади. Туп асосидаги 6-8 
та яхши ривожланган новдалар 60-80 см га кесилади. 
Чеканка қилинган новдаларни тез шакллантиришда занг тупнинг икки 
томонида симметрик жойлаштирилади, пастки бачкилар калта, юқори 
новдалар мева қилиш учун кесилади. 
Хомток қилиш. Токда тўпгуллар пайдо бўлиши билан хомток қилинади. 
Токнинг кўп йиллик зангларидан ўсиб чиққан бачки новдалар биринчи 
навбатда олиб ташланади. Бунда токни шакллантириш ва зангнинг ўрнини 
босиш учун керак бўладиган бачки новдалар қолдирилади. 
Ҳар бир нав учун тупдаги ҳосилдор ва ҳосил қилмайдиган новдалар 
нисбати олинадиган ҳосил ва новданинг ўсиш кучини, шунингдек экологик ва 
агротехник шароитини ҳисобга олган ҳолда белгиланади. Масалан, 
суғориладиган ерларда етиштириладиган майизбоп навларда ҳар иккита 
ҳосилдор новдага бир-иккита ҳосилсиз новда қолдириш керак. Лалми 
токзорларда қиш-баҳор давридаги ёғингарчиликларни ҳисобга олган ҳолда 
хомток қилинади. Бир вақтнинг ўзида олинадиган ҳосил миқдори 
нормалаштирилади ва ҳар бир ҳосилдор новдадаги битта ҳосил қилмайдиган 
новда қолдирилади. Ёғингарчилик кам бўлган ерларда токнинг жуда 
кучсизланиб кетишининг олдини олиш мақсадида тўпгулли новдаларнинг 
учдан бир қисмини олиб ташлаш керак. 
Винобоп навларнинг кўпчилигида ҳосилсиз новдалар оз қолдирилади, 
чунки уларда кўп миқдорда тўпгулли яшил новдалар ривожланади. 

Download 80.09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling