Тавсиянома
Download 80.09 Kb. Pdf ko'rish
|
Узумчилик
- Bu sahifa navigatsiya:
- Токларни совуқдан сақлаш.
Уғитлаш. Янги токзорлар барпо этишдан олдин тупроқ унимдорлигини
кўп миқдорда органик ўғитлар (40 тҒг гача) солиш ва қушимча равишда тегишли дозаларда минерал ўғитлар солиб бир-икки йил давомида чопиқ талаб экинлар етиштириш йўли билан яхшилаш талаб этилади. Яхши текисланган, органик моддала билан бойитилган, кўп йиллик бегона ўтлардан тозаланган майдонларда ток ўтқазишдан 2-3 ой олдин ер чуқур хайдалади. Ток ўстиришучун суғориладиган алмашлаб экилган ерларни ўзлаштиришда чуқур ҳайдашдан олдин минерал ўғитларнинг асосий дозасини (120 кгҒга азот, 90-фосфор ва 30кгҒга калий) органик ўғитлар (5 дан 20 тҒга гача) билан қушиб солиш мумкин. Узумдан мўл ҳосил олинадиган токзорларда ҳар уч-тўрт йилда 20-40 тҒга дозада органик ўғитлар солиб туриш зарур. Бунда ўғит ток туплари қишга кўмилгандан кейин ерни 25-35 см чуқурликда ҳайдаб гўнг сочгич билан солинади. Органик ва органик-минерал ўғитларни чуқур ковлагич билан қазиладиган 60х60 см ли чуқурларга солиш жуда самаралидир. Бунда ҳар бир чуқурга 20-30 кг дан ўғит солинади. Суғориладиган бўз тупроқларда ўстириладиган ҳосилдорлиги 200-250 ц/га ли токзорла минерал ўғитларнинг асосий дозаси 120 кг/га азот, 90-фосфор ва 30 кг/га калий (таьсир этувчи модда) ни ташкил этади. Токларни совуқдан сақлаш. Ўзбекстон территориясининг катта қисмида айрим йилларда қишда ҳаво ҳарорати минус 25-30°С гача пасаяди, бу токни қишда кўмишни талаб этади. Қишки запас сув бериш ҳам совуқнинг зарарли таьсирини сусайтиради. Ёзда солинган фосфорли ва калийли ўғитлар токнинг совуққа бардошлилигини оширишга ёрдам беради. Ўзбекистоннинг шимолий туманларида ток учун ҳавфли кузги совуқлар ноябрнинг бошида тушади, шунинг учун токни кўмиш ишлари бу ерларда 1 ноябрда, қолган туманларда 10 ноябргача тугатилиши керак. Download 80.09 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling